Гликопротеидлар — таркибида углеводлар бўлган мураккаб оқсиллар. Мол. м. бир неча ўн мингдан бир неча миллионгача етади. Ҳайвон, ўсимлик, микроорганизмларнинг деярли барча ҳужайра ва тўқималари такибига киради. Улар айрим моносахарид ёки нисбатан калта олигосахаридлардан ташкил топган. Булар лектинлар деб аталади. Гликопротеидларнинг углевод қисми 1% дан кам ёки 30% дан кўп бўлиши аниқланган. Орасида ферментлар, гормонлар, иммуноглобулинлар, кон плазмаси компонентлари, муцинлар, мукоидлар, мембрана ресепторлари ва б. учрайди. Ўсимликлар Г.и крннинг махсус моддаларини чўкмага тушириш ва эритроцитларни агглютинация қилиш хусусиятига эга. Улар трик организмларнинг ҳамма вакилларида кенг тарқалган. Ҳайвон, ўсимлик ҳужайраларида, микроорганизмларда учрайди. Масалан, ловиянинг захира оқсили — вицилин, пероксидаза ва глюкозооксидаза ферментлари гликопротеидларга мисол бўла олади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил