Ҳоw Маркец Фаил: Тҳе Логиc оф Эcономиc Cаламитиэс (таржимаси: Бозорлар қандай инқирозга учрайди: иқтисодий фалокатлар мантиғи) – иқтисодчи ва журналист Жоҳн Cассидй томонидан ёзилган китоб. Китоб 2009-йилда Фаррар, Страус анд Гироух нашриёти томонидан чоп этилган.

Ҳоw Маркец Фаил: Тҳе Логиc оф Эcономиc Cаламитиэс
Асл номи Ҳоw Маркец Фаил: Тҳе Логиc оф Эcономиc Cаламитиэс
Муаллиф(лар) Жоҳн Cассидй
Мамлакат АҚШ
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 2009
Нашриёт ФСГ
Саҳифалар сони 400
ИСБН 978-0-374-17320-3
Аввалгиси Дот.cон: Тҳе Греатест Сторй Эвер Солд

Умумий тавсиф

Китобда иқтисодий назариянинг тарихи кўриб чиқилади. Шунингдек, бозорларнинг яқин даврдаги ўсиши ва қулашининг сабаблари таҳлил қилинади. Асарда, хусусан, уй-жой бозоридаги пуфак ва 2007—2009-йиллардаги кредит инқирози муҳим мисоллар сифатида ёритилган[1].

Муаллиф асарда эркин бозорнинг мутлақ ва чекланмаган мафкурасини танқид қилади. Бундан ташқари, молия соҳасида давлат томонидан тартибга солиш зарурлигини асослаб беради[2].

Китобхонлар томонидан қабул қилиниши

Киркус нашри китобни юлдузли шарҳ билан баҳолаб, шундай дейди: „Китобнинг номи ваъда қилган мазмунни тўлиқ очиб беради. Шу билан бирга, у Адам Смитҳдан Бен Бернанкегача бўлган сўнгги уч аср давомида шаклланган иқтисодий тафаккурга аниқ ва холисона назар ташлайди. У асосий назарияларнинг амалда қандай натижа берганини кўрсатиб, уларнинг кўпинча кутилганидек самарали бўлмаганини очиқ-ойдин таҳлил қилади[3].“ Тҳе Неw Републиc журнали вакилининг таъкидлашича, Роберт М. Солоw эса Cассидй рақобатбардош бозор иқтисодиёти мувозанат ҳолатида ресурсларни самарали тақсимлашга қандай эришишини пухта ёритиб берган. Унинг фикрича, асар „мулоҳазали ўқувчига содда ёки айёр бўлишидан қатъи назар, эркин бозорнинг нотўғри шиорларига қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилиши, шу билан бирга яхши ишлайдиган бозор тизими амалда нимага қодир эканини тушунтириб бериши кераклигини айтади. Ҳар иккала ғоя ҳам муҳим“[4].

Монтҳлй Ревиэw нашри ходими Роберт Поллин мазкур китобни „қамрови кенг бўлган, турли мавзулар бўйича янги қарашларни таклиф этувчи асар“ сифатида тавсифлайди. Унинг таъкидлашича, чучук сув ва шўр сув иқтисодиёти ҳақида умумий тасаввур берувчи дастлабки икки бўлим „зерикарли ёки мураккаб эмас […] Cассидйнинг ушбу боблардаги услуби аниқ ва жонли“. Поллин, шунингдек, Cассидйни „буюк молиявий макроиқтисодчи Ҳйман Минскй ва Монтҳлй Ревиэw журналининг ҳаммуассис муҳаррири Паул Сwеэзйга муносиб баҳо берган, уларни иқтисодий жараёнлардаги хавфли тенденсияларни англаб, олдиндан огоҳлантирган жуда кам сонли мутахассислар қаторида кўрсатган илк шарҳловчи“ сифатида эътироф этади. Бироқ Поллин танқидий жиҳатга ҳам эътибор қаратиб, журналист „реалликка асосланган иқтисодиёт ғояларини қандай қилиб амалий сиёсат ва институтларга айлантириш мумкинлиги ҳақида жиддий мулоҳаза юритмагани“ни ҳам айтиб ўтган[5].

Боб Фриcк мазкур китобни Буюк инқироз сабабларини ёритувчи энг сара китоб сифатида тавсия қилган. Шунингдек, уни „иқтисодиёт пуфакларни рағбатлантирувчи ҳукумат сиёсатига қандай туртки беришини фош қилувчи аёвсиз ҳикоя“ деб таърифлаган[6]. У барча китобхонларга мурожаат қилиб, „шундай ажойиб китобни ўқишингиз шарт“, деб таъкидлаган. Тҳе Индепендент газетаси мухбири Иван Фаллон шундай фикр билдирган: „Ўзи журналист бўлса-да, асарни кўпроқ ич-ичида яширинган иқтисодий тарихчи сифатида ёзган. Чунки сўнгги ўн йилликдаги улкан юксалиш ва ундан ҳам каттароқ инқирозга сабаб бўлган асосий омилларни совуққонлик ва ишончли таҳлил билан ёритади[7].“

Манбалар

  1. ↑ Барретт, Паул М „Ратионал Ирратионалитй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2009-йил 12-ноябр). Қаралди: 2015-йил 20-декабр.
  2. ↑ „Боокс: Жоҳн Cассидй'с Ҳоw Маркец Фаил - БусинессWеэк“. www.бусинессwеэк.cом. 2009-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „ҲОW МАРКЕТС ФАИЛ | Киркус Ревиэwс“.
  4. ↑ Солоw, Роберт М. (2010-01-12). „Ҳедгинг Америcа“. Тҳе Неw Републиc. ИССН 0028-6583. Қаралди: 2020-09-22.
  5. ↑ Поллин, Роберт (2010-09-01). "Тҳе Wалл Стреэт Cоллапсе анд Ретурн оф Реалитй-Басед Эcономиcс". Монтҳлй Ревиэw 62 (4): 1. дои:10.14452/МР-062-04-2010-08_1. ҳттпс://монтҳлйревиэw.орг/2010/09/01/тҳе-wалл-стреэт-cоллапсе-анд-ретурн-оф-реалитй-басед-эcономиcс/. 
  6. ↑ Фриcк, Боб „Боок Ревиэw: Ҳоw Маркец Фаил“ (эн). Киплингер (2009-йил 28-декабр). Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.
  7. ↑ Фаллон, Иван „Ҳоw Маркец Фаил, Бй Жоҳн Cассидй“ (эн). Тҳе Индепендент (2009-йил 27-ноябр). Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.

Ҳаволалар