Halol
Ҳалол (арабча: حلال — „эркин“, „боғланмаган“, „тугунни ечиш“) — 1) Рухсат бериш; фарз, мандуб ва мубоҳ тушунчаларига кирувчи рухсат этилган хатти-ҳаракатлар; ман этилган хатти-ҳаракатлар (ҳаром)нинг зидди. Ҳалол ҳақидаги масалаларни фиқҳнинг аҳком бўлими ўрганади. Шариатда эса, ҳаромлик тугуни ечилган, яъни ҳаромлик сифати йўқ нарсага ҳалол деб айтилади. Чунки, ҳаром нарсанинг ман қилиш тугуни бўлади. Ҳалол нарсада ана ўша тугун бўлмайди, бўш бўлади. Ҳадиси шарифда ҳалол очиқ-ойдиндир, дейилган. Аввало, нима нарсалар ҳалол экани очиқ-ойдиндир; сув, сут, мева сувлари каби ичимликлар, нон, мева, полиз экинлари, Аллоҳнинг исми айтиб сўйилган ҳалол ҳайвонлар гўштлари каби таомлар, рухсат берилган кийимлар ва никоҳга олинган шахслар кабилар ҳалолдир. Қолаверса, ушбу нарсаларга эга бўлиш ишончли, шариатда рухсат берилган йўл билан бўлиши керак. Ҳалол касб деганда, айнан шу маънода гап кетади. Яъни, ҳалол нарсага ҳалол йўл билан эга бўлиш лозим. Ҳалол меҳнат, мерос, ҳадя, икки тараф розилиги билан бўлган тижорат туфайли қўлга кирган мулк ҳалол бўлади. Мусулмон одам учун ҳалол нарсани талаб қилиш, ҳалолдан молу мулк топиш фарздир. Мусулмон инсон ўзи ҳалол бўлган нарсани, шариатда ҳалол қилинган йўл билан топиб фойдаланиши керак. Шариатда ҳалол ҳисобланган нарсани ҳаром деб эътиқод қилган одам кофир бўлади. 2) Шар’ий никохдан ўтишлари мумкин бўлган аёл ёки эркак. 3) Ҳаж зиёратидан қайтиб келиб, сочларини олдирган ва кундалик кийим-бошини кийиб, рухсат этилган барча одатдаги ишлар ва касб-ҳунар билан машғул бўлган киши ҳолати.
Манбалар
ҳттпс://глобалҳалал.уз/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-01 санасида архивланган) ҳттпс://н.зиёуз.cом/боокс/исломий/бошқа/Ислом%20Энсиклопедияси.пдф (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-22 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-22 санасида архивланган)Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири остида ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004
Адабиётлар
- Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири остида ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ҳалолга тегишли иқтибослар мавжуд. |