Gipoderma
Гиподерма (гипо... ва юн. дерма — тери) — 1) умуртқасиз ҳайвонларда йирик эпителиал ҳужайралардан ташкил топган тана деворининг бир қисми. Тўгарак чувалчанглар Г.си ташқи кутикула билан ички мускул қаватлари оралиғида жойлашган. Бўғимоёқлиларда Г. бир қават тери эпидермисидан иборат бўлиб, тана сиртида хитин кутикула ҳосил қилади. Ўргимчаксимонларнинг заҳар, тўр ва ҳидли суюклик ишлаб чиқарадиган безлари ҳам Г.дан ҳосил бўлган; 2) кўпчилик юксак ўсимликлар органларининг қопловчи тўқималари остида жойлашган ҳужайраларнинг бир ёки бир неча қавати. Ўсимликлар Г.сида сув йиғилиб туради; баъзи ўсимликлар Г.си таянч ва ҳимоя функсиясини бажаради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |