Hazorasp tumani
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ҳазорасп тумани – Ўзбекистон Республикасининг Хоразм вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Жанубдан Туркманистон, шарқдан Тупроққалъа тумани, шимолдан Қорақалпоғистон Республикаси, ғарбдан Боғот тумани билан чегарадош. Майдони 0,45 минг км2. Туманда 1 шаҳар(Ҳазорасп), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешта,Бўстон, Карвак, Овшар, Пичоқчи,Саноат, Мухомон, Янгибозор). Маркази – Ҳазорасп шаҳри. Қадимий хоразмий тилида "Муха"-қул," "омон"-жон сақламоқ, паноҳ топмоқ, яъни "Мухомон"- "қуллар паноҳ топиб, омон сақланган жой" деган маънони билдиради.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Хоразм вилояти |
| Маъмурий маркази | Ҳазорасп |
| Расмий тили | О'збек тили |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Почта индекси | 220700 |
| Интернет домени | .уз |
| Автомобил рақами коди | 90 |
| Расмий сайти | ҳазораспҳокимият.уз[1] |
| Харитада | |
|
| |
Этимологияси
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Ҳазорап атамаси икки қисмга Ҳазор ва Асп га бўлган ҳолда ўрганади. Яҳё Ғуломовнинг фикрича, мазкур қал’ани катта дев қурган. Дев алдаш йўли билан шу ерга сув ичгани келадиган мингта отни қўлга киритади ва уларнинг қанотини кесиб ўзига ўргатади. Шундан кейин бу ерни мингта от дея атай бошлайдилар[2]. Тилшунос Й.Жуманазаровнинг айтишича, Ҳазорасп атамаси қабила номидан олинган. Бу ерда қадимда Ҳазора-ос ёки Ос қабиласи деган қабила яшаган. „Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати“ китобида Ҳазорасп атамаси иккита қисмдан ташкил топган дейилган. Ҳазор-халқ номи ва -ус кўплик қўшимча шаклидан иборат эканлиги айтилган[3]. Ўзбек тилининг топонимларининг ўқув изоҳли луғати китобида Ҳазорасп атамаси Эроний тилларда ҳазор(минг кўп), осиё(тегирмон), ёп(анҳор, ариқ) кўп тегирмонни юритадиган катта ариқ сўзларининг бирлашмаси дейилади[4]. А.Набиев Ҳазорасп сўзининг маъносини қуйдагича тушунтиради. Ҳазор форс-тожик тилида минг, асп от деган маънони англатади. Ҳазорасп Хоразмнинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб бу ерда мингта отлиқ сақланган. Душманлар ҳужуми пайтида бу ердан мадад кучлари келган дейилади[5]. Ҳазорасп муқаддас лов қал’аси, Хоразм оташпарастлар ўлкаси, ўт-олов, қуёшга сажда қилувчилар мамлакатидир дейиладиК.Нуржоновнинг китобида[6]. Аҳоли Ҳазорасп атамасини Ҳазорос ёки Ҳазорис дея талқин қилади[7].
Табиати
Ҳазорасп тумани Хоразм воҳасининг жануби-шарқида Амударё бўйида жойлашган. Ер юзаси пасттекислик, шарқдан ғарбга бир оз қия. Ўртача баландлиги 110–150 м. Туманнинг шимоли-ғарбий ва шарқий чекка қисми Амударё террасаларидан иборат. Жанубий чегараси Қорақум чўлига туташ. Бу ерларда чўл релефига хос қум тепалари, қолдиқ кўллар (Ҳажжаликўл, Шўркўл, Кепак, Узункўл, Қурванак ва бошқалар) бор. Иқлими кескин континентал, январнинг ўртача температураси – 4,1°, энг паст температура —32°. июлники 27°, энг юқори температура 44°. Йиллик ёғин миқдори 120–150 мм. Вегетация даври тахминан 200—210 кун. Туманнинг шимолидан Амударё оқиб ўтади. Туман экинзорлари Амударёдан сув оладиган Тошсоқа, Полвон,Р-8,Р.Собиров,Ҳазорасп каналлари ва бу каналлардан чиқарилган Атовёп,Пичоқчиёп,Жувондурёп,Янгиёп, Ҳассаёп, Картиби-чар, Карвакёп,Овшарёп, Мухомонёп ва бошқа ариқлардан суғорилади. Тупроқлари аллювиал ўтлоқи, ботқоқ ва шўрхоклардан иборат. Сизот сувлари 2–5 м чуқурликда, қиш ва баҳорда ер юзасига кўтарилади ва натижада тупроқ юза қатламида туз тўпланади. Қиш ва баҳорда тупроқ ювилиб оқава сувлар туманнинг жанубидан ўтган Каттакўл коллекторига бориб тушади. Ёввойи ўсимликлардан саксовул, рўвак, туранғил, тол, терак, жийда, буғдойиқ, ажриқ, шувоқ, семизўт, шўра, оқбош, юлғун, янтоқ, қамиш, қўға, екан ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, қуён, тулки, бўрсиқ, нутрия, юмронқозиқ, ондатра, калтакесаклар, илонлар; қушлардан тустовуқ, бирқозон, ўрдак, ғоз ва бошқа учрайди.Ҳазорасп туманида экотуризм ва пляж туризми,агротуризм ҳамда этнотуризм ва зиёрат туризмини ривожлантириш учун жуда катта салоҳият, кенг имкониятлар ҳамда инфратузилмага эгадир.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, татар, қозоқ, корейс, рус, туркман,қорақалпоқ ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Ўртача аҳоли зичлиги 1 км2га 480 киши. Шаҳар аҳолиси 80 минг киши, қишлоқ аҳолиси 130 минг киши (2025)[8].Ҳазорасп тумани аҳоли зичлиги бо'йича Хоразм вилоятида Урганч ва Хива шаҳарларидан кейин 3-о'ринда,я'ни туманлар орасида эса,1-о'ринда туради.
Хўжалиги
Туман иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат ко'рсатиш ва сервис етакчи ўринларда. Пахтачилик, ғаллачилик (шу жумладан, шоличилик) ривожланган. Чорвачилик, пиллачилик, боғдорчилик, полизчилик ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳазорасп туманида деҳқон, фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Туманда жами экин майдони 20 минг гектарга яқин, шундан, 7 минг га ерга пахта, 4 минг га ерга дон, 3 минг га шоли, 500 га ерга картошка, 1,500 га ерга сабзавот, шунингдек, озуқа экинлари ҳам экилади (2025). Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 100 мингдан зиёд қорамол (шу жумладан, 50 мингдан зиёд сигир), 100 мингга яқин қўй ва эчки, 500 минг парранда боқилади. Пахта тозалаш, ғишт заводлари, МТП, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, таъмирлаш устахоналари, маҳаллий саноат корхоналари, тўқимачилик, палос, гилам ва чинни ишлаб чиқариш фабрикалари,жунни ва терини ҳамда мева-сабзавотларни,узум ва сутни қайта ишлаш корхоналари, машинасозлик,қурилиш материаллари,электротехника,енгил саноат ва озиқ-овқат саноатининг бир нечта корхоналари бор. Бутун Хоразм воҳаси ва ундан ташқарида Ҳазорасп шаҳридаги „Қозоқбозор“ машҳурдир. Тумандаги фаолият кўрсатаётган жами 3500 дан зиёд корхона ва ташкилотдан 100 таси йирик, 1400 таси ўрта, 2000 таси киcик корхоналардир. Қўшма корхоналардан Ўзбекистон – Туркия „Ҳазорасп техтиле“, Ўзбекистон – Австрия „Хоразм шакар“ корхоналари фаолият кўрсатади. Туман ҳудудида Амударё устига халқаро аҳамиятдаги кўприк қурилган. Кўприкдан суткасига 14 поезд, 1000 та автомобил ўтиши мўлжалланган.Ҳазорасп муҳим транспорт тугунидир.Ҳазорасп темир ё'л вокзалидан нафақат ҳазораспликлар,балки қо'шни Тупроққал'а ва Боғот туманлари аҳолиси ҳам республикамизнинг барча йирик шаҳарлари ,қўшни республикалар ҳамда Россия федерацияси шаҳарларига поездларда ўз манзилларига етиб борадилар.Туманда 53 умумий таълим мактаблари, Ихтисослашган мактаб,болалар мусиқа ва спорт мактаблари, Ҳазорасп тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, иқтисо-диёт, педагогика касб-ҳунар коллежлари, 10 га яқин хусусий мактаблар, 50 дан зиёд о'қув марказлари,хусусан туманда биринчи бо'либ очилган ва 2015 йилда ўз фаолиятини бошлаган "ҲАЗОРАСП УНИВЕРСАЛ ЗИЙО" нодавлат та'лим муассасаси ҳамда 2023 йилда очилган ҲАЗОРАСП УНИВЕРСИТЕТИ, ИТ Парк,Ёшлар маркази,ко'птармоқли туман марказий кутубхонаси ва унинг 47 та тармоғи, 35 клуб муассасаси, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи, 2 стадион, спорт заллари ва бошқа спорт иншоотлари фаолият кўрсатади. 660 ўринли 4 касалхона (шу жумладан, туман марказий касалхонаси), поликлиника, дорихоналар, 1 участка касалхонаси, 5 қишлоқ амбулаторияси, 12 қишлоқ врачлик, 16 фелд-шер-акушерлик пунктлари, 14 тиш даволаш поликлиника пункти ва бошқа тиббий муассасаларда 421 врач (ҳар 10 минг кишига 22.6 врач), шунингдек, 1850 ўрта тиббий ходим аҳолига хизмат кўрсатади. Ҳазорасп тумани ҳудудидан Урганч – Тошкент темир йўл ва автомагистратурали ўтади. Туман марказидан Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Денов ва бошқа шаҳарларга, Урганч шаҳри ва Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Беруний шаҳарларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Тарихий ва меъморий ёдгорликлардан Ҳазорасп қалъаси (милоддан аввалги 7—6- а.лар), Хумбузтепа, Жума масжиди (ХВИИИ аср), Шайх Ҳусай-ин бобо мақбараси (ХИХ аср) ва бошқа сақланган. 1935-йил 21-майдан „Ҳазорасп-нома“ газета чоп этилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ „ҳттпс://ҳазораспҳокимият.уз/“.
- ↑ ЎЗБЕКИСТОН ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ. Тошкент. 2022
- ↑ Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати, –Т., 1977.
- ↑ Ўзбек тилининг топонимларининг ўқув изоҳли луғати. Тўра Нафасов, Вазира Нафасова. Тошкент. 2007.
- ↑ Тарихий ўлкашунослик. А.Набиев. Тошкент.1995.
- ↑ К. Нуржонов, „Авесто ва Хоразм“, Урганч-2001 йил, 20-бет
- ↑ Хоразм ва Хоразмликлар. Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2023.
- ↑ Нурмуҳаммад Саид. „Хоразм вилояти аҳолиси сони бўйича статистик ма'лумотлар берилди“. Кун.уз. Хоразм вилояти статистика бошқармаси. Қаралди: 2020-йил 12-феврал.