Gyulli Chokheli
Гюлли Николаевна Чокҳели (русча: Гюлли Николаевна Чохели, грузинча: გიული ჩოხელი; 12-феврал 1935-йилда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида туғилган) — совет ҳамда грузиялик поп қўшиқчи. У Грузия Совет Социалистик Республикасига хизмат кўрсатган артист (1967) ҳисобаланди.[1]
Гюлли Чокҳели | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Гюлли Николаевна Чокҳели 1935-йил 12-феврал |
| Жанрлар | Поп, жазз |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайт | гиуличокҳели.cом |
Биографияси
Гюлли Чокҳели 1935-йил 12-февралда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида туғилган. Онаси — Грузия халқ артисти Елена Чокҳели.[2]
У мактаб йиллари пайтиданоқ қўшиқ куйлашни бошлаган, Тбилиси давлат консерваториясидаги мусиқа мактабида таҳсил олган. Чокҳели қўшиқчилик фаолиятини 1950-йилларнинг ўрталарида бошлаган ҳисобланади. 1953-йилдан буён Филармониянинг вокал триосида профессионал саҳнада қўшиқчи бўлган.[3]
50-йилларнинг охирларида Гюлли Чокҳели Олег Лундстрем, Константин Орбелян, Юри Саулскй оркестрларида фаолият юритган. 1961-йилдан буён Эддиэ Роснернинг яккахон консертлари ва катта гуруҳи билан чиқиш қилган. У қисқа фурсат ичида Совет Иттифоқидаги етакчи жазз жанрида ижод қилувчи аёл қўшиқчиларидан бирига айланди.[4]
Чокҳелининг репертуарида асосан жаҳон халқларининг қўшиқлари ҳамда совет бастакорларининг кўплаб қўшиқлари мавжуд:
- „Тбилисо“ — Реваза Лагидзе
- „Музика“ — Микаэла Таривердиэва
- „Жёлтиэ листя“ — Мурада Кажлаэва
У, шунингдек, Таллин, Москва ҳамда Прага (барчаси 1967-йилда) да ўтказилган халқаро жазз мусиқаси фестиваллари лауреати ҳисобланади.
1980-йилда у Грузияда олинган „Поёт Гюлли Чохели“ номли телевизион филмда ҳам чиқиш қилган.
Чокҳели 1967-йилда Сопот халқаро қўшиқ фестивалида биринчи ўрин билан тақдирланган.[3][5]
Мукофотлари
2015-йил 28-мартда Тбилисидаги Эвент Ҳаллда Гюлли Чокҳелининг юбилей кечаси бўлиб ўтди ҳамда унинг номидаги юлдуз очилди.[6] Шу куни Грузия маданият ва ёдгорликларни муҳофаза қилиш вазири Михаил Гиоргадзе вазирликнинг махсус мукофотини — Гюлли Чокҳелига топширди.[7] Тбилиси мери Кахи Каладзе Гюлли Чокҳелини Тбилисининг фахрий фуқароси унвони билан тақдирлади.[8]
Манбалар
- ↑ Поёт Гюлли Чохели[сайт ишламайди]
- ↑ О Гюлли Чохели
- ↑ 3,0 3,1 Гюлли Чохели. Биография
- ↑ გიული ჩოხელი გადაცემაში წითელი ზონა
- ↑ Гюлли пела последней[сайт ишламайди]
- ↑ „გიული ჩოხელის საიუბილეო საღამო და ვარსკვლავის გახსნა“. www.приметиме.ге. Қаралди: 8 აპრილი, 2019.[сайт ишламайди]
- ↑ „გიული ჩოხელი ხელოვნების ქურუმია“. артинфо.ге. Қаралди: 8 აპრილი, 2019.
- ↑ „გიული ჩოხელი - თბილისის საპატიო მოქალაქე“. тбсакребуло.гов.ге. 2024-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 აპრილი, 2019.