Human Rights First
Ҳуман Ригҳц Фирст (илгари Инсон ҳуқуқлари бўйича юристлар қўмитаси номи билан танилган ташкилот) - дунё бўйлаб инсон ҳуқуқ фаоллари ва қочоқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 1978-йилда ташкил этилган халқаро нотижорат ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотдир. Сўнгги пайтларда ташкилот қуйидагиларга эътиборни кучайтира бошлади:
- Европада антисемитизм, ирқчилик ва исломга қарши туйғуларнинг, шунингдек, нафратнинг бошқа шаклларининг кучайиши;
- 2001-йил 11-сентабр воқеаларидан кейин Қўшма Штатлардаги инсон ҳуқуқлари бузилиши;
- Дарфур каби жойларда уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар.
Ташкилот ўз фаолиятини „Америка ғоялари, умуминсоний қадриятлар“ шиори остидаги инсоннинг асосий ҳуқуқлари универсаллиги тамойилига асослаган.
Ҳуқуқ ҳимояси бўйича фаолияти
Ташкилот дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари аҳволи тўғрисида йиллик ҳисобот тайёрлайди (масалан, 2013-йил ҳисоботига қаранг). Бундан ташқари:
- 2006-йилда Ироқ ва Афғонистондаги Америка қамоқхоналарида сақланган маҳбусларнинг ўлими ҳолатлари бўйича батафсил текширувни эълон қилди.
- 2007-йилда „Инсон ҳуқуқлари учун шифокорлар“ (Пҳйсиcианс фор Ҳуман Ригҳц)[1]. инсон ҳуқуқлари ташкилоти билан биргаликда Марказий разведка бошқармасининг махфий қамоқхоналардаги маҳбусларга нисбатан куч қўлланиши ҳақида батафсил ҳисоботни нашр этди.[2]
- 2008-йилда ташкилотнинг „Мудофаа“ (Оборона) ёшлар ҳаракати координатори Олег Козловский ташкилотнинг йиллик мукофоти билан тақдирланди.
- 2013-йилда:[3]
- ташкилот АҚШ Конгрессига мурожаат қилиб, Пентагонга Рособоронекспортдан авиатехникалар харид қилишни тақиқлашга чақирди.
- Россияда ЛГБТ инсонлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида батафсил ҳисобот эълон қилди[4].
Манбалар
- ↑ „Cомманд'с Респонсибилитй: Детаинеэ Деатҳс ин У.С. Cустодй ин Ирақ анд Афгҳанистан“. А Ҳуман Ригҳц Фирст Репорт (февраль 2006). 2014-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-октябр.
- ↑ „Леаве но Маркс. Энҳанcед Интеррогатион Течниқуэс анд тҳе Риск оф Cриминалитй“. Ҳуман Ригҳц Фирст & Пҳйсиcианс фор Ҳуман Ригҳц (август 2007). 2016-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-октябр.
- ↑ „Премия Ҳуман Ригҳц Фирст“. Сайт www.каспаров.ру (2008-йил 22-октябр). 2014-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-октябр.
- ↑ Cонвениэнт Таргец. Тҳе Анти-“Пропаганда” Лаw анд тҳе Тҳреат то ЛГБТ Ригҳц ин Руссиа, Ҳуман Ригҳц Фирст, 2013. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-01-03 санасида архивланган) „Архивированная копия“ (деадлинк). 2014-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-октябр.