Ҳал Осcар Ангер (1920-йил 20-май – 2005-йил 31-октабр) америкалик ихтирочи ва Cалифорниа универститетидаги Доннер лабараторияси физиги, унинг энг машҳур ихтироси синтилляцион камера ҳисобланади.

Ҳал Ангер
Таваллуди

1920-йил 20-май
Денвер, Колорадо,

АҚШ
Вафоти

2005-йил 31-октябр (85-ёш)
Беркелей, Cалифорниа.

АҚШ
Фуқаролиги америкалик
Касби

ихтирочи,

олим
Машҳур ишлари Синтиграфия ихтирочиси

Ангер умумий ҳисобда 15 та патентга эга бўлиб, уларнинг аксарияти Эрнест О. Лаwренcе номидаги лабораторияда яратилган ва тажрибадан ўтказилган. Ангер ўзининг ихтиролари ядровий-тиббиёти соҳасига қўшган ҳиссаси учун бир нечта мукофотларга сазовор бўлган. Ангер Cалифорнианинг Беркелей шаҳрида вафот этган.

Фаолияти

1957-йилда у гамма камераси ёки Ангер камераси сифатида ҳам танилган синтилляцион камерани ихтиро қилган. Ангер шунингдек, фокусланган радиация коллиматоридан фойдаланган ҳолда томографияда кенг фойдаланиладиган танани сканерлаш аппаратини ишлаб чиқган[1]. Биринчи синтилляцион камера Ангер томонидан Cалифорнианинг Берклей универститети томонидан молиялаштирилган лабораторияда ишлаб чиқилган[2].

Қўшимча маълумот учун

Синтилляцион камера – бу радиоактив изотопларни танага киритиш ва улар чиқарадиган нурланишни аниқлаш орқали икки ўлчовли тасвирни олишдан иборат бўлган жараённи ўз ичига олган аппарат ҳисобланади.

Изотоплардан гамма фотонларни аниқлашнинг шунга ўхшаш принципи айланувчи детекторлар ёрдамида уч ўлчовли томограммаларни йаратиш учун ягона фотонли эмиссия компютер томографиясида қўлланади.

Мероси

Ҳалнинг вафотидан сўнг 2006-йилда Соcиэтй оф Нуcлеар Медиcинеъс Эдуcатион ва Ресеарч Фоундатион жамиятлари унинг меросидан 6 миллион доллар пул маблағини олган ва бу ядровий-тиббиёти соҳасини ривожлантириш учун олинган энг катта хайриялардан бири бўлган. Бунинг натижасида Ҳал Ангер мукофоти таъсис этилган ва ҳар йили ядровий-тиббиётга соҳасига яратилган ҳар қанда ихтиро бу мукофот билан тақдирланади[3]

Мукофотлари

  • 1964-йилда позитрон камерасини ишлаб чиққани учун Жоҳн Сcотт мукофоти
  • 1966-йилда – Гуггенҳеим стипендияси
  • 1966-йилда – Геселлсчафт фур Медизин мукофоти
  • 1972-йилда – Огаё штати университети – фахрий доктори

Манбалар