Гвиана, Франсия Гвианаси (Гуяне) — Жанубий Американинг шимолишарқидаги мамлакат. Франсия мулки ("денгиз ортидаги департамента"). Майд. 91 минг км2. Аҳолиси 157 минг киши (1990-йиллар охирлари), асосан креол, индейс ва негрлар. Ахрлисининг ярми Франсия Гвиананинг маъмурий маркази — Каенна шаҳрида яшайди. Расмий тил — франсуз тили.

Табиати

Франсия Гвиана ясситоғлигининг шимолишарқида жойлашган. Ер юзасининг ўртача бал. 300–400 м, энг баланд жойи 850 м. Иклими субекваториал, иссиқ ва сернам. Ўртача ойлик температура 26—28°. Йиллик ёғин 3200–3500 мм. Асосий дарёлари: Марони, Ояпоки. Франсия Гвиана ҳудудининг 90%и қимматбаҳо ёгоч берадиган сернам тропик ўрмонлар билан қопланган. Пул бирлиги — франсия франки.

Тарихи

Қадимдан Франсия Гвиана ҳудудида овчилик, балиқ овлаш, ёввойи ўсимлик меваларини йиғиш билан кун кечирувчи кўчманчи индейслар яшаган. Франсия Гвианани дастлаб 1604 йилда франсузлар босиб олган ва бу ерда 1634 йилда Каенна шаҳрини барпо этган. Франсия Гвиана ҳудуди ХВИИ аср ўрталаридан 19-а бошларигача Франсия, Буюк Британия, Португалия, Нидерландия давлатлари ўртасида талаш бўлиб келди. 1817 йилдан франсузлар Франсия Гвианада мустаҳкам ўрнашиб олдилар. ХВИИИ аср охиридан ХХ аср бошигача Франсия Гвиана франсуз сиёсий маҳбуслари сургун қилинадиган жой бўлган. 1946 йил 19 мартда Франсия Гвиананинг мустамлака мақоми Франсиянинг денгиз ортидаги депертаменти қилиб ўзгартирилди.

Хўжалиги

Аҳолининг асосий машғулоти — деҳқончилик. Маҳсулоти экспорт қилинадиган экинлардан шакарқамиш (асосан ром тайёрлаш учун), кофе, какао, банан; ички эҳтиёжлар учун маккажўхори, шоли, ситрус мевалар ва сабзавот етиштирилади. Қорамол, чўчқа боқилади. Океандан денгиз ҳайвонлари, балиқ овланади.

Саноати

Саноатининг асосий тармоқлари: олтин қазиб чиқариш, ёғоч тайёрлаш.

Олтин экспорт моллари қийматининг қарийб ярмини, ёғоч 1/4 қисмини ташкил этади. Озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Четга креветка (қисқичбақанинг майда тури), пушти дарахт экстракти, хом тери, балик, мойи чиқаради. Четдан қурилиш материаллари, ёқилғи, матолар, турли жиҳозлар келтирилади. Ташки савдо асосан Франсия билан олиб борилади. Денгиз ва ҳаво йўллари орқали Франсия, Англия, АҚСҲ ва б. мамлакатлар билан боғланган. Куру ш. яқинида Франсиянинг космик тадқиқотлар бўйича миллий маркази ва космодром жойлашган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил