Ҳарбий комиссарлик - шўро лар даврида ҳарбий сафарбарлик ва умумий ҳарбий хизматга чақириш, захи-радаги ҳарбийларни ҳисобга олиш ишлари билан шуғулланувчи маҳаллий ҳарбий бошқариш органи. Ўзбекистон Республикасида Ҳарбий комиссарлик ўрнига Мудофаа ишлари бошқармаси (вилоят) ва бўлимлари (шаҳар ва туман) тузилиб, унинг асосий вазифаси: ҳарбий сафарбарликка тайёрлаш ва ўтказиш, аҳоли ва халқ хўжалиги ресурсларини ҳисобга олиш, ёшларни ҳарбий хизматни ўташга тай-ёрлаш ва бошқа мудофаа тадбирларини амалга оширишдан иборат. Унга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби ва ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари раҳбарлик қилади.