Guron

Гурон, Хюрон (Ҳурон — индейслар қабиласи номидан) — Шим. Америкадаги кўл, АҚСҲ ва Канада ҳудудларида. Катталиги жиҳатидан Буюк кўллар ичида 2-ўринда. Майдон 59,6 минг км². Энг чуқур жойи 208 м. Шимолий соҳиллари баланд, қояли, жан. — паст. Шим.-ғарбда Сент-Мерис дарёси орқали Юқори кўл билан; Макино бўғози орқали Мичиган кўли билан; жанубида Сент-Клер дарёси, Сент-Клер кўли ва Детройт дарёси орқали Эри кўли билан туташган. Г.га кўп майда дарёлар қуйилади, ундан фақат Сент-Клер дарёси оқиб чиқади. Сув сатҳининг баландлиги деярли ўзгармайди. Дек.дан апрелгча музлайди. Кўл балиққа бой (гулмоқи, таран, лаққабалиқ ва бошқа). Кема қатнайди. Йирик портлари: Сарния, Мидленд (Канада), Алпина (АҚСҲ) ва бошқалар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |