Haqiqiy sonlar

Ҳақиқий сонлар — ҳар қандай мусбат, манфий сон ёки нол. Ҳақиқий сонлар тўплами рационал сонлар ва иррационал сонлар тўпламининг бирлашмасидан иборат. Ҳақиқий сонлар тўплами сон ўқи деб ҳам аталади ва билан белгиланади. чизиқли тартибланган тўплам ва, кўпайтириш, қўшиш амалларига нисбатан майдон ташкил қилади. рационал сонлар нинг ҳамма ерида зич жойлашган. Ҳақиқий сонлар тўплами билан тўғри чизиқ нуқталари ўртасида, тартибланганликни сақлаган ҳолда, ўзаро бир қийматли мослик ўрнатиш мумкин. Ҳақиқий сонлар тўпламининг муҳим хусусиятларидан бири унинг узлуксизлигидир. Узлуксизлик принсипи турли шаклларда баён қилиниши мумкин. Ҳақиқий сонлар назарияси математиканинг муҳим масалаларидан бири бўлиб, бу назария ХИХ асрнинг ИИ -ярмида Веерштрасс, Р.Дедекинд, Г.Кантор томонидан яратилган. Барча физик катталикларни ўлчаш натижалари Ҳақиқий сонлар билан ифодаланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Математикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |