Google reklamalari
Гоогле рекламалари (Гоогле Адс) – бу Гоогле томонидан ишлаб чиқарилган онлайн реклама платформаси бўлиб, ундан реклама берувчилар интернет фойдаланувчиларига рекламалар, сервис хизматлари, маҳсулот каталоглари ва видеороликлар тақдим этишда фойдаланишади. Рекламалар Гоогле Қидирув (Гоогле Қидирув тармоғи) каби қидирув тизимлари натижаларига, мобил иловаларга, видеоларга ва турли веб-сайтларга жойлаштирилади. Ушбу хизмат пай-пер-cлиcк (ППC) нархлаш модели асосида таклиф этилади.
| Гоогле рекламалар | |
| Ишлаб чиқувчи | Гоогле |
|---|---|
| Чиқарилган сана | 23-октябр 2000-йил, 22 йил олдин |
| Жанр | Қидирув рекламаси |
| Вебсайт: | ҳттпс://адс.гоогле.cом/ |
Гоогле рекламалари Алпҳабет Инc. корпарациясининг асосий даромад манбаи ҳисобланиб, у компанияга 2022-йилда УС$224.47 миллиард қийматида даромад келтирди.
Тарихи

Гоогле 2000-йилда АдWордс-ни ишга туширган. Дастлаб Гоогле ўзи реклама кампанияларини ўрнатган ва бошқарган. Гоогле тез орада кичик бизнес ва ўз кампанияларини бошқаришни истаганлар учун АдWордснинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш порталини тақдим этди.
2005 йилда Гоогле „Жумпстарт“ деб номланувчи реклама кампанияларини бошқариш хизматини ишга туширди.
2008-йилда Гоогле ўқув юртлари талабаларининг ўқув машғулотларини ўтказиш учун Гоогле Онлайн Маркетинг Чалленге платформасини ишга туширди.
2013-йил апрел ойида Гоогле кўпчилик фойдаланувчилар учун мўлжалланган кампанияларни бошқариш мақсадида АдWордс га янада яхшиланган реклама кампаниялари тизимини қўшиш ҳақида эълон қилди. Ушбу яхшиланган кампаниялар конвертациялар ҳақидаги аниқ ҳисоботларни ҳам ўз ичига оладиган бўлди.
2016-йил июл ойида Гоогле „Шоwcасе Шоппинг“(ингл. Харид кўргазмаси) рекламаларини тақдим этди. Ушбу рекалама форматлари ёрдамида сотувчилар ўз маҳсулотлари тўғрисида қидирув натижаларига турли қидирув сўровлари ва калит сўзлар билан боғлиқ расмлар қўшиш имжониятига эга бўлишди[1].
2017-йил октябрида, Гоогле АдWордс’нинг кунлик бюджетини қайта кўриб чиқиб, олдинги 120% дан максимум 200% гача этиб белгилади. Ушбу янгилик эълон қилинган куннинг ўзидаёқ жорий этилди, бу эса бир қатор қидирув тизимлари бўйича мутахассисларнинг танқидига сабаб бўлди. Бироқ, кейинроқ Гоогле бу ўзгариш фақат 30 кундан кам бўлган қисқа муддатли реклама кампанияларига тааллуқли бўлишини ва 30 кундан ортиқ давом этадиган реклама кампаниялари учун тўлонган тўловлари қайтарилишини маълум қилди[2].
2018-йил 27-июндан Гоогле ўзининг АдWордс тизимини қайта номлаб, 2018-йил 24-июлдан Гоогле Адс сифатида ташкил этилишини эълон қилди[3].
2024-йилда Гоогле Реклама Перформанcе Мах маҳсулотига назорат ва ҳисобот бериш имкониятларини яхшилашга қаратилган бир қатор кучли функсияларни чиқарди.[4]
Функционаллик
Гоогле Адс тизими қисман cоокиэ-файлларга ва реклама берувчилар томонидан таклиф этилган калит сўзларга асосланади. Гоогле ушбу параметрлардан рекламаларни унга алоқадор бўлган бошқа веб-саҳифаларга жойлаштириш учун фойдаланади. Реклама берувчилар фақатгина фойдаланувчилар рекламанинг устига босиб, бошқа саҳифаларга йўналтирилганида тўловни амалга оширишади Рекламалар маҳаллий, миллатлар ёки халқаро миқёсда жойлаштирилиши мумкин.
Гоогле матнли рекламаларни ўртача қидирув натижалари Гоогледа қандай пайдо бўлишига қараб жойлаштиради. Тасвирли рекламалар эса Интерактив реклама бюроси (ИАБ) томонидан белгиланган бир нечта стандартлаштирилган ўлчамлардан бирида бўлиши мумкин. 2016 йил май ойида Гоогле янада кенгайтирилган матнли рекламалар хизматини эълон қилди, бу эса рекламага 23% кўпроқ матн жойлаштиришга имкон беради.
Реклама берувчи ташкилотлар Гоогле қидирув тизимидан ташқари, Гоогленинг ўзаро ҳамкор тармоқларида ҳам ўз рекламаларини жойлаштириш имкониятига эга. Бунда ушбу тармоқ аъзолари даромаднинг бир қисмини олишади.
Бошқа ташқи қидирув тизими маркетинг агентликлари ва консултантлардан фарқли равишда, Гоогле ўзининг аккоунт менежерлари жамоасига эга.
Нархи
Ҳар сафар фойдаланувчи Гоогле’да қидирув амалга оширганда, Гоогле Адс реал вақт режимида кузатув ўтказиб, қидирув натижалари саҳифасида қайси қидирув эълонлари намойиш этилишини ҳамда рекламанинг жойлашув ўрнини аниқлайди. Шундай қилиб, Гоогле Адс кампаниясининг нархи турли омилларга, жумладан, реклама берувчининг ҳар бир реклама босилишига тўламоқчи бўлган максимум маблағига ва рекламанинг сифат кўрсаткичига(унинг долзарблиги, кўриш частотаси ва реклама кенгайтмаларига) боғлиқ ҳисобланади.
Технология
АдWордс тизими дастлаб МйСҚЛ маълумотлар базасининг устига қурилган эди. Тизим ишга туширилгандан сўнг, унинг ўрнига Ораcле-дан фойдаланишга қарор қилинди, аммо ушбу тизим анча секин ишлай бошлаганидан сўнг МйСҚЛ-га қайтишди. Охир-оқибат, Гоогле реклама бизнеси учун Гоогле Ф1 деб номланувчи махсус Релатионал(Ўзаро боғланган) маълумотлар базасини бошқариш тизими(ингл. РДБМС) ни ишлаб чиқди. Интерфейс электрон жадвалларни таҳрирлаш, қидирув ҳисоботлари ва конверсия кўрсаткичлари тўгрисида маълумотларни тақдим этади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Мартй Сwант.. „Гоогле Лаунчес Смартер, Море Висуал Адс Тимед фор Ҳолидай Шоппинг“. Адwеэк (2016-йил 12-июл). Қаралди: 2016-йил 22-июл.
- ↑ Гиннй Марвин.. „УПДАТЕД Тҳе АдWордс 2х будгет чанге: Cонсидеринг тҳе потентиал импаcт“. Сеарч Энгине Ланд (2017-йил 11-октябр). Қаралди: 2017-йил 9-ноябр.
- ↑ „Интродуcинг симплер брандс анд солутионс фор адвертисерс анд публишерс“ (2018-йил 27-июн). Қаралди: 2018-йил 2-июл.
- ↑ „Гоогле“.