Готтҳолд Эпҳраим Лессинг (талаффузи: Готхолд Эфраим Лессинг; 1729.22.1, Каменз, Саксония — 1781.15.2, Брауншвейг) — немис драматурги, санъат назариётчиси, адабиёцҳунос, маърифатпарвар. Немис мумтоз адабиётининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Немис маорифининг радикал-демократик йўналишига бошчилик қилган ва Пастор оиласида туғилган. Леипзиг (1746-1748) ва Виттенберг (1748) университетларида таълим олган. Лессинг ёзувчи ва журналист сифатида мутлақ ҳокимият мафкурасига қарши, илғор миллий маданият учун курашган. У ўз умрини ўтаб бўлган франсуз классицизми қонун-қоидаларига кўр-кўрона риоя этишни танқид қилиб чиққан. Классицизмга қарши курашда Германияда биринчи "Сара Сампсон хоним" (1755) оилавий "мешчанлар" драмасини ва миллий ҳарактерлари бўлган "Минна фон Барнхелм" (1767) комедиясини ёзган. "Эмилия Галотти" (1772) фожиаси Лессинг ижодининг чўққисидир. Унда феодал князларнинг зўравонликлари қораланади. Лессинг публицистик фаолиятида кўпроқ маърифатпарварлик масалаларига эътибор берди ("Фоссише Зеитунг" газетаси билан ҳамкорлиги, 1751-1755; "Театр кутубхонаси"нинг нашр этилиши, 1754-1758 ва бошқалар). Лессингнинг муҳим хизмати шеъриятнинг биринчи асоси сифатида ("Лаокоон", 1966) ҳаётни бутун жўшқинлиги билан ва тўлиқ акс эттириш ҳақидаги таълимотни олға сурганида, реалистик театр ва драманинг назарий тамойилларини ҳимоя қилганлигидадир. Лессингнинг театр хусусидаги қарашлари франсуз маърифатпарвари Дени Дидро қарашларига мос. Улар иккиси ҳам театр ва драматургиянинг оддий ҳамда ҳаққоний бўлишининг тарафдори эди. Фалсафада Лессинг Германиядаги материалистик анъаналарнинг асосчиларидан биридир. 1888-1943-йилларда Берлинда "Лессинг-театр" мавжуд бўлган[1].

Адабиётлар

  • Лаокоон или о границах живописи и поэзии, М., 1957.

Манбалар

  1. ↑ "Лессинг Готхолд Эфраим" ЎзМЕ. Л-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар