Gavana
Гавана ёки Ҳавана (испанча: Ла Ҳабана) – Кубанинг пойтахти ҳамда Ла Ҳабана провинсиясининг маъмурий, муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази.[2] Ушбу шаҳар Куба оролининг шимоли-ғарбида, Мексика қўлтиғи соҳилида жойлашган. Гавана шаҳар атрофи билан Катта Гаванани ташкил қилади. Аҳолиси эса 2.1 миллион киши (2012) ни ташкил этади.[1][3]
Гавана Ла Ҳабана | |
|---|---|
| Пойтахт шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Куба |
| Провинсия | Ла Ҳабана |
| Ҳукумат | |
| • Маёр | Марта Ҳернáндез |
| Асос солинган | 1592 |
| Қачондан бери пойтахт шаҳар | 1902 |
| Майдон | 728.26 км2 (281.18 кв ми) |
| Аҳолиси (2012) |
2,106,146[1] |
| Зичлиги | 2,892.0 киши/км2 |
Тарихи
Гаванага 1515-йилда асос солинган. 1592-йилдан шаҳар ва Испания губернаторининг қароргоҳи. [[ХВИ аср]] охиридан Гавана Испаниянинг Антил оролларидаги энг катта порти бўлиб келмоқда. 1762-йилда Гаванани ва бутун Кубани инглизлар босиб олди. 1763-йилда яна испанлар қўлига ўтди. ХВИИИ—ХИХ асрларда Гавана Антил оролларидаги қуллар бозорининг йирик маркази бўлди. 1902-йилдан Куба Республикаси пойтахти деб эълон қилинди.
Транспорти
Гавана мамлакатнинг энг йирик транспорт йўллари тугуни. Гавана порти орқали Кубанинг 3/5 импорти ва 1/4 экспорти ўтади. Шаҳар асосий темир йўл магистрали ва мамлакатни ғарбдан шарққа кесиб ўтадиган бош автострада устида жойлашган. Жануби-ғарбий чеккасида Жосé Мартí халқаро аэропорти жойлашган. Гавана мамлакат саноат маҳсулотининг қарийб ярмини беради. Корхоналарнинг кўпчилиги эса шаҳар четида жойлашган. Тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати кўпроқ ривожланган. Тикувчилик, металлсозлик, кема ремонти, кимё саноати корхоналари ҳам мавжуд. Пўлат қуйиш, авторемонт, нефтни қайта ишлаш ва б. заводлар мавжуд. Йирик бинолари: Миллий капитолий, "Гавана Либре" ва "Гавана Ривера" меҳмонхоналари. Шунингдек, Гаванадел-Эсте турар жой раёни қурилган.
Гаванада университет (1728), Фанлар академияси (1962), техника, қишлоқ хўжалиги, иқдисод, педагогика институтлари, кутубхоналар, театрлар бор.
Аҳамиятли кишилар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „2012 Оффиcиал Cенсус“. 2016-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-25 санасида архивланган)
- ↑ „CИА Wорлд Фаcт Боок“. CИА Wорлд фаcтбоок. 2016-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-ноябр 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-10 санасида архивланган)
- ↑ Инглизча Латин Америcа Популатион – Ҳавана cитй популатион.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Расмий туризм вебсайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-01-08 санасида архивланган)