Ақоқиё, араб елими, гуммиарабик – асосан Африка ва Арабистонда ўсадиган акациядан олинадиган елим. Очиқ ҳавода шаффоф, мўрт модда бўлиб қотади, сувда эриб, ёпишқоқ қуйқа ҳосил қилади. Ақоқиё, асосан, арабинат кислотанинг калий, калсий ва бошқа тузлари қотишмасидир. Шарқ табобатида, жумладан Ўрта Осиё табобатида жуда қадимдан дори сифатида ишлатилган. Тиббиётда эмулсия, таблетка, ҳабдори тайёрлашда, саноатда газ-молларни оҳорлаш, турли бўёқлар тайёрлашда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил