Hazrati Xizr masjidi
Ҳазрати Хизр масжиди — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (ХИХ аср ўрталари); афсонавий ўлмас тақводор инсон Ҳазрати Хизр номи билан боғлиқ. Бино Шоҳизинда мажмуаси қаршисидаги тепаликда жойлашган қадимий масжид пойдевори устига қурилган (меҳробдаги ёзувга кўра 1855-йил). Ёдгорлик Шоҳизинда ва Тошкент кўчалари чорраҳасида жойлашган.
| Масжид | |
Ҳазрати Хизр масжиди
| |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Самарқанд |
| Йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
| Масжид тури | Жоме-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |

2018-йилда масжид ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбараси очилди.
Тарихи
Масжид ҳақида биринчи эслатма араблар Сўғдни босиб олган даврга (ВИИИ аср бошлари) тўғри келади[1]. Ривоятларга кўра, 712-йилда Қутайба қўшинлари Самарқандни эгаллагандан сўнг араблар Жўйи арзиз каналини тўғон билан тўсиб, шаҳар қалъасини сув остида қолдирмоқчи бўлганлар. Бироқ осмондан улкан оқ қуш тушиб, тўғонни бузди. Бу воқеани хотирлаш учун Қутайбанинг ҳамроҳларидан бири Муҳаммад ибн Васо Темир дарвозада, Афрасиёбнинг жанубий томонида, сўғдликлар ҳурмат қиладиган зардуштийлар ибодатхонаси ўрнига „Ҳазрати Хизр“ масжидини қурдирди. Масжид 1220-йилда мўғуллар истилоси даврида бутунлай вайрон қилинган.
Ҳозирги масжид 1854-йилда қадимий пойдевор устига қурилган. 1884-йилда бинода пардозлаш ва реконструксия ишлари олиб борилди. 1899-йилда масжиднинг айвони қайта қурилиб, дарвозахона қўшилди. Реконструксия 1919-йилда самарқандлик машҳур уста Абдуқодир бин Боқий томонидан кириш портали ва шарқий минора ўрнатилиб, дарвозахона тўғридан тўғри гумбаз билан ёпилганида ниҳоясига етди.
Архитектураси
Масжид хонақоҳ, унинг 2 ёнида ҳужралар, қўшимча хоналар, омборхона, минорадан иборат; кейинчалик бинога қўшимча айвон (1899), дарвозахона (1919) қурилган. Бош тарзидаги тик зинапоядан дарвозахонага чиқилади, ундан унча катта бўлмаган хонага кирилади. Дарвоза пештоқгумбазли, пештоқнинг 2 бурчагига қуббаси қовурғали гулдаста-миноралар ишланган; пештоқнинг чап томонида равоқли, ўймакори безатилган 5 та ёғоч устунли пешайвон жозибадор нақшлар билан серҳашам безатилган, қирма усулидаги ганч безаклар маҳорат билан ишланган. Пешайвондан баланд гумбаз билан ёпилган хонақоҳга ўтилади. Ташқариси пилтавор гумбаз 8 қиррали пойгумбазга ўрнатилган, оралиғи муқарнаслар билан зийнатланган. Пештоқ ҳамда қафасали минора кошинкори безатилган, пештоқ пой-гумбазига равоқли дарчалар ишланган. Бино ХХ аср 90-йилларида қайта таъмирланди[2][3].
Ислом Каримов мақбараси

2016-йил 3-сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов „Ҳазрати Хизр“ масжиди ҳудудида дафн этилди. Дафн маросимидан кўп ўтмай, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош бошқармаси Президент қабри устига мақбара қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди. Лойиҳа устида ишлашда асосий қийинчилик Ҳазрати Хизр масжидининг ЙУНЕСКО ҳомийлигида эканлиги эди. Шу боис турли даврларга оид иккита бинони ягона меъморий услуб билан боғлашгина эмас, балки жаҳон мероси обектининг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш ҳам муҳим эди.
Мақбарани қуришда 2000 га яқин киши, жумладан, Ҳиндистондан келган уста-декораторлар иштирок этган. Қурилишни 2017-йил сентябрига қадар якунлаш режалаштирилган эди, бироқ сўнгги лаҳзада Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига тўғрилаб очилишига қарор қилинди. 2018-йил 30-январ куни мақбара тантанали равишда очилди ва унинг биринчи ташрифчиси Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев бўлди[4][5].
Манбалар
- ↑ „Сайт посольства Узбекистана в РФ“ (деадлинк). 2011-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-август.
- ↑ ЎзМЕ
- ↑ Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси — САМАРҚАНДНИНГ ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРИ ВА МУЗЕЙЛАРИ БЎЙИЧА ЭКСКУРСИЙА МАТНЛАРИ, 2010
- ↑ Шавкат Мирзиёэв открил в Самарканде мавзолей Ислама Каримова (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-26 санасида архивланган) .
- ↑ „Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди“ (2023-йил 2-сентябр). 2023-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.