Grilparser Frans
ГРИЛПАРСЕР (Гриллпарзер ) Франс (1791.15.1 - Вена - 1872.21.1) - Австрия драматурги. Австрия замонавий адабиёти асосчиларидан. Шеър ва эпиграммалар, реалистик новеллалар ("Қашшоқ мусиқачи", 1848) яратган. Г. асосан драматург сифатида шуҳрат қозонган. "Авлод онаси" (1817), мифологик мавзу асосидаги "Сафо" (1818), "Олтин пўстин" (1821),"Денгиз ва севги тўлқинлари" (1831), миллий-тарихий мавзудаги "Қирол Оттокарнинг буюклиги ва инқирози" (1825), "Хўжасининг содиқ қули" (1828), "Ёлғончининг жазоси" (1838), "Габсбурглар хонадонида ака-укалар жанжали" (1850), реалистик руҳдаги "Толедолик яҳудий аёл" (1855) каби фожиавий асарларида тескаричи гурухларнинг расмиятчилик тартибларини қоралаган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |