Зиёсферада исми Ҳотамжон ва фамилияси Файзиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов (расмий манбада — Кетмонов Хатамжон Абдурахмонович; 1969-йил 22-май, Балиқчи тумани, Андижон вилояти, ЎзССР) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, 2015 ва 2016-йилдаги президентлик сайловларида ЎзХДПдан кўрсатилган номзод.

Кетмонов Ҳотамжон Абдураҳмонович
Ўзбекистон халқ демократик партияси раиси
Мансаб даври
2014-йил – 2019-йиллар
Ўтмишдоши Акмал Саидов
Вориси Улуғбек Иноятов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1969-йил 22-май (1969-05-22) (57 ёш)
Балиқчи тумани, Андижон вилояти, ЎзССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Сиёсий партияси Ўзбекистон халқ демократик партияси
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Ҳаёти

Ҳотамжон Кетмонов 1969-йилда Андижон вилояти Балиқчи туманида таваллуд топган.

1993-йилда Андижон давлат педагогика институтини рус тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

Ҳотамжон Кетмонов меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 28-мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган. 1995-йилдан 2004-йилга қадар Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошлиқ ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2004—2013-йилларда Андижон вилояти ҳокимининг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

2013-йилдан ҳозирги кунгача — Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси.

2014-йил 21-декабрда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра Кетмонов 11-сон Бўз сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2015-йил январ ойидан буён ЎзХДП раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари.

2016-йил 17-сентабр куни — ЎзХДП Марказий Кенгаши томонидан 2016-йил 4-декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари Президент сайловида Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида кўрсатилган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси. 2015-йилги президентлик сайловларида ЎзХДП номидан номзодлиги кўрсатилган[1].

2019-йилда — ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Жорий йилнинг 1-июн куни Кетмонов бошқа ишга ўтганлиги боис, ўз хоҳишига мувофиқ ЎзХДП етакчилигидан озод этилишини сўраб, ариза билан Пленум аъзоларига мурожаат этган ва унинг аризаси кўриб чиқилган ҳолда партия етакчилигидан озод этилган[2]. Кетмоновнинг ушбу лавозимдан кетиши муносабати билан Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, жойлардаги партия вакилларининг таклифларига асосан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси вазифасига Иноятов Улуғбек Илясовичнинг номзоди тавсия этилган. Пленум аъзолари томонидан бир овоздан Иноятов Улуғбек Илясовичнинг номзоди қўллаб-қувватланилган ва Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланган[3].

Мукофотлари

Ҳотамжон Кетмонов меҳнат фаолияти давомида „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги“ кўкрак нишони (2006), „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги“ кўкрак нишони (2011), "Меҳнат шуҳрати" ордени (2018) каби мукофотлар билан тақдирланган[4].

Манбалар