Гвинея-Бисау Республикаси (португалча: Републиcа да Гуине-Биссау) – Ғарбий Африкадаги давлат. Атлантика океани соҳилида. Гвинея-Бисау таркибига материк қисмидан ташқари Бълама ва Бижагош ороллари киради. Майдони - 36,1 минг км2. Аҳолиси - 1,8 млн. киши (2018). Пойтахти – Бисау шаҳри. Маъмурий жиҳатдан Бисау мухтор сектори, 8 округ ва 37 туманга бўлинади.

Гвинея-Биссау Республикаси
Репúблиcа да Гуинé-Биссау
Шиор: Унидаде, Лута, Прогрессо
Мадҳия: Эста é а Носса Пáтриа Бем Амада
(Бу бизнинг севимли маконимиз)
Location of Gvineya-Bisau
Пойтахт Бисау
Расмий тил(лар) Португал тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Жосé Мáрио Ваз
Cарлос Cорреиа
Мустақиллик (Португалиядан)
• Сана
24-сентабр, 1973
Майдон
• Бутун
36,120 км2 (137-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
1,416,027 (149-ўрин)
• Зичлик 39/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$1,103 мил. (189-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$779
Пул бирлиги CФА Франc (ХОФ)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+0
Қисқартма ПУ
Телефон префикси 245
Интернет домени .гw

Давлат тузуми

Гвинея-Бисау – республика. Амалдаги конституцияси 1991-йил майда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент. У умумий яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи 102 депутатдан иборат бир палатали парламент – Миллат халқ мажлиси. Ижроия ҳокимиятни президент амалга оширади, у ҳукумат аъзолари ва бош вазирни тайинлайди.

Табиати

Материкдаги қисми текис, айрим жойлари ботқоқпи пасттекислик. Соҳилида қўлтиқлар ва дарё эстуарийлари кўп. Боксит, фосфорит, олтин, темир рудаси, сирконий, нефт конлари бор. Иқлими экваториал муссонли, ёзи серёмғир, қиши қуруқ. Январнинг ўртача температураси 24°, июлники 26°. Йиллик ёғин соҳилда 2000 мм дан ортиқ, мамлакат ичкарисида 1200 – 1500 мм. Дарёлари (Жеба, Корубал, Кашеу) қисқа, аммо серсув. Ўсимликлари саванна ва доимий яшил нам тропик ўрмонлардан иборат. Ўрмонларда маймун, буйвол, кийик, леопард, бегемот, тимсоҳ, тўнғиз ва ҳар хил қушлар яшайди.

Аҳолиси

Аҳолиси баланте, мандяк, мандинка, фулбе, манжак ва бошқа элатлардан иборат. Расмий тили – португал тили. Шаҳар аҳолиси 19,9%. Аҳолининг ярмидан купи маҳаллий, анъанавий динларга, 35% и ислом динига эътиқод қилади, бир қисми христианлар. Йирик шаҳарлари: Бисау, Болама, Габу, Кашеу.

Тарихи

Гвинея-Бисау халқининг қадимги ва ўрта асрлардаги тарихи ўрганилмаган. ХВ аср дан бошлаб Португалия мустамлакачилари ҳозирги Гвинея-Бисау ҳудудини қул бозорига айлантирдилар. ХВИ—ХВИИИ асрларда португалиялик қул савдогарлари бу ерда бир неча таянч базалар (Фарин, Кашеу, Бисау ва бошқалар) қуриб, юз минглаб қулларни Америка ва – Ғарбий Ҳиндистонага олиб кетдилар. ХИХ асрда Африкани бўлиб олиш бошланган вақтда Португалия Гвинея-Бисау устидан назоратни янада кучайтирди. 1879-йил алоҳида мустамлака деб эълон қилинди.

Гвинея-Бисау аҳолиси мустамлакачиларга қарши кескин курашиб, таянч базаларига тезтез ҳужум қилиб турди. 1908-йил мустамлакачиларга қарши кўтарилган халқ қўзғолони 1915-йил гача давом этди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин миллий озодлик ҳаракати кенг тус олди. 1951-йилда Гвинея-Бисау Португалиянинг „денгиз орти вилояти“ мақомини олган бўлсада, мустамлака ҳолати ўзгармади.

1956-йилда „Гвинея ва Яшил Бурун ороллари мустақиллик Африка партияси“ мустақиллик курашига раҳбарлик қилди. 1962-йилда қуролли кураш бошланиб, 1970-йил бошларида мамлакатнинг ўчдан икки қисми мустамлакачилардан озод қилинди ва ҳукуматнинг маҳаллий органлари тузилди. 1972-йил маҳаллий мухторият ҳуқуқини олди. Шу йили Миллат халқ мажлисига депутатлар сайланди. 1973-йил 24-сентябр да Миллат халқ мажлисининг биринчи сессияси мустақил Гвинея-Бисау Республикаси тузилганлигини эълон қилди. Португалиядаги фашистлар режими ағдарилгач (1974), Португалиянинг янги ҳукумати 1974-йил 10-сентябрда Гвинея-Бисау мустақиллигини тан олди. Гвинея-Бисау 1974-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 24-сентябр – Мустақиллик куни (1973).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Гвинея ва Кабо-Верде мустақиллиги африкаликлар партияси, 1956-йилда тузилган; Бирлашган социал-демократик партия, 1991-йилда тузилган; Гвинея-Бисау қаршилик кўрсатиш партияси – Ба-Фата ҳаракати, 1986-йилда тузилган; Ижтимоий янгиланиш партияси, 1992-йилда тузилган. Гвинея-Бисау меҳнаткашлари миллий бирлиги касаба уюшмаси, 1961-йилда асос солинган, Жаҳон касаба уюшмалари федерацияси ва Африка касаба уюшмалари бирлиги ташкилотига киради.

Иқтисодиёти

Гвинея-Бисау – иқтисодий жиҳатдан заиф ривожланган аграр мамлакат. Мустамлакачиларнинг кўп асрлик ҳукмронлиги натижасида мамлакат иқтисодиёти қолоқ, монокултура йўналишида бўлиб, ярим кустар саноатга эга. Ҳукумат бир ёқлама ривожланишга барҳам бериш чораларини кўрмоқда. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 40%, саноатнинг улуши 10%. Меҳнатга яроқли аҳолининг 80% қишлоқ хўжалиги да банд. Асосий қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари: ер ёнғоқ, палма мағизи, ёғи ва бошқа Пахта, канакунжут, каучукли ўсимликлар, шоли ҳам етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, эчки, қўй боқилади. Балиқ овланади.

Саноати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дастлабки қайта ишлайдиган корхоналардан иборат. Ер ёнғоқ тозаловчи ва шоли оқловчи заводлар, ер ёнғоқ ва палма ёғи ишлаб чиқарадиган фабрика, ёғоч тилиш, ғишт заводлари, совунгарлик ва селлюлоза заводлари, кема таъмирлаш устахоналари бор. Қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Гвинея-Бисау йўқ. Автомобил йўлларининг уз. 4,6 минг км. Ички сув юлларининг уз. – 1,8 минг км. Бисау шаҳрида халқаро аэропорт бор. Денгиз портлари: Бисау, Болама, Кашеу. Четга ер ёнғоқ. палма ёғи ва мағизи, каучук, ёғоч ва ёғоч материаллари чиқарилади. Четдан семент, газлама, нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, тамаки келтирилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Португалия, Испания, Франсия, Швеция, АҚСҲ, Сенегал. Пул бирлиги – Африка франки.

Маорифи

Мустамлакачилик даврида кўпчилик африкаликлар учун фақат 2 йиллик бошланғич мактаблар бор эди. 4 йиллик бошланғич ва 7 йиллик ўрта мактабларда европаликлар ва дурагайлар ўқиган. Мустақилликка эришилгандан сўнг 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларнинг мажбурий бепул умумий таълими тўғрисидаги қонун жорий этилди. Бошланғич мактабдаги ўқиш муддати – 4 йил, ўрта ўқув юртларида –7 йил Бундан ташкари 6 йиллик бошланғич ва 3 йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб негизида тўлиқ ўрта маълумот берадиган 2 йиллик лицейлар мавжуд. Мамлакатда олий ўқув юрти йўқ. Ёшлар олий маълумотни чет элларда олади. Ўқитувчилар тайёрловчи курслар мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириш

Гвинея-Бисауда нашр этиладиган йирик газ.лар: „Либертасау“ („Озодлик“, португал тилидаги ҳафтанома, 1960-йилдан), „Но пинча“ („Олға“, асосан португал тилида, айрим мақолалари креол тилида чиқадиган ҳафтанома, 1975-йилдан). Гвинея-Бисау ахборот агентлиги ҳукумат ахборот маҳкамаси бўлиб, 1975-йилда тузилган. Гвинея-Бисау Республикаси миллий радиоэшиттириш хизмати 1975-йилда ташкил этилган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Аҳолининг турар жойлари жуда хилма-хил. Соҳил бўйидаги пасттекисликларда яшовчи баланте қабиласи тўғри бурчакли пастқам уйларда истиқомат қилади. Бу уйларнинг деворлари 4 устунга маҳкамланган қамишдан тўқилиб, лой билан сувалган. Томи похол билан ёпилиб нишаби икки томонга ёки 4 томонга қаратилган. Ҳар бир уй бир неча хона ва қазноқдан иборат бўлган. Бир неча уй баланд қалин девор билан ўралиб, қўрғон тусини олган ва унинг ўртасида қабила бошлиғининг уйи жойлаштирилган. Мамлакат ички туманлари (фулбе, мандинка қабилалари қароргохдари) аниқ ва равон режаланган. Тўсиқсиз уйлар тўғри ва кенг кўчалар бўйлаб жойлаштирилган. Марказдаги майдон турли байрам ва йиғинларни ўтказишга мўлжалланган. Уйларнинг деворлари лойдан ёки хом ғиштдан тикланган ва сомонли конуссимон том билан ёпилган. Дарвозалар, тўсинлар, устунларга оҳу, сигир, илон ва қушларнинг қиёфаси ўйиб тасвирланган. Баёт ва папел қабилаларининг каттакатта оилалари кўп хонали (4–10 хонагача) уйларда яшайди. Бу уйлар тўғри бурчакли, доирасимон ёки чўзиқ шаклда бўлиб, похол томининг нишаби 2 томонга қараган ёки конуссимон қилиб ишланган.

Бадиий ҳунармандчилик айниқса оролларда ривожланган. Қизил ва қора ёғочдан ҳамда фил суягидан аждодларнинг ҳайкалчалари, диний буюмлар, майда рўзғор асбоб-анжомлари (мас, ўсимликлар тасвирланган қошиклар), турли жониворлар қиёфасидаги ниқоблар ясалади. Қабила бошликларининг ўриндиқ ва тахтлари, қўндоқ, жовон, тоғораларга турли нақшлар туширилиб, ҳайвонлар, қушлар, илонлар ва балиқлар тасвирланади. Ёғоч ва сигир шохидан қурол (ўқ-ёй, ўқдон, найза, қалқон) ясаш авж олган. Хорижий сайёҳларга мўлжаллаб кўпгина буюмлар ясалади. Қитъадаги элатлар орасида фулбелар ҳайкалча, поябзал, безак буюмлари, мусиқа асбоблари ясашга моҳир. Мандяклар ва папеллар орасида тўқувчилик ҳамда бадиий каштачилик ривожланган.

Мусиқаси

Гвинея-Бисау мусиқа маданияти мамлакатда яшовчи кўпгина элатларнинг мусиқий анъаналарини ўз ичига олади. Баланте, фулбе, мандинка ва бошқа халқларнинг мусиқаси Ғарбий Африка мамлакатлари (Гвинея, Сенегал, Гамбия, Мали) мусиқий санъатига жуда ўхшашдир. Айниқса гриотлар кора, балафон, кусунди каби мусиқа асбобларида куйларни моҳирона ижро этишади. Қад. анъанага эга бўлган барабан дасталари юксак ижрочилик маҳоратига эришганлар. Мустақиллик йилларида миллий мусиқа анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш маданий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолди. Бисау шаҳрида маданий марказ – Маданият уйи ишлайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил