Guliston davlat universiteti
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Гулистон давлат университети — Олий та'лим муассасаси.
Халқаро номи |
Гулистан Стате Университй |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1966-йил |
| Манзили |
Гулистон ш. 4 мавзе
Жамоат транспорти: 2-4 ё'налишдаги автобус, университет бекати |
| Веб-сайти | гулду.уз |
Тарихи
Ўзбекистон Президенти фармонига асосан 1992-йил 15-мартда Сирдарё педагогика институти (1966-йил асос солинган) негизида Гулистон шаҳрида ташкил этилган. 1966-йил 17 июлда Ғафур Ғулом номи берилган. Университетда филология, физика-математика, тарих, педагокига, табиацҳунослик, иқтисодиёт, қўшимча таълим факултетлари, 23 кафедра, 19 илмий ва ўқув лаборатория, устахона, гербарий, ботаника боғи, зоология, тарих ва адабиёт музейлари, маънавият хонаси, спорт майдони ва зали, тил ўрганиш маркази, бизнес мактаби, кутубхона (330 мингдан ортиқ асар сақланади), Хўжамушкент ўқув дала амалиётлари базаси, Навбаҳор ўқув тажриба участкаси мавжуд (2001). Университет қошида 2 академик лицей ва малака ошириш институти, босмахона ҳам бор. Газета ва журналлар нашр этади. Институтернет асосида 10 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг илмий марказ ва ўқув юртлари билан алоқа қилади. Университет 20 ихтисослик (ўзбек филологияси, рус филологияси, инглиз тили ва адабиёти, қозоқ филологияси, тарих, давлат ҳуқуқи, математика, амалий математика ва информатика, физика, кимё, биология, экология, педагокига ва бошланғич таълим услуби, чизмачилик ва тасвирий санъат, умумий техника ва меҳнат, қишлоқ хўжалигини механизаиялаштириш, жисмоний маданият, иқтисод, агрокимё ва тупроқшунослик, бухгалтерия ҳисоби ва аудит) бўйича мутахассислар тайёрлайди. 1993-йилдан аспирантура фаолият кўрсатади. Университетда 7 йўналиш бўйича аспирант, 5 йўналиш бўйича магистрлар тайёрланади. 2001/2002 ўқув йили университетда 2664 талаба таълим олди, 200 дан ортиқ ўқитувчи, жумладан 10 фан доктори ва профессор, 100 дан ортиқ фан номзоди ва доцент ишлади. Университет фаолияти А. Парпиев, А. Каттабеков, У. Ўлжабоев, А. Қулжонов, Ҳ. Қаршибоев, Ш. Ниёзов, Ф. Самадов, Р. Маҳмудов, В. Раҳмонов, А. Позилов, Б. Тўйчибоев, И. Ахметов, О. Аюпов, Н. Мамадиёров каби профессор-ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Университет СОРОС, Аденауэр, "Устоз", "Умид", Акселе, Тасис каби халқаро жамғармалар билан ҳамкорлик қилади. Университетда турли йўналишларда илмий тадқиқотлар ишлари олиб борилади. 2002-йилгача университет 19934 мутахассис тайёрлади[1].
Фанлар мажмуаси
Манбалар
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |