Google Tarjimon
Гоогле Таржимон (инглизча: Гоогле Транслате) — Гоогле компаниясининг матн ёки веб-саҳифаларни бир неча тилга таржима қилиш учун мўлжалланган веб-хизмати. Компания маълумотларига кўра, 2013-йилга келиб Гоогле Таржимондан фойдаланаётганлар сони кунига 200 миллион кишига етди[1]. Ҳозир Гоогле Таржимон 90 та тилни қўллай олади. 2014-йил декабр ойида Гоогле Таржимонга ўзбек тили ҳам қўшилди.
| Гоогле Таржимон | |
|---|---|
|
| |
| Жорий ҳолати | Фаол |
| Сайт тури | Таржимон |
| Қайси тилларда | Кўп тилли |
| Муассиси | Гоогле |
| Муаллифи | Гоогле |
| УРЛ | транслате.гоогле.cом |
СЙСТРАН технологиясини қўлловчи Бабел Фиш ва АОЛ каби бошқа таржима хизматларидан фарқли ўлароқ, Гоогле Таржимон Транслате.cом каби ўз дастурий таъминотидан фойдаланади. Гоогле Таржимон ўзи ўрганувчи машина таржимаси алгоритмидан фойдаланади.
Имкониятлари
Гоогле Таржимон бутун веб-саҳифани таржима қила олади. Веб-дизайнерлар учун компания ходимлари томонидан сайтни барча рухсат этилган тилларга таржима қилишни ташкил этишга имкон берувчи скрипт ишлаб чиқилган.
Гоогле Таржимон бошқа автоматик таржима асбоблари сингари ўз чекловларига эга.[2] Ушбу асбоб фойдаланувчига чет тилидаги матн таркибининг умумий мазмунини тушунишга ёрдам беради. Аммо у кўп ҳолларда аниқ таржималарни тақдим этмайди. Шунинг учун доимий равишда таржима сифати бўйича ишлар олиб борилади, бошқа тилларга таржималар яратилади.
Хусусиятлари
Вариантларни бериш статистик алгоритм томонидан назорат қилинганлиги туфайли оддий кенг қўлланиладиган сўзларни таржима қилишда Гоогле Таржимон мумкин бўлган вариантлар ичидан сензура талабларига жавоб бермайдиган сўзларни ҳам таклиф этиши мумкин. Таржима натижасига бирор кўп таклиф этиладиган, аслида шак-шубҳасиз нотўғри бўлган таржима вариантлари ҳам таъсир этиши мумкин.
Гоогле Таржимон исталган қўлланиладиган тилдан исталган бошқа қўлланиладиган тилга таржима қилади, лекин кўпчилик ҳолларда аслида таржимани инглиз тили орқали бажаради. Айрим ҳолларда шу сабаб таржима сифати ёмонлашади. Баъзи тиллар учун таржима иккита жараёндан ўтади: матн дастлаб яқин-қардош тилга ўгирилади, кейин инглиз тилига таржима қилинади. Қуйида мазкур алгоритмдан ўтувчи тиллар келтирилган:
Ўзбек тили
2014-йил 11-декабрда Гоогле Таржимонга ўзбек тили ҳам қўшилди.[3] Буни амалга оширишда ўзбек тилини билган кўнгиллилар ёрдамидан ҳамда Шавкат Бўтаевнинг ўзбекча луғатидан фойдаланилди.[4]
Ўзбек тили илк бор қўшилганда таржима сифати жуда ёмонлиги кузатилди.[5] Ўзбек тилидан инглиз ва бошқа тилларга ёки ўзбек тилига таржима қилинган жумлалар тушунарсиз ёки мутлақо бошқа маъно касб этди. Масалан, инглиз тилидаги „И ам фром Узбекистан“ жумласи ўзбекчага „Мен Ўзбекистондан эмасман“ дея таржима қилинди. Ҳозир ушбу муаммолар бартараф қилинган. Масалан, инглиз тилидаги „И ам фром Узбекистан“ жумласи ўзбекчага „Мен Ўзбекистонликман“ дея таржима қилинади.
Манбалар
- ↑ Шанкланд, Степҳен „Гоогле Транслате ноw сервес 200 миллион пеопле даилй“ (инглизча). CНЕТ. CБС Интераcтиве Инc. (2013-йил 15-май). Қаралди: 14-декабр 2014-йил.
- ↑ „Финд оут ҳоw оур транслатионс аре cреатед“ (инглизча). Гоогле Транслате. Қаралди: 14-декабр 2014-йил.
- ↑ „Гоогле Транслате Аддс Казакҳ, Тажик, Узбек Лангуагес“ (инглизча). РФЕ/РЛ (12-декабр 2014-йил). Қаралди: 14-декабр 2014-йил.
- ↑ „Гоогле Транслате - 10 море лангуагес wитҳ ёур ҳелп“ (инглизча). Инсиде Сеарч (11-декабр 2014-йил). Қаралди: 14-декабр 2014-йил.
- ↑ Умаралиев, Тўлқин „Гоогле Транслате таржимонига ўзбек тили ҳам қўшилди“. Озодлик радиоси (12-декабр, 2014). Қаралди: 14-декабр, 2014.
Ҳаволалар
- Гоогле Таржимон хизмати
- Расмий Гоогле Таржимон блоги
- Гоогле Таржимон маълумот маркази
- Гоогле Таржимон бўйича тез-тез бериладиган саволлар
- „Гоогле Транслате Cоммунитй фор Узбек“ Фаcебоок гуруҳи
- Теач Ёу Баcкwардс: Ан Ин-Дептҳ Студй оф Гоогле Транслате фор 103 Лангуагес (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-24 санасида архивланган)