Grigoriy Serper
Григорий Юревич Серпер (14-сентябр 1969-йил, Тошкент) – америкалик шахматчи, гроссмейстер (1992).
| Григорий Серпер | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
14-сентябр 1969-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони | гроссмейстер |
Биографияси
Григорий 1969-йил 14-сентябрда Ўзбекистон ССР, Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Отаси Юрий Григоревич Серпер муҳандис, онаси Светлана Давидовна Чернова математик ва дастурчи бўлган. У олти ёшида шахмат ўйнашни бошлаган. Биринчи устози бобоси бўлган. Григорий 1985-йилда 16 ёшида машҳур Москва шахмат мактабида Ботвинник ва Каспаровда ўқишни бошлаган. 1992-йил Ўзбекистон терма жамоаси таркибида шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган[1]. Новосибирск халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Новосибирскда ҳарбий хизматни ўтаб, 1988-йилда Австралиянинг Аделаида шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги 27-жаҳон чемпионатида қатнашган. Ушбу кучли турнирда Серпер 9/13 ҳисоб билан 3-ўринни, рақиблари Лаутиэр, Иванчук ва Гелфандлар мос равишда 1, 2 ва 4-ўринларни эгаллаган[2].
Григорий Юревич 1996-йил январ ойида оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. 1999-йилда шахмат бўйича Жаҳон шахмат чемпионатида ғолиб бўлди ва ўша йили Америка шахмат чемпионати финалига чиқди (ярим финалда Алекс Ермолинскийни мағлуб этди), аммо финалда чемпион Борис Гулкога ғолибликни қўлдан бой берди.
Серпер мунтазам равишда Чесс.cом учун „Гсерпер“ фойдаланувчи номи билан мақолалар ёзади[3].
Машҳур ўйин
Шахмат Информатор ҳакамлар ҳай’ати Григорийнинг Ларри Кристиансен билан бўлган ўйинини Шахмат Информаторининг 59-жилдидаги 666 ўйин ичида иккинчи энг яхши ўйин деб эътироф этишди. Ларри Кристиансен буни 1990-йиллардаги олтинчи севимли ўйини деб баҳолади.
Оиласи
Серпернинг акаси америкалик пианиночи Аркадий Серпер, 1992-йилгача Гнесин номидаги мусиқа педагогика институтининг мусиқий комедия кафедраси мудири бўлиб ишлаган.
Амакисининг қизи Олга Наумовна Ортенберг арфачи бўлган.
Манбалар
- ↑ „ОлимпБасе :: Мен’с Чесс Олймпиадс :: Григорй Серпер“. 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 18-декабр.
- ↑ Чесс Информант, Вол. 46, Šаҳовски Информатор, п. 448
- ↑ „ГРИГОРИЙ СЕРПЕР“. Қаралди: 2023-йил 11-ноябр.
