Hamd
Ҳамд (арабча: حمد — улуғланиш, таърифтавсиф, мадҳ) — бирор кимса шаънига мақтов шеър. Шарқ мумтоз адабиётида Аллоҳни мадҳ этувчи ҳамдлар кўп яратилган, улар одатда достон муқаддимасининг махсус боби бўлган. Масалан, Алишер Навоий, Машраб, Мунис, Огаҳий ва бошқа шоирлар девонлари ҳамд ғазаллар билан бошланади. Ҳамд ғазаллар 2 хил бўлади:
- Тавҳид ҳамдлар;
- Муножот ҳамдлар.
Алишер Навоий ижодида ҳар икки кўринишдаги ҳамд ғазаллар кўп учрайди. Айниқса унинг „Хамса“ асаридаги достонларда ҳамднинг гўзал намуналари бор. Ўтмишда насрий асарлар ҳам қисқача ҳамд билан бошланган. Шунингдек, қадимги туркий, араб ва форс адабиётида пайғамбарлар, шоҳлар ва бошқа шаънига ҳам ҳамдлар битилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳамд“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Ғаффорова З., Навоийнинг ҳамд ва наът ғазаллари, Т., 2001.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ҳамдга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |