Ҳуго Рафаэл Чáвез Фрíас (ˈуɣо рафаˈэл ˈтʃаβэс ˈфɾи.ас; талаффузи: Уго Рафаэл Чавес Фриас; 28-июл, 1954 — 5-март, 2013) 1999-йилдан то 2013-йили вафотига қадар Венесуэла президенти бўлган. 1997-йилдан Бешинчи Республика Ҳаракати сиёсий партияси, 2007-йилдан эса Венесуэла Бирлашган Социалист Партияси (ПСУВ) раҳбари бўлган. Ўзининг боливарианизм ва „ХХИ аср социализми“ сиёсий мафкураларига таяниб, у мамлакатда Боливар инқилоби ижтимоий лойиҳаси доирасида янги конституция, иштирокчи демократик кенгашлар, қатор муҳим саноат соҳаларининг давлатлаштирилиши, соғлиқни сақлаш ва маориф соҳаларининг давлат томонидан молиялаштирилиши оширилиши, қашшоқликни камайтириш каби социалистик ислоҳотлар олиб борди[1].

Ҳуго Чáвез
Мансабда бўлган йиллари
2-декабр 1999-йилдан – 2013-йил 5-мартгача
Аввалги президент Рафаэл Cалдера

Таваллуди

28-июл 1954-йил
Сабанета, Баринас, Венесуэла
Вафоти 5-март 2013-йил(2013-03-05)
(58 ёшда)
Каракас, Венесуэла
Сиёсий партия Партидо Соcиалиста Унидо де Венесуэла
Турмуш ўртоғи Нанcй Cолменарес (ажрашган)
Марисабел Родрíгуэз (ажрашган)
Имзо

Ҳаёти

Сабанета шаҳрида ишчи оиласида туғилган Чáвез ҳарбий зобит бўлиб етишди. Венесуэла сиёсий тизимидан кўнгли тўлмаганидан кейин у 1980-йиллар бошида уни тўнтариш учун махфий Инқилобий Боливариан Ҳаракат-200 (МБР-200) га асос солди. Чáвез 1992-йилги муваффақияциз давлат тўнтарилишига уринишда МБР-200 ҳаракатини президент Cарлос Андрéс Пéрез'нинг Демократик Иш партиясига қарши олиб чиқиб, шу иши учун қамалди. Икки йилдан сўнг у озодликка чиқиб, Бешинчи Республика Ҳаракати номли ижтимоий демократик партияга асос солди ва 1998-йилги президентлик сайловида ғолиб чиқди. Кейинча у маргиналлашган гуруҳларга кенгроқ ҳуқуқлар берувчи ва Венесуэла ҳукумати тузилиши ўзгартирувчи янги конституция жорий этди ва 2000-йилги умумий сайловда қайта сайланди. Иккинчи президентлик муҳлатида у Боливар вазифалари, коммунал кенгашлар ва ишчи-бошлиқ кооперативлар тизими ҳамда ер ислоҳоти дастурини киритди. 2012-йил 7-октабрида Чáвез галги сайловда рақиби Ҳенриқуэ Cаприлес'ни енгиб, тўртинчи бора сайланди.[2]

Сиёсатдаги фаолияти

Собиқ аскар Чавес Венесуэла сиёсий саҳнасига 1992-йилда амалга ошмаган ҳарбий инқилоб билан кириб келди.[3] Қамоқда ўтказган икки йили ортидан у сиёсатга қайтди ва 1998-йил бўлиб ўтган сайловларда йирик дастак билан президентлик лавозимини қўлга киритди. Ўзини социалист ва инқилобчи деб атаган Чавес қашшоқ қатлам орасида давомий дастакка эга бўлган ва Венесуэланинг нефт савдосидан йиғилган бойлигини ижтимоий сиёсатлари йўлида қўллаши билан сўнгги сайловларда ҳам ғолиб чиққан. Лекин, унинг танқидчилари Чавесни иқтисодни барбод қилиш ва мамлакатни диктатура сари этаклашда айблаб келишган. Халқаро саҳнада Чавес АҚШ „империализм“ининг ашаддий танқидчиси бўлган ва Вашингтонни ўзига қарши 2002-йилда амалга ошмай қолган давлат тўнтариши ҳаракатида айблаган.

Файл:ҲугоЧавез1820.жпег
Ҳуго Чавез Порто Алегр Бразилияга ташриф давомида

Чáвез ўз сиёсатини анти-империалист деб тасвирлаган, неолиберализм ва аралашмаслик капитализмини кескин танқид қилган. Умуман олганда Чáвез АҚШ ташқи сиёсатининг кўзга кўринган рақибларидан бири эди.[4] Ўзини Кубадаги Фидел Cастро коммунист ҳукумати ва Боливиядаги Эво Моралес, Эквадордаги Рафаэл Cорреа ва Никарагуадаги Даниэл Ортега социалист ҳукуматларига иттифоқчи тутган Чáвез ҳукумати ҳам Лотин Америкасидаги социализм тўлқини қисми бўлиб кўринган. У Лотин Америка интеграцияси тарафкаши бўлиб, Жанубий Америка Мамлакатлари Бирлашмаси, Америка Боливар Иттифоқи, Жануб Банки ва ТелеСур минтақавий телевидение тармоғини тузишда кўмаклашган. Чáвез ҳам ватанида, ҳам хорижда жанжалли ва келишмовчиликларга сабабчи шахс сифатида қабул қилинган.

2011-йил 30-июнида Чáвез саратон ҳужайралари аралаш йиринглаган шишни олиб ташлаш мақсадида қилинган жарроҳлик амалиётидан тузалаётгани ҳақида хабар берди.[5] 2012-йил декабрида у иккинчи амалиётга эҳтиёж сезди[6]. 2013-йил 10-январида у қасамёд этиши керак эди, бироқ Венесуэла Миллий Ассамблеяси инаугурацияни у Кубадаги учинчи амалиётидан қайтиб келиб, тузалгунича қолдиришга рози бўлди[7]. Чáвез 2013-йил 5-март куни 58 ёшида вафот этди[8][9][10].

Шахсий ҳаёти

Чавес икки маротаба уйланган. Биринчи турмуши Ненси Колменарес (Нанcй Cолменарес) билан 1992-йил ажрашган. Иккинчи ҳотини журналист Марисабел Родригес Оропеса (Марисабел Родрíгуэз Оропеза) билан 2002-йилгача бирга яшаган.

Беш фарзанднинг отаси. Биринчи турмушидан тўрт фарзанд: Роса Вирхиния, Мария Габриэла, Уго Рафаэл (Ҳуго Рафаэл), Раул Алфонсо (Раул Алфонзо) ва иккинчи турмушидан бир қиз Росинес (Росинéс) ларнинг отаси.

Тwиттерда Уго Чавеснинг ўз микроблоги бор. У микроблоги орқали турли совғалар улашиб ҳам туради[11]. Чавес Куба етакчиси Фидел Кастро ва Боливия Президенти Эво Маралесларга ҳам Тwиттерда микроблог юритишга чақирган[12].

Саломатлиги ва ўлими

  • 2011-йилнинг ўрталарида Венесуэла президенти саратон билан касаллангани аниқланган.
  • 2011-йилнинг октабр ойида у даволаниш курсини муваффақиятли ўтагани ҳақида эълон қилган. 2012-йилнинг июл ойида у яна бир марта даволаниш курсидан яхши ўтганини маълум қилди[13].
  • Сўнгги икки йил давомида Чавес онкоголик хасталикка қарши курашиб яшади. 58 ёшли Чавес, 2013-йил 5-мартдан 6-мартга ўтар кечаси вафот этди[10] .
  • Венесуэла ҳукумати Уго Чавеснинг ўлими муносабати билан этти кунлик мотам эълон қилди. Чавес тарафдорлари ва ахолининг кўп қисми „Биз барчамиз Чавесмиз“ („Wе аре алл Чавез!“) шиори остида Каракасдаги Чавес ётган ҳарбий шифохона олдида тўпландилар ва Пойтахт майдонларига чиқишди[14][15].
  • 8-март куни, Венесуэлани вақтинча бошқараётган вице президент Николас Мадуро Чавес майити пойтахт Каракасдаги ҳарбий академия музейига жойлаштирилишга қарор қилинганини маълум қилди. Уго Чавес жасади кўмилмасдан, „Ленин каби“ мумиёлаштирилиб, жамоатчилик абадий кўра олиши учун шиша идиш ичига солиб қўйилиши эълон қилинди[16][17].

Манбалар

  1. ↑ Иан Жамес. „Венезуэла воте пуц 'Чависмо' то cритиcал тест“. Яҳоо (4-октабр 2012-йил). 2013-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-феврал 2013-йил.
  2. ↑ „Венезуэла'с Чáвез ре-элеcтед то эхтенд соcиалист руле“. Реутерс. 2015-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-10-16 санасида архивланган)
  3. ↑ Венесуэла Президенти Уго Чавес ҳукумат тепасида ўтказган 14 йили ортидан 58 ёшида вафот этган
  4. ↑ Эллнер, Стеве, С. (2002). „Тҳе 'Радиcал' Тҳесис он Глобализатион анд тҳе Cасе оф Венезуэлаъс Ҳуго Чáвез“. Латин Америcан Перспеcтивес. 29-жилд, № 6. Тҳоусанд оакс, Cалифорниа: САГЕ Публиcатионс. 88–93-бет. дои:10.1177/0094582Х0202900609. ИССН 0094-582Х. ЖСТОР 3185001.{{cите магазине}}: CС1 маинт: мултипле намес: аутҳорс лист ()
  5. ↑ „Пресидент Чáвез’с аддресс то тҳе Натион“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-03 санасида архивланган).
  6. ↑ Виргиниа Лопез ин Cараcас. „Ҳуго Чáвез намес суccессор афтер cонфирминг неэд фор cанcер сургерй“. Гуардиан. Қаралди: 2013-йил 2-феврал.
  7. ↑ архив нусхаси, 2013-01-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-06
  8. ↑ Cастилло, Мариано. „Венезуэлан леадер Ҳуго Чáвез диэс“ (5-март 2013-йил). Қаралди: 5-март 2013-йил.
  9. ↑ Cаwтҳорне, Андреw. „Венезуэла'с Ҳуго Чáвез диэс фром cанcер: ВП“ (5-март 2013-йил). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-март 2013-йил.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Уго Чавес вафот этди“ (ўзбек). кун.уз (6-март 2013). 2013-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-март 2013.
  11. ↑ Венесуэла президенти Твиттердаги ўзининг уч миллионинчи „фолловери“га уй совға қилди (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-20 санасида архивланган) — Кун.уз, 31-май, 2012-йил
  12. ↑ Уго Чавес позвал Фиделя Кастро в Тwиттер, 2010-06-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-06
  13. ↑ Уго Чавес яна саратондан тузалгани ҳақида эълон қилди (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-14 санасида архивланган) — Кун.уз, 10-июл, 2012-йил
  14. ↑ Иcониc Венезуэлан пресидент Ҳуго Чавез диэс
  15. ↑ "Cоманданте" Чáвез ист тот
  16. ↑ Уго Чавес кўмилмайдиган бўлди
  17. ↑ Тело Чавеса забальзамируют и выставят в музее

Ҳаволалар