Тажан (Туркманистон чегарасидан ташқаридаги қисми Ҳерируд) — Афғонистон, Эрон ва Туркманистондаги даре. Узунлиги 1150 км. Ҳавзасининг майдони 70600 км². Афғонистон ҳудудида тахминан 3000 м баландликдан бошланади. Ҳирот воҳасигача тоғлар орасидан тор водийда, остоналар орқали оқади. Ҳирот ва Тажан воҳасида водийси кенг . Энг йирик ирмоклари: Ишлан ва Кашафруд. Т. сувидан сугоришда кенг фойдаланилади. Даре Ҳирот воҳасидан чиққач, Эрон билан Афғонистон чегарасидан, сўнгра Туркманистон билан Эрон чегарасидан оқади. Т. Тажан воҳасида ирригация каналларига таралиб, сўнг тугайди. Суви жуда лойка. Даре, асосан, кррдан, кисман, ёмғирдан сув олади. Март — май ойларида тўлиб оқади. Қишда музламайди. Ўртача сув сарфи Пули Хотун якинида (даре тугаган жойдан 325 км юкррида) 30 мўсек., энг куп сув сарфи 990 м³/сек. Дарёнинг Туркманистон билан Эрон чегарасидан утган кисми ёз охирида купинча қуриб қолади. Т.га Туркманистон ҳудудида иккита сув омбори — Тажан (ҳажми 142 млн. м³) ва Тажан2 (ҳажми 180 млн. м³) қурилган. 1960 йилдан Амударё сувининг бир қисми Қорақум канали орқали Т.га қуйилмоқда. Т. бўйида Тажан ш. бор.

Тажан
Тавсиф
Узунлиги 1 150
Майдони 70 600 км²
Жойлашуви
Давлат Афғонистон/Эрон/Туркманистон

Манбалар

[1]

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тажан (дарё)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.