Plazmatik membrana
Плазматик мембрана (плазмолемма, ситолемма). Ҳужайрани ташқи тарафдан ўраб турувчи ситоплазма қобиғи биологик мембрананинг ўзидан иборат бўлиши мумкин. Лекин кўпинча, ҳужайра мураккаб тузилган 3 қисмдан: ташқи, ўрта ва ички қисмлардан ҳужайра (ситоплазма) қобиғи билан ўралган.
|
Эукарётик ҳужайра органеллалари:
|

Ситоплазма қобиғининг ташқи қисми гликокаликс деб номланиб оқсил ва карбонсувлардан ҳосил бўлган. У электрон микроскоп остида узлуксиз структура ҳолида кўринади. Гликокаликс ташқи қават бўлгани учун ҳужайранинг ташқи муҳит билан алоқасида муҳим рол ўйнайди. Гликокаликс зонаси турли ҳужайраларда фарқланади. Бази бир ҳужайраларда гликокаликс моддаларни парчаловчи ферментларга бой бўлса, бошқа ҳужайралардаги гликокаликсни ҳосил қилувчи гликопротеидлар иммунологик хусусиятга эга. Плазматик мембранага кимёвий таркибига кўра, ёғлар, оқсиллар, углеводлар ва жуда оз миқдорда бошқа органик бирикмалар киради. Суюкликмозаика моделига кўра, Плазматик мембрананинг асосий қисми фосфолипид қўш қаватдан иборат. Бу қаватнинг ичкарига қараган қисми гидрофоб (сувда эримайдиган), ташқи қис-ми эса гидрофил (сувда эрувчан) хусу-сиятга эга. Фосфолипид қаватда оқсил молекулалари сузиб юради. Фосфолипид қавати сиртида эса мураккаб органик бирикмалардан ҳосил бўлган гликопро-теинлар жойлашган. Улар рецепторлар таркибига киради. Плазматик мембрана барер (тўсиқ), моддаларни ташиш (транспорт), регулятор (бошқариш) ва каталитик функсияларни бажаради (яна қаранг Ҳужайра).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |