Ҳисор беклиги ёки Ҳисор вилояти (тожикча: Бекигарии Ҳисор) – Бухоро амирлигидаги маъмурий бирлик. Ҳозирги Тожикистон ҳудудига тўғри келади. Маъмурий маркази Ҳисор шаҳри.

Ҳисор беклиги
тожикча: Бекигарии Ҳисор

XX asr boshlarida Buxoro amirligi bekliklarining maʼmuriy markazlari
ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги бекликларининг маъмурий марказлари

Мамлакат Бухоро амирлиги
Маъмурий маркази Ҳисор
Бекор қилинган санаси 1920
Харитада

Ҳисор беги ўз қўл остидаги ерларни амлокдор, мироб, амин каби маҳаллий амалдор ва диний раҳнамолар ёрдамида бошқарган.

Ҳисор беклиги ўзининг географик жойлашувига кўра Шарқий Бухоронинг бошқа бекликлари орасида биринчи ўринни эгаллаган[1].

Географияси

Ҳисор шимолда Туркистон генерал-губернаторлиги, шарқда Қоратегин, жануби-шарқда Балжувон, жанубда Қўрғонтепа, ғарбда Денов бекликлари билан чегарадош бўлган[2].

Аҳоли пунктлари сони бўйича ҳозирги Тожикистон ва Ғарбий Помирнинг жануби-шарқий туманлари орасида биринчи ўринни Ҳисор водийси эгаллаган[3].

Тарихи

19-асрнинг 2-ярмигача ҳозирги Тожикистон ва Помирнинг жануби-шарқий ҳудудлари Бухоро, Қўқон ва Қундуз-Бадахшон ҳукмдорларининг кўп маротаба ҳужумларига қарамай, 19-асрнинг 70-80-йилларигача ярим мустақиллигини сақлаб қолган. Рус чоризмидан фарқли ўлароқ, Афғонистон амирлигида инглиз мустамлакачиларининг таъсири сезиларли даражада кучайгач, бу ҳудуд ниҳоят қўшни давлатларга бўйсундирилди[4].

Ҳисор қал’аси ва Ҳисор бекларининг қароргоҳи. ХВ-ХВИИ асрларга оид обида.

19-асрнинг 2-ярмигача ҳозирги Тожикистоннинг жануби-шарқий минтақасига ҳукмронлик қилиш учун энг кўзга кўринган даъвогарлар Ҳисор беклигининг йирик феодаллари вакиллари бўлиб, улар Шаҳрисабз ва Китоб бекларнинг ёрдами ва қўллаб-қувватловига таянганлар. Шаҳрисабз ва Китоб беклари ҳам ўз навбатида ҳудудларини пойтахт Бухородан бир мунча мустақил идора қилганлар. Шу билан бирга, улар бошқа кичикроқ бекликлар ҳукмдорларини ҳам ўзларига бўйсундиришга уринганлар[5].

Бухоро ҳукмдорлари Ҳисор водийсига бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. Ҳисор беклигининг Бухоро амирлигига бўйсуниши доимий ҳарактерга эга эмас эди. Амирлик кучсизланиши биланоқ беклик мустақилликка эришган[4]. Бухоро амири фақат Россия империясининг ҳар томонлама ёрдами ва қўллаб-қувватлови билан Тожикистоннинг жануби-шарқий қисмидаги асосий вилоятларни ўз таъсирига тўлиқ бўйсундиришга муваффақ бўлди, кейинчалик у Шарқий Бухоро деб номланди[4].

Бекликнинг якуний бўйсунишидан сўнг, қоида тариқасида, Ҳисор бекининг лавозимини Бухоро амирига энг яқин бўлган олий амалдорлардан бўлган шахслар эгаллаган. Улар орасида энг типик шахс 1886-1906-йилларда Ҳисорда ҳукмронлик қилган амир Саййид Абдулаҳадхоннинг амакиси Останақулбек эди[6].

Аҳолиси

Ҳозирги Тожикистон ва Ғарбий Помир минтақасида аҳоли зичлиги бўйича Ҳисор водийси биринчи ўринни эгаллаган. Аҳоли Қоратоғдарё водийси бўйлаб бир текисда тақсимланмаган[3].

Н. Н. Покотилонинг тўлиқ бўлмаган маълумотларига кўра, Ҳисор беклиги Бухоро амирлигига қўшилганида унинг аҳолиси 180 минг кишини ташкил қилган. Бироқ, бу маълумотлар сезиларли даражада кам баҳоланди. Бош штаб офицери капитан Г. Г. Лилиентал „бу рақам ҳақиқатдан анча паст“ эканлигини айтди[3].

Энг юқори аҳоли зичлиги Душанбе амлокдорлигида, шунингдек, Кофарниҳон ва Вахш дарёлари оралиғида, Лақай, Султонрабод, Ғозималик ва Шо'риён амлокдорликларида қайд этилган[3].

Ҳисор водийсида тожиклар кўпроқ бўлган, бундан ташқари у ерда ўзбеклар яшаган[7].

Маданияти

Мадрасайи кўҳна. Ҳисор қал’аси
Мадрасайи нав. Ҳисор қал’аси
Hisor qal’asi darvozasi
Ҳисор қал’аси дарвозаси

Иқтисодиёти

Ҳисор водийси Шарқий Бухоронинг иқтисодий маркази саналган[1].

Уч хил турдаги феодал солиқ тури бўлган: меҳнат, озиқ-овқат ва пул кўринишида. Шарқий Бухоро бекликларидан Ҳисорда пул кўринишидаги солиқ кенг тарқалган[8].

Саноати

Ҳисор водийсида темир рудаси қазиб олинган[1].

Қишлоқ хўжалиги

Ҳисор водийси деҳқончиликнинг ривожлангани билан ажралиб турган. Маданий экинлар орасида шоли муҳим ўрин тутган[1]. Шу муносабат билан Катта ўйинда қатнашган инглиз сайёҳи ва тадқиқотчиси лейтенант Бёрнс: „Ҳисор яхши суғорилади ва шоли кўп ҳосил беради“, деб ёзган[9].

Бекликда амлок, мулк ва вақф ерлари билан бир қаторда бўш ерлар ва яйловлардан ҳам оммавий фойдаланиш амалга оширилган[10].

Обиғарм дарёсининг юқори оқимида жойлашган Қоратегиннинг ғарбий қисми, асосан, Ҳисор вилоятида чорвачилик учун ёзги оромгоҳ сифатида фойдаланилган[11].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Искандаров 1962, с. 15.
  2. ↑ Искандаров 1962, с. 15—16.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Искандаров 1962, с. 20.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Искандаров 1962, с. 163.
  5. ↑ Искандаров 1962, с. 161—162.
  6. ↑ Искандаров 1963, с. 14.
  7. ↑ Искандаров 1962, с. 28.
  8. ↑ Искандаров 1962, с. 100.
  9. ↑ Искандаров 1962, с. 42.
  10. ↑ Искандаров 1962, с. 88.
  11. ↑ Искандаров 1962, с. 23.

Адабиётлар

  • Искандаров Б. И. „И“, . Восточная Бухара и Памир во второй половине ХИХ в.. Душанбе: АН Таджикской ССР, 1962. 
  • Искандаров Б. И. „ИИ“, . Восточная Бухара и Памир во второй половине ХИХ в.. Душанбе: АН Таджикской ССР, 1963.