Ҳонг-Чул (корейсча: 홍철 ; 1990 йил 17-сентябр, Сеонгнам, Корея Республикаси) — келиб чиқиши жанубий кореялик бўлган футболчи, „Улсан Ҳюндаи“ клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси.

Ҳонг Чул
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳонг Чул[1]
Таваллуд санаси 1990-йил 17-сентябр (1990-09-17) (36 ёш)
Таваллуд жойи Ҳwасеонг, Геонгги, Жанубий Корея
Бўйи 1.76 м
Амплуаси Лефт-баcк, Лефт wингер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Гангwон ФC
Рақами 33
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2006–2009 Поонгсаэнг Ҳигҳ Счоол [ко] (Ёутҳ)

‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 5-декабр учун)

Клубдаги фаолияти

У футболчи сифатидаги ўзининг илк фаолиятини Данкук университети жамоасида ўйнаб бошлаган, кейин эса „Сеонгнам“ клубига таклиф этилган. У 2010-йилнинг 23-февралида Япониянинг “Кавасаки Фронтале” жамоасига (2:0)[2] қарши ОЧЛ ўйинида катталар тоифасида дебют қилган. Натижада Чул жамоага ушбу халқаро совринни қўлга киритишда ёрдам берди ва кейинги йили клуб билан Жанубий Корея кубогини ҳам қўлга киритди. Умуман олганда, у футболчилик фаолиятининг асосий уч мавсумини Сеонгнам шаҳри жамоасида ўтказди. Сеоннам билан ўтказган ўйин вақтнинг кўп қисмида жамоанинг асосий ҳимоячиси вазифасини бажарди.

2013-йил бошида у Сувон Самсунг Блуэwингс клуби билан шартнома имзолади ва футболчилик фаолиятининг кейинги тўрт мавсумини шу клубда ўтказди. 2016-йилда асосий таркибда ўйнаб, мамлакат кубогини қўлга киритди.

2017- йилнинг бошида Чул ҳарбий хизматга чақирилди ва Сангжу Санму армияси жамоасида ўйнай бошлади, у ерда у икки йиллик ҳарбий хизматни ўтказиши керак эди. 2018-йилнинг 2-июн ҳолатига кўра, у клуб сафидаги миллий чемпионатда 42 та ўйин ўтказган.

Статистика:

2017-йил 2-декабр ҳолатига ко'ра
Клуб Лига Кубок Лига кубоги Континентал Жами
Мавсум Клуб Лига Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Жанубий Корея Лига Жанубий Корея кубоги К лигаси ОФК Жами
2010 йил Сеонгнам К лигаси 18 1 3 0 4 1 9 0 34 2
2011 йил 20 3 4 0 4 1 - 28 4
2012 йил 30 2 1 0 - 5 0 36 2
2013 йил Сувон Самсунг Блуэwингс К лигаси 34 2 1 0 - 5 0 40 2
2014 йил 29 0 1 0 - - 30 0
2015 йил 30 0 1 0 - 4 0 35 0
2016 йил 6 0 0 0 - 0 0 6 0
Жами Жанубий Корея 167 8 11 0 8 2 23 0 209 10
умумий мартаба 167 8 11 0 8 2 23 0 209 10

Терма жамоадаги фаолияти

2009—2010-йилларда Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига таклиф қилинган. Ёшлар миқёсида у умумий 10 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол соҳиби бўлди.

2011-йил 9-февралда Жанубий Корея терма жамоаси таркибида Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида (0:0)[3] майдонга тушди. Ва бу унинг дебют учрашуви сифатида белгиланди.

Терма жамоа таркибида 2018-йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган[4].

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022 – Сқуад лист: Кореа Републиc (КОР)“. ФИФА (2022-йил 15-ноябр). Қаралди: 2022-йил 15-ноябр.
  2. ↑ „Сеонгнам 2-0 Каwасаки Фронтале“. соccерwай.cом. Қаралди: 17-июн 2012-йил.
  3. ↑ „Южная Корея-Турция“. соccерwай.cом. Қаралди: 17-июн 2012-йил.
  4. ↑ „Ревеалед: Эверй Wорлд Cуп 2018 сқуад - 23-ман & прелиминарй лисц & wҳен wилл тҳей бе анноунcед?“. Гоал. Қаралди: 18-май 2018-йил.

Ҳаволалар