Guldon
Гулдон — И) гул солиб қўйиладиган, уй ва жамоат жойларида ишлатиладиган бадиий буюм. Сопол, шиша, ёғоч, тош, кумуш, тилла кабилардан ясалади. Жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида, жумладан Ўрта Осиёда ҳам қадимдан мавжуд. ВИ—ХИИ асрларда Қува. Дулбук, Исфара ш.ларида рангли шиша гулдонлар ясаш расм бўлган. ХИВ—ХВ асрларда хон саройларига кумуш ва тилла гулдонлар қўйилган. ХВИИИ—ХИХ асрларда асосан нақшли сопол гулдонлар тайёрланган. Ҳозир гулдонлар чинни ва кулоллик заводларида ишлаб чиқарилмоқда (яна қаранг Ваза); 2) амалий санъат (наққошлик, мискарлик, заргарлик, каштачилик ва б.)да гулдоннинг бадиий қиёфаси турли шаклларда тасвирланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |