Poliembrioniya
Полиэмбриония (поли... ва эмбрион), ҳайвонларда — битта зиготадан бир неча эмбрион (эгизак)нинг ривожланиши. 1 та тухумдан ҳосил бўлган эгизаклар 1 та жинсга мансуб бўлади. П.нинг муайян тур учун хос махсус ва тасодифан содир бўладиган спорадик хиллари мавжуд. Специфик П. мшанкалар, яйдоқчи пардақанотлилар, совутли сут эмизувчилар учун хос. М., айрим яйдоқчиларнинг 1 та тухумидан 3000 га яқин личинка, совутлиларда 7— 9 тагача эмбрион ривожланади. Спора-дик П. барча ҳайвонлар учун хос, айниқса, гидроид полиплар ва ёмғир чувалчангларида кўп учрайди.
Умуртқали ҳайвонлар ва одамда спорадик П. муртакнинг гаструлясия даврида ёки ундан олдин бир неча қисмга бўлиниб, ҳар бир қисмнинг мустақил ривожланишидан келиб чиқади. Одамда спорадик П. орқали 2—5 та 1 та жинсга мансуб генетик жиҳатдан бир хил эгизаклар туғилиши мумкин.
Ўсимликларда П. — 1 та уруғда бир неча муртакнинг ривожланиши. Ҳақиқий П.да муртак халтасида 1 та зиготадан бир неча муртак ривожланади (айрим лолаларда). Сохта П. уруғкуртакда бир неча муртак халтаси (қулупнай) ёки 1 та муртак халтасида 4 тадан 1 та эмас, бир неча мегаспора ривожланиши билан боғлиқ.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |