Hind okeani
Ҳинд океани — Дунё океанининг бир қисми. Шимолий тропик чизиғидан деярли бутунлай жанубида. Океаннинг табиатига унинг атрофини ўраб олган барча материклар, айниқса, Евросиё материги катта таъсир кўрсатади. Жанубий қисмида Ҳинд океани Атлантика ва Тинч океанлари билан катта масофада туташиб туради. Атлантика океани билан чегараси шартли равишда Африка жанубидаги Игна бурни меридиани (20° шқ.у.), Тинч океан билан чегараси Тасмания оролидаги Жанубий бурун меридиани (147° шқ.у.) орқали ўтказилади. Оролнинг Шимоли-шарқда Тинч океан билан чегараси мураккаб: Малакка ярим оролдан Суматра ороли шимолий қисмига ўтади, сўнгра Суматранинг жануби-ғарбий, Ява, Сумбава, Тимор оролларининг жанубий қирғоқлари бўйлаб ўтиб, Янги Гвинеянинг ғарбий қирғогига боргач, оролнинг жанубий қирғоғи бўйлаб ўтиб, Австралиянинг Иорк бурни меридианига, кейин шу меридиан бўйлаб Австралияга боради. Сўнгра Австралиянинг шимолий, ғарбий ва жанубий қирғоқлари бўйлаб ўтиб, Тасмания оролига боради. Шимолидан Осиё, ғарбдан Африка ва жанубидан Антарктида ўраб туради. Ҳинд океани Тинч океанидан фарқ қилиб Ер пўстининг барқарор материк тузилишига эга бўлган палахсалари — Гондвана материги бўлаклари билан ўралган. Фақат Шимоли-шарқда ёш, тектоник геосинклинал минтақа билан чегараланган. Бу ерда тектоник ҳаракатлар кучли, ер қимирлашлар тез-тез бўлиб туради.
Ҳинд океани майдони 76,17 млн. км², катталиги жиқатдан 3-ўринда. Сув ҳажми 282,7 млн. км ўртача чуқ. 3711 м, энг чуқур жойи 7729 м (Зонд нови). Қирғоқ чизиғи анча текис, фақат шимолий ва Шимоли-шарқда эгри-бугри жойлар бор. Бу ерда қўлтиқ (Адан, Уммон, Форс, Бенгалия ва бошқалар) ва денгиз (Қизил, Андаман, Тимор, Арафура ва бошқалар) кўп. Ҳинд океанида орол кам. Энг катта ороллари — Мадагаскар, Шри Ланка, Сокотра, Тасмания. Океаннинг ўрта қисмида вулқон ороллар: Маскарен, Қамар, Андаман, Никобар, Кергелен ва бошқа бор. Тропик минтақалардаги сув ости вулқон тоғларида маржон ороллар кўтарилиб туради: Малдив, Лаккодив, Чагос ороллари ва бошқа
Ҳинд океани жуда катта масофада Антарктида билан туташиб турсада, бошқа океанларга нисбатан анча илиқ. Чунки жанубий тропик чизиғи океаннинг деярли ўрта қисмидан кесиб ўтади.
Релефи ва геологик тузилиши
Ҳинд океани ботиғи анча ёш бўлиб, мезозой эрасида қад. Гондвана материги (қуруқлиги)нинг парчаланиши, қуруқлик палахсаларини силжиб кетиши, қад. Тетис ва Тинч океанлари Ер пўстининг парчаланиши натижасида 70—65 млн. йиллар аввал ҳозирги шаклини олган. Ботиқнинг тараққиёт тарихи ҳозирги сув ости релефида ўз аксини топган. Материкларнинг сув остидаги давоми океан майдонининг 30% га яқинини ташкил этади. Африканинг сув остидаги давоми шелфнинг энсиз эканлигига қарамай, Агуляс саёзлиги, Мозамбик, Мадагаскар сув ости тоғлари ҳисобига анча кенг майдонни эгаллаган. Мадагаскар сув ости дўнглиги ва Мадагаскар оролини кичик континент дейиш мумкин. Замбези дарёси қуйилиш жойидан Сомали ярим оролигача бўлган материк саёзлигида маржон қурилмаси кўп. Евросиё шелфи анча кенг майдонни эгаллаган. Арабистон денгизи ва Бенгалия қўлтиғидаги материк саёзлиги, асосан, дарё чўкиндиларидан қосил бўлган. Ҳинд океанида оралиқ минтақа (материкдаги океанга тектоник ўтиш зонаси) унинг Шимоли-шарқий қисмида нисбатан кичик масофада ифодаланган. Унга Андаман денгизи, Зонд ороллари ёйи (Суматра, Ява, кичик Зонд ороллари), Ява, Тимор, Кай ботиқлари киради. Бу срда 30 дан ортиқ вулқон мавжуд. Кучли зилзилалар бўлиб туради.
Ҳинд океанида океан ўрталиқ тизмалари майдони 17% ни гашкил этади. Улар океан ўртасидан 3 йўналишда давом этади. Арабистон, Ғарбий Ҳинд, Африка—Антарктика, Арабистон — Ҳиндистон, Марказий Ҳинд, Австралия—Антарктика кўтарилмалари Арабистон, Сомали, Мадагаскар, Мозамбик, Агуляс, Крозе, Африка—Антарктика, Марказий, Жанубий Австралия, Австралия— Антарктика сойликларини бир-биридан ажратиб туради. Океаннинг энг чуқур жойи Ява ботиғидаги Зонд нови, 7729 м.
Океан ости ётқизиқлари орасида фораминифера гили кўп. Сойликларнинг чуқур қисмларида чуқур сув қизил гиллари, экваториал минтақада радиолярий гиллари тарқалган. Ҳинд океанида фойдали қазилмалардан Марказий сойликда темир-марганец конкрециялари, Африка жанубий ва Арабистон ярим орол яқинида фосфорит кўп. Материк саёзлиги қумларидан илменит, рутил, сирконий, монацит, магнетит ажратиб олинади. Касситеритнинг сочма конлари бор. Қирғоқларда қурилиш материаллари: чиғаноқли оҳактош, шағал, қум, глауконит, доломит, олтингугурт олинади. Ҳинд океани ҳавзаси, айниқса, Жан.-Ғарбий Осиё нефт ва газга бой. Океан шелф зонасида ҳам нефт ва газ конлари топилган.
Гидрологик режими
Ҳинд океани жанубий ярмидаги оқимлар Атлантика ва Тинч океанлардагига ўхшаш. Субтропик юқори босим таъсирида соат миллари ҳаракатига тескари йўналишда айланма оқимлар тизими юзага келади: Жанубий пассат, Мадагаскар, Мозамбик, Агуляс, Ғарбий Шамоллар, Ғарбий Австралия оқимлари. Океан шимолидаги оқимларга муссон шамоллари катта таъсир кўрсатади. Қишда муссон оқимининг энг катта тезлиги 2,1—2,9 км/соатдан ошмайди, ўртача йиллик тезлиги 3,6 км/соатга генг. Африканинг Шимоли-шарқий қирғоғи яқинида Сомали оқими вужудга келади. Сув қалқиши ярим суткалик ва нотўғри суткалик хусусиятга эга. Энг катта сув қалқиши Камбей қўлтиғида (баландлиги 12 м) юзага келади. Ҳинд океанининг шимоли-шарқий чеккалари кучли сейсмик ҳудуд бўлганидан цунами кўп кузатилади.
Ҳинд океанида Жанубий Ҳинд юқори босим маркази, Экваториал паст босим маркази, Осиё материгидаги фаслий ўзгарувчан босим маркази ҳаво ҳаракатларини белгиловчи омилдир. Қишда ҳаво босими Евросиёдан океан марказига томон пасайиб боради. Океаннинг шимолий қисмида қишки муссон шамоллари эсади. Ёзда Жанубий Осиё минимуми маркази таркиб топади. Жанубий Ҳинд океани максимуми кучаяди. Натижада жанубдан шимолга шамол эсади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида бу шамол Шимоли-шарққа бурилиб, ёзги муссонни ташкил этади. Шамол тезлиги 8–9 м/ сек. Жанубий Ҳинд океани юқори босими 30° дан жанубидаги кенгликларда бўлади. Антарктика ёни паст босимли марказга йил давомида тезлиги 5 м/сек. бўлган доимий ғарбий шамоллар эсади. Баъзан шамол тезлиги кучайиб, довулга айланади. Кергелен о. ва унинг ён атрофи дунёда довул энг кўп бўладиган жой ҳисобланади. Океанда сув ҳарорати ҳаво ҳарорати ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради. Сувининг ҳарорати юза қисмида 20 °C, энг жанубида 0 °C дан паст. Энг юқори ҳарорат Қизил денгиз ва Форс қўлтиғида кузатилади: 30—32 °C. Шўрлиги шимоли-ғарбий қисмида 35,5— 36%г, Қизил денгиз ва Форс қўлтиғида 40—41’^г, энг кам шўрлик Бенгалия қўлтиғи ва Малайя о.лари атрофида бўлиб, 30 — 34%г.
Ҳинд океанида музлар ҳосил бўлиши Антарктида яқинида кузатилади ва шамол ҳамда оқимлар таъсирида августда 55° жануби кенглик ва февралда 65—68° жанубий кенгликларгача етиб боради. Айсберг 40 ва 80° шарқий узунликларда айниқса кўп.
Ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси
Ҳинд океани 2 та биогеографик минтақага киради. Ҳинд—Тинч океан тропик минтақаси ва Антарктика минтақаси. Ҳинд— Тинч океан минтақаси планктонга бой. Фитопланктон, асосан, диатомея ва перидинея, шунингдек, ҳаворанг-яшил сувўтлардан иборат. Радиодярий, фораминифера, амфиподалар айниқса кўп. Мўтадил ва антарктика минтақаларида энг кўп тарқалган планктонлар диатомеялардир. Фитобентослардан тропик минтақада саргасслар, турбинарийлар тарқалган. Оҳактошли сувўтлар маржонлар билан бирга маржон қурилмаларини ҳосил қилади. Ҳинд океанининг сузиб юрувчи жониворлари ҳам жуда хилма-хил. Балиқлардан сардинелла, анчоус, ставрида, майда тунеплар, кефал, денгиз лаққа балиқлари бор. Тошбақа, денгиз илонлари яшайди. Сут эмизувчилардан кит, кашалот, делфин, тюлен, денгиз филлари мавжуд. Қушлардан чайка, баклан, албатрос, жанубида пингвинлар яшайди. Эндемик ҳайвон кўп: игнатерилилар, моллюскалар, маржонларнинг кўп оилалари, балиқнинг 20 та оиласи эндемикдир. Антарктика ўлкасидаги 90% балиқ эпдемик ҳисобланади.
Иқтисодий географик оч ерк
Ҳинд океанининг биологик маҳсулдорлиги турли қисмларида турлича. Океаннинг қирғоқбўйи қисмлари, айниқса, шимолий қиргоқбўйи маҳсулдор бўлиб, суткасига 250–500 мг/м:га тенг. Энг юқори биологик маҳсулдорлик Арабистон денгизида, суткасига 600 мг/м2. Ҳинд океанининг биологик бойликлари Атлантика ва Тинч океанларникидан кам эмас. Бироқ тўлиқ фойдаланилмайди. Жаҳонда овланадиган балиқнинг 3— 5%, яъни 3 млм. т.си Ҳинд океанига, унинг 1,5 млн. т.си Ҳиндистонга тўғри келади. Яқин ва Ўрта Шарқ шелф зонасида нефт ва газнинг йирик конлари топилган. Ҳиндистон, Шарқий Африка, Ғарбий Австралия шелф зоналари истиқболли ҳисобланади. Ҳиндистон, Шри Ланка, Ғарбий Австралиянинг соҳил қисмидаги қумлар илменит, пиркон, рутил ва монацит сочилмаларига бой. Оксаннинг марказий чуқур қисмидаги темир-марганец конкрециялар жадал равишда қазиб олинмоқда.
Ҳинд океанининг транспорт аҳамияти катта. Ҳинд океанидан ўтган транзит йўллар Атлантика ва Тинч океан портларида тугайди. асосий денгиз йўллари океаннинг шимолий қисмида кенглик бўйлаб, Форс қўлтиғидан Африка қирғоқлари орқали Атлантика океанига ўтади. Сувайш канали орқали ўтган сув йўли ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳинд океани қирғоқларида Растаннура (Саудия Арабистони), Харк (Эрон) ва бошқа махсус нефт портлари, Адан, Мумбай, Калкутта, Карачи, Янгон ва бошқа универсал портлар жойлашган.
Ҳинд океанининг асосий экологик муаммоларидан бири океан сувининг турли чиқиндилар билан ифлосланиб бораётганлиги. Бунда нефт ва унинг маҳсулотлари билан ифлосланиш 1-ўринда. Саноат чиқиндилари билан бирга сувга кўп миқдорда мис, рух, маргимуш, сурма, висмут тушади. Улар муҳитнинг физик-кимёвий ҳолатига таъсир кўрсатади. Океан сувини, хусусан, Форс қўлтиғи сувини чиқиндилар билан ифлосланишига қарши курашиш учун 1978-йилда Кувайт протоколи имзоланди. 1981-йилда шундай шартнома Қизил денгиз ва Адан қўлтиғи ҳақида ҳам тузилган. 1983-йилда Веллингтонда Антарктика флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тўғрисида конвенсия имзоланди. 1984-йилда Шарқий Африка қирғоқлари яқинидаги сув муҳитини муҳофаза қилиш режаси тузилди. Буларга мувофиқ океаннинг турли қисмларида табиат, ҳайвон ва ўсимликларни муҳофаза қилиш мақсадида резерватлар ташкил этилган.
Ўрганилиш тарихи
Ҳинд океани ҳақидаги дастлабки тасаввурларга унинг соҳилларида яшаган халқлар эга бўлганлар. Улар савдо ва ҳарбий мақсадларда Ҳинд океанининг турли қисмларида сузишган. Милоддан аввалги 5-4-минг йилликларда Месопотамияда яшаган шумерлар Форс қўлтиги ва Арабистон денгизида сузганлар. Финикияликлар эса милоддан аввалги ИВ асрда Қизил денгиздан чиқиб, Африканинг шарқий ва жанубий қирғоқлари бўйлаб айланиб чиққанлар. Ўрта денгиз бўйида яшаган халқлар океанлар муссон шамоллардан фойдаланиб сузишган. Юнон ва римликлар Бенгалия қўлтиғи орқали Жануби-Шарқий Осиё ва Хитой билан алоқалар ўрнатганлар. Араблар И—ВИИИ асрларда океан тўғрисида жуда кўп маълумот тўплашган. 1441-йил Абдураззоқ Самарқандий Ҳиндистонга денгиз орқали саёҳат қилган. Ҳинд океани ва унинг соҳиллари ва Ҳиндистон тўғрисида тўплаган маълумотларини „Икки саодатли юлдузнинг балқиши ва икки денгизнинг қўшилиши“ асарининг 2 бобида баён этган. Ундан 27 йил кейин Ҳинд океанига Афанасий Никитин, 56-57 йилдан сўнг португалиялик сайёҳ Васко да Гама борган. Ибн Можид ҳам ўз асарларида Қизил денгиз, Форс қўлтиғи, Ҳинд океанида кемаларнинг сузиш йўналишларини тавсифлаб берган.
Ҳинд океани қирғоқларини аниқлаш, географиясини ўрганишга багишланган денгиз экспедициялари ХВИИИ аср охирларидан бошланди. 1772-75 йилларда Ж.Кук, 1803-06-йилларда И. Ф. Крузенштерн ва Й. Ф. Лисянский, 1815-16 ва 1823-26-йилларда О.Е. Коцебу тадқиқот ишлари олиб боришди. ХИХ—ХХ аср бошларида Ҳинд океанини ўрганиш ишлари кенгайди. 1857-69-йилларда Арабистон денгизи ва Бенгалия қўлтиғида сув ости телеграф кабелларини ўтказиш мақсадида океан туби ўрганилди. 1898-99-йилларда Германия ташкил этган чуқур сув остини ўрганиш экспедицияси Шарқий Ҳиндистон ва Арабистон — Ҳиндистон сув ости тоғларини кашф этди. 1906-йилда яна бир немис кемасида олиб борилган ўлчаш ишлари натижасида Ява ботиғи кашф этилди. ХХ асрда Ҳинд океанини Халқаро геофизика йили дастури асосида „Об“, „Лена“ кемаларида ташкил этилган экспедиция ўрганди. 1959-60-йилларда АҚСҲ океаншунослари Ғарбий Ҳинд сув ости тизма тоғларини кашф этдилар. 1960-65-йилларда Ҳинд океанида Халқаро экспедиция бўлиб, унинг дастурига океанни ҳар томонлама тўлиқ ўрганиш киритилди, унда 20 га яқин мамлакат олимлари иштирок этди. Экспедиция 2000 дан ортиқ океанологик стансия ташкил қилди. Ҳозирги вақтда сув ости аппаратлари ёрдамида ҳам кузатиш ишлари олиб борилмоқда. 2004-йил декабрда рўй берган зилзилалар ва цунамидан кейин океанни ўрганиш яна ҳам кучайтирилди.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ҳинд океанига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |