Halil Mutlu
Ҳалил Мутлу (туғилгандаги исми Ҳалил Алиэв[1]; 1973-йил 14-июл; Постник, Болгария) — туркиялик собиқ профессионал оғир атлетикачи. Кўп карра жаҳон ва олимпия чемпиони. Мутлу Олимпия ўйинларида кетма-кет учта олтин медални қўлга киритган бешта оғир атлетикачидан бири. Унинг спортчилик фаолиятидаги ютуқлари бешта жаҳон чемпионати, тўққизта Европа чемпионати ва 20 дан ортиқ жаҳон рекордларини (52, 54 ва 56 кг вазн тоифаларида) ўз ичига олади.
| Ҳалил Мутлу | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тахаллуси/Лақаби | „Динамо“ |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1973-йил 14-июл |
| Фаолият йиллари | 1992—2008 |
| Бўйи | 1.50 м |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | Оғир атлетика |
| Клуби | Коня Комбассан |
| Мураббий(лар)и | Ибраҳим Элмали |
Фаолияти
1994-йилда Европа ва жаҳон чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган. Бундай мусобақаларда ғолиб бўлиш тез орада Мутлу учун одатий ҳолга айланиб қолган. Фаолиятидаги дастлабки олимпия ўйинларида 1992-йилда 52 кг вазн тоифасидаги мусобақада қатнашган ва бешинчи ўринни эгаллаган[2]. 1996-йилда 54 кг вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони ва жаҳон рекордчиси сифатида олимпиадада иштирок этган. Атлантадаги олимпия ўйинларида Мутлу силтаб кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилаган ва олтин медални қўлга киритган[3]. 1999-йилги жаҳон чемпионатида кумуш медал совриндори Адриан Жигауни тахминан 20 килограммга ортда қолдириб, жаҳон рекордини янгилаган ҳолда чемпионликни қўлга киритган[4]. 2000-йилги Сидней олимпиадасига қадар ҳеч қайси мусобақада мағлуб бўлмаган ва Сиднейда ҳам рақибларидан яққол устунлик қилган. Бу сафар Ҳалил даст кўтаришда ҳам, силтаб кўтаришда ҳам жаҳон рекордини ўрнатган 56 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган[5].
2003-йилда елкасидан олган жароҳати сабабли вақтинча −62 кг вазн тоифасига ўтган.
Мутлу 1990-йилларнинг ўрталаридан бошлаб ўз вазн тоифасида устунлик қилган. 2004-йилги Афина олимпиадасигача 2002-йилги мавсумни жароҳати туфайли ўтказиб юборган бўлишига қарамасдан, беш марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Афинада хитойлик Ву Мейжинни даст кўтаришда 5 кг ва силтаб кўтаришда 7,5 килограммга ортда қолдирган. Шу тариқа яна бир марта олимпиада чемпионлигини қўлга киритган[6].
Шахсий ҳаёти
Мутлу уйланган ва 1990-йилларнинг бошидан бери Туркиянинг Анқара шаҳрида яшайди. У Кониядаги Коня Комбассан клуби аъзоси бўлган. Ибраҳим Элмали Ҳалилга мураббийлик қилган. Мутлу оғир атлетикадан ташқари курашни билан ҳам шуғулланиб турган.
Манбалар
- ↑ Халил Мутлу: Децата ми не знаят български, но щэ ги науча
- ↑ „БАРCЕЛОНА“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1992-йил 27-июл). Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
- ↑ „АТЛАНТА: ДАЙ 2 -- РОУНДУП;WЕИГҲТ ЛИФТИНГ: Турк Такес Голд Медал ат 119 Поундс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1996-йил 21-июл). Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
- ↑ „ПЛУС: WЕИГҲТ ЛИФТИНГ -- WОРЛД CҲАМПИОНСҲИПС; Мутлу оф Туркей Сец Тҳреэ Реcордс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1999-йил 23-ноябр). Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
- ↑ „СЙДНЕЙ 2000: РОУНДУП -- WЕИГҲТ ЛИФТИНГ; Тҳе Фигҳт фор Сеcонд“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2000-йил 17-сентябр). Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
- ↑ „ОЛЙМПИCС: РОУНДУП; WЕИГҲТ ЛИФТИНГ: МУТЛУ ОФ ТУРКЕЙ WИНС ТҲИРД ГОЛД“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2004-йил 16-август). Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
