Ҳашаротхўрлар (Инсеcтивора) — сут эмизувчилар туркуми. Энг қадимги ва тубан тузилган йўлдошлилар. Бўр даврида пайдо бўлган. Ҳашаротхўрлар барча йўлдошлиларнинг аждодлари бўлиши ҳам мумкин. Кўпчилик Ҳашаротхўрлар беш бармоқда, товонда юради. Тишлари яхши ихтисослашмаган, бош миясининг ҳидлов бўлаклари кучли ривожланган. 6 оиласи: типратиканлар, тенреклар, тилла кротлар, ёриқтишлилар, ерқазарлар, сакровчилар мавжуд. Айрим зоологлар вихухолсимонлар, видрасимон ерқазарлар, тупайясимонларни ҳам ана шу туркумга киритишади. Австралия, Жанубий Американинг кўп қисми, Антарктида ва Гренландиядан ташқари барча қитъаларда тарқалган. Ўзбекистонда типратиканлар ва ерқазарлар оилаларига мансуб 6 тури: қора игнали типратикан, қулоқдор типратикан, митти оқтиш, ола путарак, кичик оқтиш, оқ қорин оқтиш тарқалган. Кўпчилик Ҳашаротхўрлар шомда фаоллашади. Ҳашаротхўрлар ўрмон хўжалигига зиён келтирадиган умуртқасиз ҳайвонларни қириб фойда келтиради. Айрим турлари овланади. 8 тури Халқаро Қизил китобга киритилган.