Gleb Vanag
Глеб Алексеевич Ванаг (1922-йил 26-апрел – 1991-йил 13-ноябр) Чкалов номидаги Новосибирск авиация заводи директори. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, СССР Давлат мукофоти лауреати.
| Глеб Ванаг | |
|---|---|
| Таваллуди |
26-апрел 1922-йил |
| Вафоти |
13-ноябр 1991-йил Новосибирск |
| Фуқаролиги |
|
Таржимаи ҳоли
Глеб Ванаг 1922-йил 26-апрелда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топган. 1940-йилда 12-сонли мактабнинг 10-синфини тамомлаган. Қозон авиация институти устахоналарида электрик бўлиб ишлаган[1].
Глеб 1950-йилда Қозон авиация институтини тамомлаган. 1950–1962-йилларда В. П. Чкалов номидаги Новосибирск авиация заводида катта муҳандис, механик, қатор бошлиғи, бошлиқ ўринбосари ва парвоз-синов стансияси бошлиғи бўлиб ишлаган. МиГ-15, МиГ-17, МиГ-19, Су-9 реактив қирувчилари самолётларини синовдан ўтказишда иштирок этди.
1962–1963-йилларда Новосибирск Электрагрегат заводи директори лавозимида фаолият олиб борга. 1963–1964-йилларда-Ғарбий Сибир Совнархозининг агрегат қурилиши бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
1964–1982-йилларда В. П. Чкалов номидаги Новосибирск авиация заводи директори бўлган. Унинг раҳбарлиги даврида корхонанинг ижтимоий базаси фаол ривожланди. Ишчи ходимлар учун уйлар, профилакториялар, В. П. Чкалов номидаги маданият саройи қурилди[2].
Беш йиллик режани амалга оширишдаги алоҳида хизматлари учун Ванаг Глеб Алексеевич 1971-йил 26-апрелдаги СССР Олий Совети Президиумининг фармони билан Социалистик меҳнат қаҳрамони унвони, Ленин ордени ва „Ўроқ ва болға“ олтин медали билан тақдирланди.
Глеб 1975–1980-йилларда РСФСР Олий Кенгаши депутати этиб сайланди. Глеб Александрович Новосибирскда яшаган. У 1991-йил 13-ноябрда вафот этган ва Новосибирскдаги Заелцовское қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари
Ванаг 2 та Ленин ордени, Октябр инқилоби ордени, „Шон-шараф белгиси“ ордени ва медаллар билан тақдирланган. СССР Давлат мукофоти совриндори.
Хотираси
В. П. Чкалов номидаги Новосибирск АПО маъмурий биносига Қаҳрамон хотирасига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.
Манбалар
- ↑ „ВАНАГ ГЛЕБ АЛЕКСЕЕВИЧ“. Қаралди: 2023-йил 4-ноябр.
- ↑ „Герои Социалистического труда Новосибирской области“. 2021-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-ноябр.