Hamid Olimjon
Ҳамид Олимжон (Ҳамид Олимжонович Азимов[1]) (1909-йил 12-декабр, Жиззах – 1944-йил 3-июл, Тошкент; „Форобий“ қабристонига қайта дафн этилган) – ўзбек шоири, адабиёцҳуноси ва жамоат арбоби. Унинг Аёлининг исми Зулфияхонимдир. Лирик шеърлари билан 20 аср ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшган. 30-йилларда шодлик ва бахт куйчиси сифатида танилган. Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1943). Бошланғич таълимдан сўнг 20-йилларнинг охирида Самарқанддаги билим юртида (1923–1928), Педагогика академиясининг ижтимоий-иқтисодий фанлар факултетида (1928–1931) ўқиган ва айни пайтда „Зарафшон“ газетасида бўлим мудири (1926–1927). „Ёшлар“ газетасида (1931), „Қурилиш“ ва „Совет адабиёти“ журналларида масъул котиб, Маданий қурилиш илмий тадқиқот институтида катта илмий ходим (1932–1934), Тил ва адабиёт институти (1934–1937) ва Ўқувпедагогика нашриётида бўлим мудири (1938–1939), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб (1939–1944).
| Ҳамид Олимжон | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
12-декабр 1909-йил Жиззах |
| Вафоти |
3-июл 1944-йил (34 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | шоир, публицист, адабиёцҳунос |
| Машҳур ишлари | „Кўклам“, „Тонг шабадаси“, „Зайнаб ва Омон“,„Ойгул билан Бахтиёр“,„Семурғ ёки Паризод ва Бунёд“, „Муқанна“, „Ҳолбуки, тун“, „Офелиянинг ўлими“ |
| Мукофотлари |
|
| Дини | Ислом |
Таржимаи ҳоли
Ҳамид Олимжон 1909-йил 12-декабрда Жиззахда туғилган[2].
Асарлари
Ҳамид Олимжоннинг сўз санъатига қизиқиши онаси Комила аянинг эртаклари ҳамда бобоси Мулла Азим хонадонига келиб турувчи Фозил Йўлдош ўғлининг достон ва термалари асосида шаклланган. Дастлабки асарлари – „Кўклам“ (шеърлар, 1929), „Тонг шабадаси“ (ҳикоялар, 1930). „Олов сочлар“ (1931), „Пойга“, „Ўлим ёвга“ (1932), „Дарё кечаси“ (1936), „Шеърлар“ (1937), „Ўлка“, „Ойгул ва Бахтиёр“ (1939), „Бахт“ (1940), „Қўлингга қурол ол!“, „Она ва ўғил“ (1942), „Ишонч“ (1943) шеърий тўпламлари муаллифи.
Шеърлари
Ҳамид Олимжон ижодининг 1-даврида ҳикоялар ёзган бўлсада, унинг истеъдоди кўпроқ лирик шеърият табиати билан уйғун бўлган. Дастлабки шеърларида янги адабиёт ва янги адабий шакллар яратиш ғояси ҳукмронлик қилган. 30-йилларнинг ўрталарига келиб, ҳаётий ва ижодий тажрибаси ошиши билан Ҳамид Олимжон она-юрт табиатидан, жамият ва халқ ҳаётидан олган бой таассуротларини лирик шеър доирасида ёрқин бадиий ифодалаш санъатини эгаллай бошлаган („Куйчининг хаёли“, „Офелиянинг ўлими“, „Ҳолбуки, тун…“, „Ишим бордир ўша оҳуда“ ва бошқалар). Иккинчи жаҳон урушигача бўлган ижодида ХХ аср ўзбек лирикасининг яхши намуналари ҳисобланган „Ўрик гуллаганда“, „Севги десам…“, „Тиним-сиздир ёлғиз шаббода…“, „Шодликни куйлаганимнинг сабаби“, „Ўзбекистон“ сингари лирик шеърларини ёзган. Бу шеърлар ғоявий мундарижаси, шакли, гўзал тили ва услуби билан эътибор қозонган.
Достонлари
1916-йил Жиззах қўзғолонининг шафқацизлик билан бостирилганини кўрган шоир 30-йилларда совет мамлакатида олиб борилган қурилишлар, рўй берган иқтисодий ва маданий ўзгаришларни кўриб, келажакка катта умид билан қараган. Ҳамид Олимжон қалби ва шуурини эгаллаган шундай некбин туйғу ва хаёллар унинг ижодида романтик тасвир методининг шаклланишига сабабчи бўлган. Шоир фақат лирик шеърларидагина эмас, балки шу даврда яратган „Икки қизнинг ҳикояси“ (1937), айниқса, „Зайнаб ва Омон“ (1938) достонларида ҳам воқеликни шу метод ёрдамида тасвир этишга интилган.
Ҳамид Олимжон „Ойгул билан Бахтиёр“ (1937) ҳамда „Семурғ ёки Паризод ва Бунёд“ (1939) достонларини халқ эртаклари мотивлари асосида яратган. Бу асарлар эрксеварлик ғоялари, ўз тақдирини халқ ва мамлакат тақдири билан боғлаган қаҳрамонлари ҳамда бадиий жозибаси билан китобхонлар эътиборини қозонган. Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки йилларида Ҳамид Олимжон ўзбек фолклори учун характерли бўлган она ва ўғил образларидан, шунингдек, халқ оғзаки ижодига хос тасвир усули ва воситаларидан яна ҳам кенг фойдаланиб халқни курашга, мардлик ва жасоратга илҳомлантирувчи шеърлар ёзган („Қўлингга қурол ол!“, „Шарқдан Ғарбга кетаётган дўстга“, „Қамал қилинган шаҳар тепасидаги ой“ ва бошқалар). Айни пайтда у романтик тасвир усулидан фойдаланган ҳолда „Севги“, „Сен туғилган кун“, „Жангчи Турсун“, „Роксананинг кўз ёшлари“ сингари шеър ва балладаларини яратган. Погодин, Уйғун ва Собир Абдулла билан ҳамкорликда „Ўзбекистон қиличи“ (1942) драмасини ёзган, фронт сафари (1943-йил, феврал) таассуротлари асосида эса публицистик мақола ва очеркларини эълон қилган.
„Муқанна“ трагедияси
Унинг тарихий ва замонавий трагедияси бор.Ҳамид Олимжоннинг „Муқанна“ (1943) трагедияси ҳам уруш даврининг ижтимоий буюртмаси асосида майдонга келган. Ҳамид Олимжон ушбу асарнинг марказий қаҳрамонлари – Муқанна, унинг севгилиси Гулойин ва бошқа қаҳрамонлар образлари орқали ҳар бир мамлакатнинг мустақиллиги масаласи халқ тақдири, шу халқнинг озодлиги, фаровонлиги ва келажаги билан боғлиқ ғоят муҳим ижтимоий ва сиёсий масала эканлигини кўрсатиб берган.
Ўзбек маданий меросига қўшган ҳиссаси
Ҳамид Олимжон адабий ижод билан бирга ИТ ишлари билан ҳам машғул бўлган. Аммо у шу даврда ёзган мақолаларида вулгар социологизм таъсиридан чиқиб кета олмай, айрим миллатпарвар ёзувчилар ижодини қоралаган. 30-йилларнинг 2-ярмида эса Ҳамид Олимжон „Алпомиш“ халқ эпосини нашрга тайёрлаш ва Навоийнинг 500 йиллик юбилейи муносабати билан унинг адабий меросини ўрганиш жараёнида мумтоз ўзбек адабиёти ва халқ оғзаки ижодига катта меҳр билан ёндашган ва маданий меросимизнинг бу олтин саҳифаларини тўғри илмий позициядан туриб талқин этган. У Навоий комитетининг масъул котиби сифатида улуғ шоир меросини ўрганиш ва асарларини рус тилига таржима қилиш ишига катта ҳисса қўшган. Ҳамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланган „Алпомиш“ достони (Фозил Йўлдош ўғли) эса узоқ йиллар давомида халқ оғзаки ижоди асарларини ўрганиш ва илмий нашрини тайёрлаш ишида асос бўлиб хизмат қилган.
Таржима асарлари
Ҳамид Олимжон адабий ижодининг муҳим қисмини бадиий таржима ташкил этган. У Пушкиннинг „Кавказ асири“ ва „Сув париси“ достонлари, Микҳаил Лермонтовнинг „Замонамиз қаҳрамони“ қиссасидаги „Бела“ ва Горкийнинг „Челкаш“ ҳикоялари, Н.Островскийнинг „Пўлат қандай тобланди“ романи, А.Корнейчукнинг „Платон Кречет“ песаси, шунингдек, Байрон, Пушкин, Шевченко, П.Тичина, М.Безименский, М.Светлов, К.Симонов, В.Инбер каби шоирларнинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
Оиласи
- Турмуш ўртоғи: Зулфия Исроилова (1915—1996) — шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоираси (1965) ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1984).
- Қизи: Ҳулкар[3]
- Укаси: Сарвар Азимов (1923—1994) — совет ва ўзбек ёзувчиси, давлат арбоби ва дипломат.
Хотира

Ҳамид Олимжон 35 ёшида автомобил ҳалокати натижасида вафот этган. Тошкент метрополитени бекатларидан бири, Ёзувчилар уюшмасининг Адабиётчилар уйи, Самарқанддаги вилоят театрига Ҳамид Олимжон номи берилган. Тошкент шаҳрида шоир номи билан аталган майдонда унга ҳайкал ўрнатилган (1990). Ушбу ҳудуд яқинидаги маҳалла ҳам адиб номи билан аталади.
Машҳур асарлари
„Ҳолбуки, тун“, „Офелиянинг ўлими“, „Қамал қилинган шаҳар тепасидаги ой“, „Ишим бордир ўшал оҳуда“ сингари гўзал шеърлари машҳур. „Ойгул билан Бахтиёр“ (1937), „Семурғ ёки Паризод ва Бунёд“ (1939), „Зайнаб ва Омон“ (1938) каби достонлар ва „Муқанна“ (1942), „Жиноят“ (1944) сингари драмалар ёзган. Рус шоир ва ёзувчиларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Нашр этилган асарлари
Манбалар
- ↑ "Ҳамид Олимжон" (Узбек). Энсиклопедик луғат. 2. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1990. п. 516. 5-89890-018-7.
- ↑ „Ҳамид Олимжон (1909-1944)“. зиёуз.уз (2013-йил 26-сентябр). 2024-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 02.10.09.
- ↑ „Ҳамид Олимжон. Ше’рлар & Ҳамид Олимжон. Танланган асарлар (1951) & Ҳамид Олимжон ше’рларига басталанган уч о’лмас қо’шиқ“. кҳ-даврон.уз (2019-йил 11-декабр). Қаралди: 02.10.23.
Адабиётлар
- Каримов Н. Ҳамид Олимжон. Тошкент, „Ёш гвардия“, 1990.
- Каримов Н. Ҳамид Олимжоннинг поэтик маҳорати. Тошкент. „Фан“, 1964.
- Мамажонов С. Шоир дунёси. Тошкент. Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972.
- Каримов Н. ва бошқалар. 20 аср ўзбек адабиёти тарихи. -Т.: „Ўқитувчи“, 1999.
- Абдураҳонов А. Алангага айланган учқун. „Камалак“ адабий-танқидий илмий тўпламда. -Т. 1990.
- Азимов С. Ҳамид Олимжон абадияти. Т., 1967;
- Сен элимнинг юрагида яшайсан [Ҳ.Олимжон ҳақидахотиралар], Т., 1973;
- Мамажонов С, Шоир дунёси, Т., 1974;
- Каримов Н., Гўзалликнинголмос қатралари [Ҳ.Олимжон лирикаси], Т., 1979;
- Каримов Н., Ҳамид Олимжон. Шоир ҳаёти ва ижодидан лавҳалар. Т., 1979.
- Наим Каримов. О'зМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
- Асарлар [5ж.ли], 1–5-ж.лар, Т., 1970– 72;
- Мукаммал асарлар тўплами [Юж.ли], 1 – 10-ж.лар, Т., 1979-84[1].
Ҳаволалар
- Правда Востока 03.07.1954[сайт ишламайди]
- Тошкент оқшоми 25.05.1980 (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-01-07 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ↑ „ЎзЛиб кутубхонаси“. 2013-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-сентябр.
- 12-dekabrda tugʻilganlar
- 1909-yilda tugʻilganlar
- Jizzaxda tugʻilganlar
- 1944-yilda vafot etganlar
- 3-iyulda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekiston xalq shoirlari
- Buyuk xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonlik shoirlar
- Oʻzbekistonlik yozuvchilar
- Oʻzbekistonda yoʻl-transport hodisasi qurbonlari
- Oʻzbekiston yozuvchilari uyushmasi aʼzolari
- Oʻzbekistonlik tarjimonlar
- Oʻzbekiston dramaturglari
