Humayrobegim
Ҳумайробегимшоҳ (1918-йил 24-июл, Кобул, Афғонистон амирлиги — 2002-йил 26-июн, Рим, Италия) — Афғонистоннинг сўнгги шоҳи Муҳаммад Зоҳиршоҳнинг рафиқаси, Афғонистон маликаси[1].
![]() | |
|
Мансаб даври 1933-йил 8-ноябр – 1973-йил 17-июл | |
| Ҳукмдор | Муҳаммад Зоҳиршоҳ |
| Ўтмишдоши | Моҳ Парварбегим |
| Кейингиси | унвон тугатилган |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
24-июл 1918-йил Кобул, Афғонистон амирлиги |
| Вафоти |
26-июн 2002-йил (83 ёшда) Рим, Италия |
| Турмуш ўртоғи | Муҳаммад Зоҳиршоҳ |
| Болалари |
малика Билқисбегим шаҳзода Муҳаммад Акбархон валиаҳд шаҳзода Аҳмадшоҳ малика Марямбегим шаҳзода Муҳаммад Нодирхон шаҳзода Шоҳ Маҳмудхон шаҳзода Муҳаммад Довудхон шаҳзода Мир Вайсхон |
| Онаси | Заринбегим |
| Отаси | Аҳмадшоҳхон |
| Дини | ислом |
| Мукофотлари |
|
| Дафн этилган жойи | Кобул |
Таржимайи ҳоли
Ҳумайробегим афғон зодагони сардор Аҳмадшоҳхон ва унинг биринчи хотини Заринбегимнинг қизи бўлган. 1931-йил 7-ноябрда 13 ёшида Ҳумайробегим амакиваччаси, Афғонистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Зоҳирга (ўша пайтда 17 ёшда бўлган) турмушга чиққан[2]. Бу никоҳдан олти ўғил ва икки қиз туғилган: малика Билқисбегим (1932-йил 17-апрел), шаҳзода Муҳаммад Акбархон (1933-йил 4-август — 1942-йил 26-ноябр), валиаҳд шаҳзода Аҳмадшоҳ (1934-йил 23-сентябр — 2024-йил 4-июн), малика Марямбегим (1936-йил 2-ноябр — 2021-йил 25-декабр), шаҳзода Муҳаммад Нодирхон (1941-йил 21-май — 2022-йил 3-апрел), шаҳзода Шоҳ Маҳмудхон (1946-йил 15-ноябр — 2002-йил 7-декабр), шаҳзода Муҳаммад Довудхон (1949-йил 17-апрел), шаҳзода Мир Вайсхон (1957-йил 7-январ — 2023-йил 29-сентябр). 1933-йил 8-ноябрда Муҳаммад Зоҳиршоҳнинг отаси, Афғонистон шоҳи Муҳаммад Нодиршоҳ ўлдирилгандан сўнг, Ҳумайробегимнинг эри тахтга ўтиради[3][4]. Ҳумайробегим Афғонистондаги аёллар ҳуқуқлари ҳаракати асосчиларидан бири ҳисобланади. 1946-йилда малика ушбу мамлакатда аёллар масалалари бўйича биринчи жамиятга асос солган. 1959-йилда Ҳумайробегим Афғонистон бош вазирининг чақириғига биноан биринчи бўлиб оммага чадрасиз чиққан[5]. 1973-йилда шоҳ Италияда кўзини даволатаётган пайтда, Афғонистонда шоҳнинг амакиваччаси ва собиқ бош вазир Муҳаммад Довудхон (бу воқеалардан 10 йил олдин шоҳ томонидан Довудхон лавозимидан четлатилган) томонидан давлат тўнтариши содир бўлади. Афғонистон республика деб эълон қилиниб, ўша йилнинг август ойида Муҳаммад Зоҳиршоҳ тахтдан воз кечади. Кейинги 29 йилни Муҳаммад Зоҳиршоҳ ва Ҳумайробегим Италияда, Римнинг шимолидаги Олгиата коммунасидаги кичик виллада муҳожирликда ўтказишган. Ғарб банкларида жамғармаси бўлмаган шоҳ асосан ўз тарафдорларининг хайриялари ҳисобига камтарона ҳаёт кечирган. Ўлимидан олти йил олдин малика ёруғликка аллергияни бошдан кечира бошлайди ва кўп вақтини қоронғи хоналарда ўтказган, фақат вақти-вақти билан яшаш жойларини тарк этган. Ўз ватанига, Афғонистонга қайтиш режалаштирилганидан бир ҳафта олдин, Ҳумайробегимшоҳ юрак етишмовчилиги ва нафас қисиши белгилари билан Рим касалхоналаридан бирига ётқизилган. Икки кундан кейин эса вафот этган[6].
2002-йил 24-августда Ҳумайробегимшоҳнинг жасади самолётда Кобулга олиб келинган ва бу ерда унинг жасади фахрий қоровул ҳамда Афғонистон раҳбарияти томонидан қабул қилиб олинган. Афғонистон пойтахтининг иккита масжидида мотам маросимлари ўтказилган, шундан сўнг унинг жасади Кобулдаги шоҳ мақбарасига дафн қилинган[7].
Мукофотлари
Ҳумайробегим 1-даражали Қуёш ордени (Афғонистон, 1933)[8], 1-даражали Фахрий легион ордени (Франсия, 1950)[9][10], 1-даражали Плеиадес ордени (Эрон, 1950)[11], „Германия Федератив республикаси олдидаги хизматлари учун“ орденининг катта хочи (1963)[12], катта лентадаги „Қимматбаҳо тож“ ордени (Япония, 1969)[11] билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ Энглисч, Андреас. „Ҳомаира, Афгҳанистанс Эхил-Кöнигин“ (немисча). Диэ Wелт (2002-йил 29-июн). 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март. „Ҳомаира Бегум Счаҳ wурде ам 24. Жули 1916 ин Кабул геборен унд старб ам 26. Жуни 2002 ин Ром.“.
- ↑ Сосзйнски, Ҳенрй „АФГҲАНИСТАН“. мемберс.иинет.нет.ау. 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ „ҲМ Кинг Моҳаммед Заҳир Шаҳ оф Афгҳанистан“ (инглизча). Ҳенрй Пооле Савиле Роw. Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ „Тҳе ласт Кинг анд Қуээн оф Афгҳанистан - Роял Cентрал“ (инглизча) (2021-йил 28-август). Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ Тамим Ансарй (2012) Гамес wитҳоут Рулес: Тҳе Офтен-Интерруптед Ҳисторй оф Афгҳанистан
- ↑ „Афгҳан кинг'с wифе диэс ин Роме“. ББC Неwс (2002-йил 27-июн). 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ „Эх-қуээн буриэд ин Афгҳанистан“. ББC Неwс (2002-йил 30-июн). 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ „Пҳото“. cлоудфронт.нет. 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ „Пҳото“. cлоудфронт.нет. 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ „Афгҳан Қуээн Ҳомеира (Л), Френч Пресиде“ (2010-йил 22-июн). 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март.
- ↑ 11,0 11,1 Роял Арк Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (29-октябр 2013-йил)
- ↑ Билдунг, Бундесзентрале фüр политисче „Деуцчландс Энгагемент ин Афгҳанистан - www.бпб.де“. бпб.де. 2026-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-март.


