Ҳазорасп – Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидаги шаҳар, туман маркази. Хоразм вилоятининг шарқида, Тошкент – Урганч автомагистрали ва темир йўл ёқасида жойлашган. транспорт йўли стансияси. Вилоят маркази (Урганч шаҳри) дан 45 км жануби-шарқда. Аҳолиси 85 минг кишини ташкил этади (2025). Ҳазорасп ҳудудидан ўтган Ҳазорасп, Ҳассаёп, Оталиқ, Сипои канал ва ариқларидан сув олади.Ҳазорасп шаҳрининг ёши 3000 йилдан ошиқ ва Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимий шаҳар ҳисобланади.Ҳазорасп-Хоразм шаҳарларининг бобокалони ва энг қадимийси ҳисобланади ҳамда "Авесто" ватани ҳисобланади.Ҳазорасп шаҳри буюк алломалар ватани,шунингдек,савдогарлар шаҳри ва ҳақли равишда Ҳазорасп Хоразм воҳасининг "тилла дарвозаси" ҳамда савдо маркази ҳисобланади. Ҳазорасп шаҳри 3000 ёшдан ошиқ.

Ҳазорасп
шаҳар
41°19′0″Н 61°04′0″Э / 41.31667°Н 61.06667°Э / 41.31667; 61.06667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Хоразм вилояти
туман Ҳазорасп тумани
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Автомобил коди 90
Hazorasp xaritada

Тарихи

Қадимги Ҳазорасп

Ҳазорасп – Ўзбекистон Республикаси Хоразм воҳасининг жанубий чегарасида жойлашган Ўрта Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири.

Шаҳар тарихининг илк даври маҳаллий маданий қатламлар билан ифодаланади, уларнинг сопол материаллари ва минорали қал’а деворлари қолдиқлари милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1-ярмига тўғри келади.

Деворлари ўқ шаклидаги бўшлиқлар билан кесилган ва тўртбурчаклар пиластерлар билан безатилган. Қал’анинг ташқи деворлари ва бурчаклари тетрагонал квадрат миноралар ва пиластрлар билан мустаҳкамланган.

Ўрта асрларда Ҳазорасп

Ҳазорасп форс тарихчиси Ат-Табарийнинг (ИХ аср) тарихий асарида тилга олинади. Х аср форс географи ал-Истахрий Хоразмнинг суғориш тизимларини тасвирлар экан, катта кемалар сузиб юрган катта Ҳазорасп каналини, шунингдек, Амударёдан унча узоқ бўлмаган текисликда жойлашган Ҳазорасп шаҳрини эслатиб ўтади.

Ал-Мақдисийнинг ёзишича, Ҳазорасп кўплаб бозорларга эга йирик савдо шаҳри бўлган[1]. Ҳазорасп ХИИИ аср бошларигача, яъни мўғуллар истилосигача 300 йил давомида йирик савдо шаҳарларидан бири бўлган.

ХВИИИ - ХИХ асрларда Ҳазораспда Хива хонининг меросхўрларидан бири яшаган. Пойтахт Хивадан кейин хонликдаги иккинчи муҳим шаҳар эди. Бу маълумотни бизга хорижлик саёҳатчилар Томсон, Эфремов, Рукавкин ва бошқалар ёзиб қолдирган[2].

ХИХ аср бошларида Ҳазорасп қуйидаги чоракларга бўлинган – Қипчоқ-Қўнғирот, Оқ-Сарай, Хон-Қаласи, Май-Женгил ва бошқалар[3].

Дастлабки археологик экспедициялар Ҳазораспга ўтган асрнинг 30-йилларида борган. Уларга Яҳё Ғуломов раҳбарлик қилган, дейди Хоразм Маъмун академияси лойиҳа раҳбари, тарих фанлари номзоди Сергей Баратов. 1958—1960-йилларда Хоразм археологик-этнографик экспедиция гуруҳининг топилмалари олимлар томонидан 8-9 асрларга мансуб бўлган шаҳарнинг энг қадимги қатламларини очиш имконини берди. Шу билан бирга, Ҳазорасп тарихи шартли равишда милоддан аввалги ВИИИ—ИХ асрлардан бошлаб тўрт даврга бўлинган.

Тавсифи

Ҳазорасп Хива билан бирга Хоразм воҳасининг энг қадимий қалъа ва шаҳар манзилларидан биридир. Ҳазорасп-Хоразм воҳасидаги энг қадимий шаҳар.Ҳазорасп Самарқанд,Шаҳрисабз,Қарши шаҳарларидан 300 йил олдин,Бухоро ва Хива шаҳарларидан 500 йил олдин,Ко'ҳна Урганч,Тошкент,Марг'илон,Қо'қон шаҳарларидан 1000 йил олдин,ҳозирги Урганч шаҳридан эса, 2600 йил олдин пайдо бо'лган О'збекистондаги энг қадимий шаҳар.Ҳазорасп номининг келиб чиқиши тўғрисида турлича қарашлар мавжуд. Тарихчи, тилшунос ва топонимист олимлар (Я. Ғуломов, С. П. Толстов, Ф.Абдуллаев, О. Мадраҳимов ва бошқалар)нинг таъкидлашича, „Ҳазорасп“ қад. хоразмий тилида минг от (ҳазор – минг, асп – от) ёки минг отлиқ диёри маъносини билдиради. Ўтмишда муаррихлар уни „Қалъаи Сулаймон“ деб ҳам атаганлар.

Қадимги Ҳазораспни номи „Азар-сипанд“ (Муқаддас олов) дан келиб чиққан. Хазарасп Заратуштранинг ватани ва муқаддас „Авесто“ китобини ватани деб тахмин қилинади. Академик С. П. Толстов ўзининг „Қадимги Хоразм“ асарлари ва илмий мақолаларида Зардуштийликнинг муқаддас олови Ҳазораспда ёқилганлигини таъкидлайди. Бунинг тасдиғи Ҳумбуз-тепа ибодатхонасидир.[4] Зеро, Ҳазорасп-"Авесто" ватани ҳисобланади.

Шаҳар топонимияси ҳақида маҳаллий ривоят ва афсоналар ҳам мавжуд. Баъзи тарихий маълумотлардан маълум бўлишича, Ҳазорасп Хоразмнинг чеккасидаги ҳимоя истеҳ-коми бўлиб, бу ерда мингга яқин отлиқ қўшин Хоразмни шарқдан келиши эҳтимол тутилган душмандан муҳофаза этган. Шаҳарда Рашидуддин Ватвот, Минглисулувхоним, Жавхарий, Саккокий, Ҳусайн Хоразмий, Жаъфар Ҳазораспий, Хаёлий, Умидий, Искандар Маҳмуд каби буюк сиймолар, шоир, олим ва табиблар етишиб чиққан.

Археологик қазишмалар натижасида Ҳазораспнинг вужудга келиши илк антик даврларга оидлиги аниқланди.

Кейинги даврда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Самарқанд, Нукус ва Хоразм регионал археология бўлимларининг 1996— 2005-йилларда ўтқазган қазиш ишлари натижасида шаҳарнинг 3000-йил аввал бунёд бўлганлиги тўғрисида материаллар топилди. Шаҳар тўғрисида илк ёзма маълумотлар ИХ—Х аср Эрон тарихчиси ва филологи Табарий, Х аср тарихчи ва географлари Истахрий ва Муқаддасийларнинг асарларида учрайди. Сайёҳ географ, адиб ва тарихчи Ёқут Ҳамавийнинг ёзишича, Ҳазорасп мустаҳкам қалъали катта шаҳар бўлган. Шаҳар ер юзасига чиқиб қолган табиий грунт суви ҳалқаси билан ўралган. Қалъага фақат биргина ғарб томондаги махсус йўл олиб борган. Хондамир ва Мирхонд, Абулғозий Баҳодирхон, Мунис, Огаҳийлар асарларида Ҳазораспнинг тарихига оид кўп маълумотлар берилган. Ҳазорасп тўғрисида сайёҳ, шарқшунос А.Вамбери ҳам қизиқарли маълумотлар ёзиб қолдирган. ХИХ аср охирида шаҳарда 8 масжид, 8 мадраса, 8 мактабхоналар фаолият кўрсатган.

Ҳазораспда 50 дан зиёд корхона ва ташкилот, шу жумладан, пахта тозалаш, ғишт заводлари, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, таъмирлаш устахоналари, маҳаллий саноат корхоналари, тўқимачилик, палос фабрикалари бор. Ўзбекистон – Германия „Унихо“ қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Бутун Қуйи Амударё регионида машҳур бўлган „Қо-зоқбозор“ деб аталувчи бозор мавжуд. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар ишлаб турибди. Шунингдек, савдо, маданий ва маи-ший хизмат кўрсатиш шохобчалари, деҳқон бозори бор. 4 умумий таълим мактаби, иқтидорли болалар лицейи, ихтисослаштирилган ижтимоий фанлар гимназияси, қишлоқ хўжалик, иқтисодиёт, педагогика касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва бошқа ўқув муасса-салари фаолият кўрсатади. Туман марказий кутубхонаси ваунинг тармоқлари, маданият уйи, клуб муассасалари, хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғи, „Истиқлол“ стадиони, спорт заллари, футбол майдонлари ва бошқа спорт иншоотлари мавжуд. Карате ва таэквондо спорт клублари фаолият кўрсатади.

Туман марказий касалхонаси, катталар ва болалар поликлиникалари, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, туғруқхона, хусусий поликлиника, касалхона, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади.

Ҳазораспдан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Денов ва бошқа шаҳарларга, Хоразмнинг бошқа туманларига, қорақалпоғистоннинг Тўрткўл, Беруний шаҳарларига автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган. шаҳарда тарихий ва меъморий ёдгорликлардан қалъа қолдиқлари (милоддан аввалги ВИИ—ВИ асрлар), Жума масжиди (ХВИИИ аср) ва бошқа сақланиб қолган.

Ж.Манковская Л., Булатова В. Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978 Қурбонниёзов Р., Хоразм географияси Урганч, 1996; Нуржа нов К . ва бошқалар, Ҳазорасп тарихи, Урганч, 1998; „Древности Южного Хорезма“ (ХАЭЭ-ХУ1), М., 1992.

Манбалар

  1. ↑ Толстов С. П. По следам древнехорезмийской сивилизации. М.-Л., 1948, с. 236.
  2. ↑ „М. Рахмон: Древний Хазарасп — неприступная крепость и красивый город приглашает в гости|ЦентрАзия.“. 2018-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-март.
  3. ↑ Путешествиэ в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 годах гвардейского генералного штаба капитана Николая Муравева, посланного в сии страни для переговоров. М., 1822, с. 33.
  4. ↑ ҳттпс://подробно.уз/cат/подробно/узбекскиэ-аркҳеологи-возродят-один-из-древнейшикҳ-городов-централной-азии/