Ҳаким ат-Термизий (арабча: حكيم الترمذي — Ҳаким ат-Термизий — Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизий) — муҳаддис ва мутасаввиф.

Ҳаким ат-Термизий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис, Мутасаввиф

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ат-Термизий(750 - 760 - йилларда, Термиз, - 869, Термиз) - Шарқий суфизмнинг машҳур намоёндаси, 80 дан ортиқ асарлар муаллифи. Ат-Термизий чуқур илм ва кенг дунёқарашга эга бўлгани учун "Ал-Ҳаким"(доно) деган тахаллусни олган.

Ҳаёти

Ҳаким ат-Термизий таржимаи ҳолига оид ма’лумотлар ўрта аср араб муаллифларидан Тожуддин Субкий, Хатиб Бағдодий, Ибн Ҳажар Асқалоний, Абдурраҳмон Сулламий ва бошқаларнинг асарларида, шунингдек, алломанинг ўзи ёзган “Бад’у ша’ни Абу Абдуллоҳ” (“Абу Абдуллоҳ ишининг бошланиши”) биографик рисоласида келтирилган. Ҳаким ат-Термизий қабри устига ўрнатилган сағана битикларида ҳам ҳаёти ҳақида ба’зи ма’лумотлар бор. Ҳаким ат-Термизий ёшлик йилларида ўз юртида таниқли олимлардан та’лим олган. Илмини такомиллаштириш мақсадида Шарқ мамлакатларининг кўп шаҳарларида, жумладан, Балх, Нишопур, Бағдод, Макка ва Мадинада бўлади. Ўша даврнинг йирик алломалари билан илмий баҳс ва мунозараларда иштирок этади[1]. Ҳаким ат-Термизий ўз ҳаёти тўғрисида ўзининг "Бад`у ша`ни Абу Абдуллоҳ" асарида баён этганлиги Бу асар 1965-йилда Байрутда Яҳё Исмоил томонидан олимнинг "Хатмул авлиё" асари билан бирга чоп этилгани бизга ма'лум. Ҳаким ат-Термизийнинг таваллуди ва вафоти саналари ёзма манбалар ҳамда ҳозирги адабиётарда турлича келтирилади. Баъзи муаллифлар, масалан, Ҳожи Халифа "Кашф аз-зунун"да Ҳаким ат-Термизий вафоти йилини милодий 869-йил деб ко`рсатган. Алломанинг қабр тошида ҳам шу сана келтирилган. Ҳаким ат-Термизий юз йилдан ошиқ вақт умр ко`рганидан келиб чиқилса, манбаларда ҳам у 112, 116, ёки ҳатто 120 ёшгача умр ко`ргани келтирилади, у ҳолда аллома И тахминан 750 — 760 йиллар оралиг`ида туг`илган бо`либ чиқади. Айни маҳалда бундан 30 йил олдин "Ал-Ҳаким ат-Термизий ва назарийятуҳу фил валояти" асарини ёзган мисрлик машҳур олим Абдулфаттоҳ Абдуллоҳ Барака Ҳаким ат-Термизий милодий 820-йилда таваллуд топиб 112 йил яшаб 932-йилда вафот этган, деб ёзган. Алломанинг болалик ва ёшлик йиллари ҳақида манбаларда батафсил маълумот берилмаган. "Таржимаи ҳол" ига кўра, у саккиз ёшидан бошлаб диний илмлар билан жиддий шуғулланган, йигирма саккиз ёшида эса Маккага ҳаж сафарига жўнаган. Сафардан қайтгач, Ҳаким ат-Термизий суфийлик йўлини тутган: хилватга кетиб, нафси, амморани енгиб, суфиёна рисолаларни ўрганган.

Унинг отаси Али ибн Ҳасан билимдон муҳаддис олим бўлган, илм излаб Бағдодга борган, ўша даврнинг таниқли олимлари билан ҳадиснинг турли масалалари борасида илмий мунозараларда фаол иштирок этган. Волидаи муҳтара-маси ҳамда тоғаси ҳам ҳадиси набавийянинг дуруст билимдонлари ҳисобланишган. Бинобарин, Ҳаким ат-Термизий ўз дунёқарашига улкан таъсир кўрсатган билимли ва илмий муҳитда вояга етган.

Ёзма манбаларда Ҳаким ат-Термизий устозлари ҳақида ишончли маълумотлар келтирилган. Унинг дастлабки устози отаси Али ибн ал-Ҳасан ат-Термизий бўлган. Ал-Хотийб ал-Бағдодийнинг "Тарихи Баг`дод" асарида бир мунча маълумот келтирилган. Устозлари орасида Қутайба ибн Саъид ас-Сақафий ал-Балхий (798 — 888-йиллар), Ибн Хиб-боннинг "Машҳур кишилар то`г`рисида китоб" асарида анча дилбар гаплар айтилган Солиҳ ибн Абдуллоҳ ат-Термизий, бир қанча вақт Термиз қозиси бўлган Солиҳ ибн Муҳаммад ат-Термизий, Суфён ибн Вакий` (вафоти 860-йил), Ҳасан ибн Умар ибн Шафиқ ал-Баҳрий (вафоти 840-йил), Аҳмад ибн Ҳадравайҳ (вафоти 854-йил), Абу Туроб ал-Нахшабий, Яҳё ибн Маоз ар-Розийлар (вафоти 875-йил) бўлишган.

Ҳаким ат-Термизий хаёти ва фаолиятини тавсифловчи ёзма манбалар маълумотига асосланган ҳолда унинг узун ҳаётини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин.

Биринчи босқич — саккиз ёшгача бўлган болалик йиллари. Таассуфлар бўлсинки, унинг ҳаётининг бу даври ҳақида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Шундай бўлса-да, у ўз тенгдошларидан фарқли равишда, шу ёшга хос турли ўйинларга кўнгил кўймаган, балки ўзини истиқболдаги илмий ҳаётга тайёрлаб борган — устозларидан кўпроқ дарс олган, турли илмларни (айниқса калом илмини) ўрганган, сирли маънавий ҳаётга ўзини чоғлаган, деб айтиш мумкин.

Иккинчи босқич Ҳаким ат-Термизийнинг саккиз ёшдан йигирма саккиз ёшгача бўлган ҳаётини ўз ичига олади. Бу даврда у турли шайхлардан билим ўрганган. Илм излаб Шарқнинг бошқа шаҳарларига борган, Маккада бўлиб, Байтуллоҳни зиёрат қилган. Ҳаётининг шу даврида у ҳадис ўрганишга ҳамда фиқҳ масалаларига кўпроқ эътибор берган.

Аллома ҳаётининг учинчи босқичида Қур`они каримни чуқур ўрганиш билан машғул бўлган. У каломуллоҳни, унинг моҳиятини чуқур ўрганиш, рўза тутиш, ибодат қилиш, тақво ва ҳоказолар билан шуғулланган. Ал-Антокийнинг "Қалб муолажаси" фалсафий-тасаввуфий асари унга айниқса қаттиқ таъсир кўрсатган.

Ҳаким ат-Термизийнинг шогирдлари ҳам кўп бўлган. Булар: Абу Муҳаммад Яҳё ибн Мансур ал-Қозий (вафоти 960-йил), Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ ибн Холид аз-Зуҳлий ал-Ҳиравий, Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ал-Журжоний, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исо, Абу Бакр Муҳаммад ибн Умар ал-Ҳаким ал-Варроқ, Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Муҳаммад ибн ал-Хайсам ибн Умрон ибн Бурайда ва бошқалардир.

Ҳаким ат-Термизийнинг илмий-ижодий фаолияти унинг бошқа мамлакатлар ва шаҳарларга саёҳати билан чамбарчас боғлиқ. У Балхда, Нишопурда бўлган, фан ва маданият юксак ривожланган Бағдодга борган. Бу шаҳарларда у машҳур олимлар билан учрашган, илмий мунозараларда қатнашган. Шундай бўлсада, Ҳаким ат-Термизийнинг илмий-ижодий ҳаётида унинг она шаҳри — Термиз жуда муҳим рол ўйнаган, ўзининг асосий асарларини аллома шу ерда яратган. Унинг мавъизаю хутбалари, шунингдек айрим асарлари ва, энг аввало мусулмонлик маросимлари, Аллоҳга ошиқлик, суфийларнинг айрим тоифалари, "хотамул анбиё" билан бир қаторда бўлган "хатмул авлиё" тўғрисида мулоҳаза юритилган "Хатмул-авлиё", "Илал аш-шари`а" фақиҳлар ва арбобларнинг маълум қисмида норозилик уйғотган. Ҳаким ат-Термизий бадхоҳлар таъқибидан қутулиш учун Балхга, сўнг Нишопурга кетишга мажбур бўлган. У ерларда алломани кувонч билан кутиб олишган. Кейинчалик у ерларда тарафдорлари ва издошлари кўпайган.

Асарлари

Ҳаким ат-Термизий қаламига мансуб асарлар сони тўғрисида ёзма манбаларда турли рақамларкелтирилган. Баъзи муаллифлар унинг асарлари адади тўрт юзга боради, дейишган. Бироқ кўпчилик муаллифлар унинг асарлари сони саксонга яқин, деб ҳисоблашади. Абдулфаттох Абдуллоҳ Барака ёзишича, Ҳаким ат-Термизийшшг тўрт юз асаридан олтмишга яқини етиб келган. Энг муҳими, бизгача алломанинг илмий-маънавий меросининг асосини ташкил қилувчи асарлари етиб келган (2). Улар орасидан, энг аввало, 291 ҳадисни ўз ичига олувчи "Наводир ал-усул фи ма`рифат ахбор ар-Расул" номли асарини кўрсатиб ўтиш зарур. Бу асарда Ҳаким ат-Термизий дунёқараши муайян даражада баён этилган. "Наводир ал-усул"нинг бир қо`лёзма нусхаси Тошкентда, О`збекистон мусулмонлари диний идорасининг кутубхона фондида сақланади. Алломанинг нашр этилган бошқа асарларидан "Китоб ҳақиқат ал-одамия", "Адаб ан-нафс"ни санаб о`тиш лозим. Ҳаким ат-Термизий асарларининг катта қисми бизгача қо`лёзма тарзида етиб келган ҳамда жаҳондаги турли қо`лёзма фондларида сақланмокда. Чунончи, аллома асарларининг қо`лёзмалари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истамбул ва Лондонда сақланмоқда. Париж Миллий кутубхонасида (араб бо`лимида 5018-инвентар остида) Ҳаким ат-Термизийнинг куйидаги асарлари сақланмоқда:

1. Китоб ас-салот ва мақосидиҳо. 

2. Китоб ал-ҳажж ва асрориҳи. 

3. Китоб ал-Эҳтиётот. 

4. Китоб ал-Жумал ал-лозим ма`рифатиҳо. 

5. Китоб ал-Фуруқ ва ман` ат-тародуф. 

6. Китоб ҳақиқат ал-одамийя. 

7. Китоб Урс ал-муваҳҳадийн. 

8. Китоб ал-Аъзо вал-нафс ва юсаммо казалика ғавр ал-умур. 

9. Китоб Манозил ал-ибод мин ал-ибодати. 

10.Китоб ал-Ақл вал-ҳаво. 

11.Китоб ал-Амсол мин ал-Китоб вас-Сунна. 

12.Китоб ал-Маноҳий.

Дамашқда, аз-Зоҳирийя кутубхонасида Ҳаким ат-Термизийнинг икки асари ва беш рисоласи қўлёзмалари (тасаввуф туркуми, 104-рақами остида); Мисрдаги Искандария шаҳрида уч рисоласи (Мактабат ал-баладийя, 3585-рақами остида) сақланмоқда. Алломанинг Лондонда сақланаётган асарлари рўйхатида бешта рисола кўрсатилган. Қоҳирада, "Дор ал-кутуб ал-илмийя"да "Илал ал-у`будийя" асарининг қўлёзма нусхаси мавжуд. "Китоб ас-салот" асарининг қисқартирилган варианти бўлган бу рисола кўпроқ "Илал аш-шарий`а" номи билан машҳур.

Булардан ташқари, Лейпсиг ва Истамбулда ҳам унинг баъзи асарлари қўлёзмалари мавжуд. Хаким ат-Термизийнинг асосий асарларидан бири — "Хат-мулавлиё" ҳақида бироз тўхтаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Кўп вақтгача бу асар бизгача етиб келмаган, деб ҳисобланган. Бахтимизга бу тахмин нотўғри бўлиб чиқди. Париж илмий-тадқиқот марказининг ислом қадриятлари бўлими аъзоси Усмон Исмоил Яҳё 1965-йилда Байрутда "Хатмул-авлиё" ни чоп эттирди. 586 саҳифадан иборат бу улкан нашрга Ҳаким ат-Термизийнинг бир неча рисоласи, шу жумладан таржимаи ҳолига оид ўттиз икки саҳифадан иборат "Бад`у ша`ни Абу Абдуллох" асари илова қилинган. Унча катта бўлмаган айни шу асарга асосланиб Ҳаким ат-Термизий ҳаёти хақида ҳақикатга бирмунча яқин маълумотларга эга бўлин-ди. Унда алломанинг ҳаёти, у даставвал падари бузургворидан таълим олгани, Куфа ва Басрага саёҳати, Макка зиёрати ҳақида ёзилган. Маълум бўлишича, аллома ҳадиси набавийяни айнан Куфада чуқур ўрганган экан. Термизга қайтар экан, йўл-йўлакай Қур`они каримнинг маълум қисмини ёд олган. "Хатмул-авлиё" мазмуни ҳақида гапириладиган бўлса, 6у асарнинг асосий мазмунини валоятнинг ҳақлиги, шунингдек унинг нубувват ва рисолат билан боғлиқ масалалари ташкил этишини қайд қилиш даркор. Рисола муқаддима ҳамда йигирма тўққиз бобдан иборат. Унинг асосий мазмуни муриднинг саволларига шайхнинг берган жавоби тарзида баён этилган.

Ҳаким ат-Термизийнинг бу асарида валоят масалалари суфийлик тарихида илк бор мутлақо тугал назария тарзида тавсифланган. Бу асар Термиз ва Балхда ёйилган машҳур "хакимийя" суфийлари учун суфийлик тарихида ўзига хос янги ҳодиса бўлган. Бу таълимот диний васиятнома ёки маърифий дастур сифатида хизмат қилган. "Хатмул-авлиё" шарқ мусулмонлари дунёқарашига кучли таъсир қилган, шунга қарамай, юқорида таъкидланганидек, айрим фақиҳлар ҳамда арбобларда норозилик уйғотган.

Ҳаким ат-Термизийнинг суфийлик тарихидаги аҳамияти асосан унинг рисолалари билан белгиланади. Уларда "рух" ва унинг "ҳолати" ҳамда "ҳаракати" тўғрисидаги, ўзини-ўзи такомил топтириш ҳамда тубан хатти-ҳаракатларни жиловлаш усуллари ҳақидаги, покланишга олиб келувчи изтироб ва шу кабилар суфийлик руҳиятининг ривожланишига улкан таъсир кўрсатди. Ҳаким ат-Термизий суфиёна "ма`рифат" ("ҳикмат")ни инсон етишиши мумкин бўлган олий билим деб ҳисоблаган. Бу билимни у инсон қалбидан жой олган "илоҳий нур" га ўхшатган. Шариат қоидаларини шарҳлаш ва қўллашдан иборат бўлган одатий илмдан фаркли ўлароқ "ма`рифат" нарсаларнинг ички моҳиятини ва охир оқибатда, "илоҳий моҳиятни" англаб етади. Илмни таълим жараёнида эгаллаш мумкин бўлса, "ма`рифат" Аллоҳнинг суйган бандаларига нозил қилган раҳматидир. Илмни татбиқ этиш соҳаси ҳамда вақти чекланган, "ма`рифат"нинг эса чеки ё`қ. Қалбини дунё меҳридан поклаган ва Аллоҳга ошиқ бо`лганларгина ма`рифатга етишадилар. Ҳаким ат-Термизий суфий валийларни шундайлардан деб ҳисоблаган. Улар қолган диндорлардан айни ма`рифатга етишганликлари билан ажралиб туришади.

Авлиё ҳақидаги суфиёна тасаввурларни биринчи бо`либ назарий асослаб, ҳукук борасида уларни русул ва анбиё билан амалда тенглаштирган ҳам, афтидан, Ҳаким ат-Термизийдир. Алломанинг рисолат ва валоят нисбати, суфийликдаги авлиёлик даражаси то`г`рисидаги г`оялари таниқли олим Ибн Арабий ижодида о`з ривожини топди. Ибн Арабий о`з асарларига ко`пинча Ҳаким ат-Термизий рисолаларидан катта-катта бо`лаклар киритган. Тадқиқотчилар та`кидлашича, Ҳаким ат-Термизий будда-вийлик, христианлик ва монийлик та`лимотларидан хабардор бо`лгани эҳтимол. Унинг асарларида шу та`лимотлар та`сирини ко`риш мумкин. Алломанинг чуқур ва ҳар томонлама билимини э`тироф этган замондошлари унга фахрли ал-Ҳаким — донишманд рутбасини бежиз беришмаган.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Ҳамиджон Ҳомидий. Тасаввуф алломалари. - Тошкент : "Шарқ" нашриёти, 2004 - 208 бет.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 650-653.

Ҳаволалар