Г. К. ни Голжи & Голжи комплекси.

Голжи комплекси, Голжи аппарати, пластинкасимон аппарат — ҳамма эукариот ҳужайралар учун хос органоид. Голжи комплексини Голжи (1898) нерв ҳужайраларида кашф қилган. Структуравий ва функсионал бирлиги — диктиосома. Ҳужайра ситоплазмасида бирбири билан умумий тўр орқали боғланган 20 га яқин диктиосомалар бўлади. Г.к. кўпинча сентриолларни ўраб туради, ҳужайранинг Г.к. жойлашган қисмида рибосомалар деярли бўлмайди. Секретор ҳужайраларда Г.к. ҳужайранинг апикал қисмида жойлашади. Функсияси — оқсилларни модификациялаш (глюкозалаш, сулфатлаш, фосфорлаш, қисман полипептид занжирни парчалаш ва б.), ажратиладиган маҳсулотларни гранулалар ҳолида тахлаш, айрим полисаҳаридларни синтезлаш, ҳужайра мембранасини ҳосил қилиш, лизосомаларни синтезлаш. Оқсиллар мембранали пуфакчалар ичида эндоплазматик тўрдан Г.к. га ўтади. Г.к.да улардан мураккаб оқсиллар (липопротеидлар, мукопротеидлар, мукополисаҳаридлар) ҳосил бўлади. Тайёр маҳсулотлар пуфакчаларда тўпланади. Пуфакчалар диктиосомалар учидаги халтачалардан ситоплазмага чиқиб, у ерда тўпланади ёки микронайчалар орқали ҳужайрадан ташқарига чиқарилади. Ўсимлик ҳужайраларида Г.к. ҳужайра девори таркибига кирадиган гемицеллюлоза ва пектинни синтезлайди, полисаҳаридли шилимшиқ модда синтезида иштирок этади. Бир ҳужайрали ҳайвонларда Г.к. элементлари қисқарувчи вакуоллар ҳосил қилади. Г.к. гранулоцитлар учун гранулаларни ва спермийлар акросомаларини шакллантиради.

Ҳайвон ҳужайраси

Эукарётик ҳужайра органеллалари:
  1. Ядроча
  2. Ҳужайра ядроси
  3. Рибосома
  4. Весиcле
  5. Эндоплазматик тўр
  6. Голжи комплекси
  7. Cйтоскелетон
  8. Смоотҳ эндопласмиc ретиcулум
  9. Митохондрия
  10. Вакуолалар
  11. Cйтосол (органеллаларни о'з ичига олган суюқлик; ситоплазмани о'з ичига олади)
  12. Лизосома
  13. Cентросоме
  14. Плазматик мембрана

Ҳужайра бўлинишида Г.к. алоҳида диктиосомаларга ажралиб кетиб, янгидан ҳосил бўладиган ҳужайралар ўртасида тасодифан тақсимланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил