Уфқ (юн. ҳоризо — чегаралайман) — очиқ жойда Ер юзасининг кўринадиган чегара қисми ёки Ер юзасининг осмон сфераси билан кесишадиган қисми. Кўринма У. ва математик У. фарқланади. Кузатувчига осмон сфераси Ер юзаси билан туташиб кетадигандек бўлиб кўринувчи эгри чизиқни кўринма Уфқ дейилади. У.нинг кўринма узоқлиги қуйидагича ифодаланади: д~ 3,83ВА, бу ерда д —масофа, км ларда; ҳ — кузатувчининг Ер юзасидан (денгизда эса сув сатҳидан) турган баландлиги, м ларда ифодаланади. Баландлик ортиши билан У.нинг кўринма узоклиги, шунингдек, У.нинг пасайиши ортиб боради. Мас, денгиз қирғоғида турган одам 5–6 км, 10 м баландликда эса 12,1 км узоқдаги буюмларни кўриши мумкин. Кузатувчи турган нуқтада шовун чизиғи осмон сферасини зенит ва надир нуқталарида кесади (қаранг Осмон сфераси). Шовун чизиғига перпендикуляр бўлган текислик билан осмон сферасининг кесишишидан ҳосил бўлган катта дойра математик ёки ҳақиқий У. дейилади. Кўринма У., одатда, математик У.дан пастда ётади. Шунга кура, кўринма У. ҳақиқий У.дан кичик бўлади. Жойнинг меридиани ҳақиқий У. билан икки нуктада: шим. нуқта Н ва жан. нуқта С да кесишади. Н ва С лар ўртасида шим.га қараб турган кузатувчининг ўнг томони шарқ Е ва чап томони ғарб Жбўлади. У. осмон экватори билан худди шу Е ва W нуқталарда кесишади. Н, С, Е ва И^лар У.нинг асосий (бош) нуқталари бўлиб, унга дунё томонлари ҳам дейилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Уфқ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (У-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.



Ҳаволалар