Hamroboyevit
Ҳамробоевит - титаннинг В ва Ғе аралашмаси билан биргаликдаги табиий карбиди. 1984-йилда топилган. Арашон тоғларидаги базалтли порфирлар ва Зарафшон тизмасидаги кварсланган гранитоидлар таркибида учрайди. минерал И.Ҳ. Ҳамробоев шарафига Ҳ. деб аталган. Унинг эталонли намунаси Москвадаги А.Е.Ферсман номидаги минераллар музейида сақланмоқда. Қаттиқлиги 9 дан ортиқ. Куб сингонияда кристалланади. Шаффоф эмас, металлдек ялтирайди. Ранги тўқ кулранг. Таркибида Ҳ. бўлган базалтли порфирлар қуйи перм даврига мос бўлган трахиандезит-трахибалтли формаииянинг субвулканли жинсларига тааллуқли.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |