Hadf
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ҳадф – Уммон Султонлгининг шимоли-шарқий қисмида, ал-Бураймий губернаторлигида жойлашган қишлоқ[1]. Ушбу ҳудуд чегарадош Ажман амирлиги томонидан муайян ҳуқуқларга эга бўлган кондоминиум сифатида бошқарилади[2].
Ҳадф | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Уммон |
| Губернаторлик | Ал-Бураймий |
| Вақт минтақаси | УТC+4 |
Арабистон ярим оролидаги кичик ҳудуд, Уммоннинг бир қисми бўлган Ҳадф бошқаруви бир вақтлар Ажман амирлиги ҳамда Маскат ҳукмдорлиги остида бўлган. Ҳадф зонасини белгиловчи шартнома 1960-йил 26-апрелда Салалада Султон Саид ибн Таймур ва 1960-йил 30-апрелда Ажманда ҳукмдори Шайх Рашид ибн Ҳумайд ал-Нуаймий томонидан имзоланган. Ҳудудда Ажман ҳукмдори ва Маскат ҳукмронлиги остидаги шайхларнинг биргаликдаги назорати таъминланган эди. Бу эса Ажман ҳукмдорига закот (ислом солиғи) йиғишни давом эттириш имконини берган. Бироқ Ажман ҳукмдори маҳаллий халқ, Бану Каъб (Бану Каъбнинг бир тармоғи) ишларига аралашмаслиги керак эди, бу фақат Маскат ҳукмронлиги остида бўлган шайхлар зиммасида бўлган. Кейинчалик ушбу шартнома бекор қилинган.
Топонимикаси
Қишлоқнинг муқобил номлари[3]: Ҳадаф, Ҳадф, Ҳазф, Ҳади, Ḩазф.
Манбалар
- ↑ Натионал Геоспатиал-Интеллигенcе Агенcй. ГеоНамес датабасе энтрй. (сеарч) Аccессед 12 Май 2011.
- ↑ „Тҳе Басемент Геограпҳер“. 2013-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-март.
- ↑ Миндат.орг – Ḩадаф
| Уммон Султонлиги географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |