Harold Rhode
Ҳаролд Рҳоде (талаффузи: Ҳеролд Роўд) (1949-йил 19-сентабрда таваллуд топган) — АҚШлик шарқшунос ва сиёсий шарҳловчи. У 28 йил Пентагонда анализчи бўлиб ишлаган.[1] Ҳаролд Рҳоде мусулмон мамлакатларида ўқиб саёҳат қилган. Миср, Исроил, Сирия, Иордания, Эрон, Афғонистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби мамлакатларнинг университет ва кутубхоналарида изланишлар олиб боран. Рҳоде араб, иврит, форс, инглиз ва турк тилларини билади.[2]
| Ҳаролд Рҳоде | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1949-йил 19-сентябр |
Таълими
Ҳаролд Рҳоде 1949-йил 19 сентабрда Филаделфияда туғилан. У Колумбия Университетидан Ислом динининг тарихи бўйича Пҳ.Д. даражасини олган. Хусусан, у турклар, араблар ва эронликлар тарихини ўрганган. Эронда Руҳуллоҳ Ҳомайнийни давлат тепасига олиб келган кўтарилиш пайтида Ҳаролд Рҳоде Эрондаги Фирдавсий Университетида таҳсил олаётган бўлган.[3][4]
Фаолияти
1979-йилдан 1981-йилгача Ҳаролд Рҳоде Делаwаре университетида Ислом динининг тарихини ўқитган. 1982-йил майда Пентагонда АҚШ Мудофаа Министри Ёрдамчиси Офисига мулуслом дунё бўйича мутахассис бўлиб ишга киради. У асосан Туркия, Эрон ва Ироқ ҳақида изланишлар олиб борган. Бу ишини Рҳоде 2010-йил якунлаган. Ишлаган пайида Туркия, Эрон, Ироқ, Ўрта Осиё ва бошқа араб мамлакатлари ҳақида изланиш олиб борган.
Форс қўлтиғида бўлиб ўтган уруш давомида Рҳоде АҚШ Мудофаа Министрлигида Туркия бўйича иш олиб борган. Бу ишда министрликдаги ишчилар учун Эрон, Ироқ ва бошқа Ўрта шарқ мамлакатлари ҳақида илмий маърузалар ёзган.
1991-йилдан 1994-йилгача Ҳаролд Рҳоде Мудофаа Министрлигининг режалаштириш гуруҳида ишлаган. Бу лавозимда ҳам Рҳоде Ўрта шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатлари ҳақида илмий ишлар ёзган.
1994-йилдан 2010-йилгача Ҳаролд Рҳоде Пентагонда жойлашган Баҳолаш Офисида Исломий ишлар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Манбалар
- ↑ Левинсон, Чарлес. „Исроилнинг Эрон оппозициясига бўлган ишончи қўллаб-қувватланди (ингл.)“. Wалл Стреэт Жоурнал (2010-йил 10-март). Қаралди: 2012-йил 21-июл.
- ↑ Эвятар, Илан. „Пентагоннинг изланиш марказидан (ингл.)“. Жерусалем Пост. Қаралди: 2012-йил 21-июл.
- ↑ Эвятар, Илан. „Эрондаги "Телба"лар ҳақида (ингл.)“. Жерусалем Пост (2010-йил 9-апрел). Қаралди: 2012-йил 26-октябр.
- ↑ Чеҳаб, Заки. Ироқ олов қаърида: кўтарилиш ичида. И.Б.Таурис, 2006 — 78-бет. ИСБН 978-1-84511-110-6. Қаралди: 2010-йил 16-апрел.
Ҳаволалар
- Исломда ака-укалик тушунчаси (ингл.), Ҳаролд Рҳоде, Тҳе Гатестоне Институте
- Эронда Ҳокимият алмашиши: Форс Қўлтиғи ва Ғарб учун ғалаба (ингл.) (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-06 санасида архивланган), Ҳаролд Рҳоде, ПЖ Медиа
- Эрондаги „Телба“лар ҳақида (ингл.) Ҳаролд Рҳоде билан интерву, Тҳе Жерусалем Пост
- CроссТалк: Эроннинг тилёғламалиги (ингл.), Ҳаролд Рҳоде билан суҳбат, Руссиа Тодай