Humus fatteh
Ҳумус фаттеҳ Ливанда тасқияҳ деб ҳам аталади. Сурия, Ливан ва Фаластиндаги машҳур таомдир. У яхшилаб қайнатилган нўхат ва саримсоқли аралашмадан иборат бўлиб, унга қўшимча тарзда сухари ва сметана солинади. Безатиш учун сметана устига сариёғ қуйилади ва қовурилган ёнғоқлар сепилади. Бундан ташқари, таъбга кўра хушбўй зираворлар ҳамда қовурилган қийма ҳам қўшиш мумкин.
|
Ҳумус фаттеҳ таоми | |
| Миллий ошхона | Араб |
|---|---|
| Асл номи | тасқия |
| Келиб чиқиши | Сурия |
| Асосий компонентлари | Нўхат, саримсоқ, сметана ва сухари |
| Калориялиги | 779 |


Дамашқ ва Сурия ҳумус фаттеҳ таоми
Дамашқнинг ҳумус фаттеҳ таоми нўхатлари майдаланиб тайёрланиши билан машҳур. Яхшилаб майдаланган нўхатлар сут билан аралаштирилади. Бироқ сурияликлар бундай тайёрлаш усулидан фарқли равишда қовурилган ёки қайнатиб пиширилган гўштларни қўшадилар.
Фаластин ҳумус фаттеҳ таоми
Фаластин ошхонасидаги ҳумус фаттеҳ сурияликларники билан бир хил, бироқ биргина фарқи бор. Сут билан аралаштирилган таҳин қошадилар. Шунингдек, Сурия ҳуммус фаттеҳига ўхшаб сариёғ суртилмайди ва қийма кам қўшилади Биз „тасқия“ деб атайдиган Ливан ҳумуси фаттеҳи сухари, қайнатилган нўхат ва сутдан тайёрланадиган энг оддий туридир.
Озуқавий қиймати
Шоҳия веб-сайтига кўра, Фатте ҳуммус таоми (тахминан 600 г), қуйидаги озуқавий қийматларни ўз ичига олади:
