Hyuston
Хюстон — АҚШнинг жанубий қисмидаги шаҳар, Техас штатида. Аҳолиси 1,95 млн. киши (2000). АҚШнинг йирик нефт ва г'алла порти (йилига 120 млн. т юк ортибтуширилади). Денгиз кемалари қатнайдиган канал орқали Мексика қўлтиғи ва Галвестон аванпорта билан боғланган. Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. АҚСҲ жан.нинг энг йирик саноат марказларидан. Нефт, газ, олтингугурт қазиб олинади ва қайта ишланади (синтетик каучук, пластмасса, органик ва неорганик химикатлар, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш). Қора металлургия ривожланган. Нефт ва газ саноати учун машиналар, жиҳозлар ва кувурлар ишлаб чиқарилади. Радиоэлектроника, кемасозлик, озиқовқат (жумладан, шоли оқлаш), полиграфия саноати корхоналари мавжуд. университетлар, Жонсон номидаги космосга учиш маркази бор. Шаҳарга 1836-йилда асос солинган. 1840-йилгача "мустақил" Техас Республикаси пойтахти бўлган.
Ҳоустон | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 29°45′46″Н 95°22′59″W / 29.76278°Н 95.38306°W | |
| Мамлакат | АҚШ |
| Штат | Техас |
| Округ | Ҳаррис, Форт Бенд, Монтгомерй |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Аннисе Паркер |
| Майдон | 16,252 км2 (6,275 кв ми) |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 13 м |
| Аҳолиси (2010 УС Cенсус) |
2 099 451(4тҳУ.С.) |
| Зичлиги | 1505 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC-5, ёзда УТC-4 |
| Телефон коди | 713, 281, 832 |
| ФИПС коди | 48-35000[1] |
|
| |
Ҳоустон АҚШнинг Техас штатида жойлашган шаҳар. Ҳаррис, Форт Бенд ва Монтгомерй округлари таркибига киради.
Аҳолиси
2099451(4тҳУ.С.) нафар аҳоли истиқомат қилади (2010 УС Cенсус).[2] Аҳоли зичлиги – ҳар квадрат километрга 1505 нафар киши.
Географияси
Майдони — 1625,2 км2. Шундан 1552,9 км2 қуруқлик, 72,3 км2 эса сув майдонидир. Денгиз сатҳидан ўртача 13 м баландликда жойлашган.

Манбалар
- ↑ „Америcан ФаcтФиндер“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
- ↑ „Техас бй Плаcе - ГCТ-Т1-Р. Cенсус“. УС Cенсус. 2011-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-январ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-01-03 санасида архивланган)
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |