Gipernefroma
Гипернефрома (гипер... ва юнонча: „ҳепҳрос“ — буйрак) — буйрак қилнайчаларининг эпителий ҳужайрасидан ўсиб чиқадиган хавфли ўсма (буйрак раки). Касаллик зимдан бошланади. Бемор ўзини нохуш сезади, тез чарчайди, дармонсизлик, иштаҳа ва кайфиятнинг айниши каби белгилар аста-секин зўрая бориб, кейинчалик бел соҳаси симиллаб оғрий бошлайди, баъзан оғриқ бўлмайди. Гоҳо беморнинг ҳарорати кўтарилиб, қон босими ортади. Сийдикда эритроцитлар пайдо бўлади, қон деярли кам учрайди. Касаллик ултратовуш ташхис ва рентген текширувлари асосида аниқланади. Кимёвий терапия ҳамда жарроҳлик усули қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |