Юнон тили (юнонча: Ελληνικά [ɛлиниˈка]) — юнон тили тарихидаги дастлабки босқичда — мил. ав. ХИВ–ХИИ асрлардан милодий И−ИВ-асрларгача амалда бўлган (ҳозир ўлик) тил; грекларнинг қадимий тили. Ҳиндевропа тиллари оиласида қадимий македон тили билан бирга алоҳида юнон гуруҳини ташкил этади. Юнон тили тараққиёти тарихи қуйидаги босқичларни қамраб олади: 1) энг қадимий (архаик) давр (мил. ав. ХИВ–ХИИ асрлардан — ВИИИ асргача); 2) классик давр (мил. ав. ВИИИ–ВИИ асрлардан ИВ асргача); 3) эллинистик давр (умумюнон тилининг шаклланиш даври — мил. ав. ИВ–И-асрлар); 4) сўнгги юнон даври (мил. И–ИВ асрлар). Юнон тилида қуйидаги лаҳжа гуруҳлари фарқланади: ионияттик (ионияаттика), аркадкипр, эолий ва дорий. Классик даврнинг бой адабиёти ионий лаҳжасида — Гесиод, Геродот; аттика лаҳжасида — Эсхил, Софокл, Еврипид (трагедия), Аристофан (комедия), Платон ва Аристотел (фалсафа), Фукидид ва Ксенофонт (тарих), Демосфен (нотиқлик, стилистика); эолий лаҳжасида — Алкей, Сапфо (лирик шеърлар, қўшиқлар) ва бошқалар томонидан яратилган. Гомер достонларининг тилида (мил. ав. ВИИИ аср) бир неча лаҳжаларнинг унсурлари кузатилади. Мил. ав. В аср охирларида Аттика лаҳжаси Юнонистоннинг адабий тилига айланади. Эллинистик даврда аттик ва ионий лаҳжалар асосида 2 хил: адабий ва сўзлашув кўринишларига эга бўлган умумюнон тили шаклланади. Кейинги даврда адабий тил билан сўзлашув тили ўртасидаги фарқлар кучайиб, улар мустақил ҳолда ривожлана бошлайди[2].

Юнон тили
Миллий номи Ελληνικά
Мамлакатлар Юнонистон, Кипр, Албаниа, Болгария, Македония, Италия, Туркия, Арманистон, Гуржистон, Украина, Молдова, Руминия, Россия, Миср, Иордания ва ҳк.
Расмийлик ҳолати Юнонистон, Кипр
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 15 миллион[1]
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳинд-Европа
Алифбоси Юнон алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-1 эл
ИСО 639-2 гре
Yunoncha harflarning bosh va kichik harflar bilan yozilishi va ularning nomlari. LaTeX da terish.
Юнонча ҳарфларнинг бош ва кичик ҳарфлар билан ёзилиши ва уларнинг номлари. ЛаТеХ да териш.


Юнон тили лексикаси жуда бой бўлиб, унинг таркибида соф юнонча қатламдан ташқари сом тиллари, форс ва лотин тилларидан кириб келган сўзлардан иборат ўзлашма қатлам ҳам бор. Юнон тили лексикаси, лотин тили лексикаси билан бирга, ҳозирги илмий ва илмийтехникавий терминологиянинг манбаи бўлиб қолди[3].

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2009-10-31да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-08-21
  2. ↑ „Греэк“ (эн). Этҳнологуэ: Лангуагес оф тҳе Wорлд (17тҳ Эдитион) (2013).
  3. ↑ Фриск Ҳ. Гриэчисчес этймологисчес Wöртербуч, Банд И. — Cарл Wинтер’с Университäцбучҳандлунг. — Ҳеиделберг, 1960. — С. 498-499.