Gipersten
Гиперстен (гипер... ва юн. стенос — куч, қаттиқлик) — жинс ҳосил қилувчи минерал. Пироксенлар гуруҳига мансуб. Кимёвий формуласи (Мг, Фе2+),[Си2О6]. Ромбик сингонияли. Призматик кристаллар ва майда доначалар ҳолида учрайди. Ранги тўқ яшил, қўнғирдан қорагача. Ялтироқлиги шишасимон. Қаттиқлиги 5—6. Зичлиги —3300–3500 кг/м3. Ўта асосли магматик жинсларда учрайди. Россия Федерацияси (Слюдянка), Украина (Головин), Бавария (Боденмайс), Канада, Эрон, Индонезияда ва б. мамлакатларда топилган. Ўзбекистонда Чатқол (Шовозсой), Қурама (Оқтепа, Қўрғошин) ва Томдитовда бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |