Glazgo
Глазго — Буюк Британиянинг шимолиғарбидаги шаҳар. Шотландияда, Клайд дарёси бўйида жойлашган. Стратклайдрнининг маъмурий маркази. Аҳолиси 690 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Атрофидаги шаҳарлар билан (Дамбартон, Гринок ва бошқа) Клайдсайд конурбациясини ташкил этади.
Глазго— қадимги шаҳар (ВИ асрдан маълум). Глазго саноатининг ривожланиши мустамлакалардан келтирилган хом ашё (тамаки, шакарқамиш, пахта)ни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган. ХВИИИ аср ўрталарида Глазго тамаки саноатининг ғарбий Европадаги йирик маркази эди. ХВИИИ аср охирларида Глазгода л-ўринни ип газлама саноати эгаллади. Глазго йирик темир йўл тугуни ва мамлакатдаги муҳим денгиз портларидан бири. Саноатида умумий машинасозлик, кемасозлик (ҳарбий кемалар, танкерлар, рефрижератор ва бошқа), кўмир саноати ва металлургия етакчи ўринда. Тўқимачилик, нефтни қайта ишлаш, семент, ёғочсозлик, қоғоз, силикат-керамика, ойна, тамаки, озиқ-овқат, электроника, рангли металлургия, кимё, кокс кимёси саноати корхоналари бор. Оғир саноат маҳсулотларининг деярли ҳаммаси экспорт қилинади. Университет (1451), бадиий галереялар, Глазго музейи, бир неча олий ўқув юрти, меъморий ёдгорликларидан собор (ХИИИ аср), университет биноси; метрополитен ва бошқа бинолар бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил